toshkent.uz
Фотогалерея
Видеогалерея
Кўчма савдо фаолиятини амалга оширишга рухсатнома олиш

 

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Кўчма савдо фаолиятини амалга ошириш бўйича рухсатнома бериш” интерактив давлат хизматини жорий этиш талаблари

ХИЗМАТ РЕГЛАМЕНТИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШНИ ҲАМДА УЛАР ТОМОНИДАН САВДО ФАОЛИЯТИ АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 22-сон, 179-модда; 2003 й., 20-сон, 187-модда, 20-сон, 196-модда; 2004 й., 29-сон, 331-модда, 34-35-сон, 395-модда, 45-46-сон, 469-модда, 52-сон, 523-модда; 2006 й., 20-21-сон, 181-модда, 22-сон, 195-модда, 46-47-сон, 458-модда; 2007 й., 17-18-сон, 182-модда, 52-сон, 534-модда; 2008 й., 20-21-сон, 177-модда; 2009 й., 10-11-сон, 115-модда, 22-сон, 258-модда; 2010 й., 23-сон, 187-модда; 2011 й., 45-46-сон, 470-модда; 2012 й., 35-сон, 403-модда; 2015 й., 29-сон, 383-модда)

Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишда ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишида уларга қўйиладиган талабларни бирхиллаштириш, савдо корхоналарининг савдо операциялари юзасидан иқтисодий ва мулкий жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

2. Белгилансинки, бозорларда ва савдо комплексларида импорт истеъмол товарлари билан чакана савдо қилиш тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ҳамда «эркин муомалага чиқариш» режимида расмийлаштирилган юк божхона декларацияси, мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлганда, тегишли мажбурий тўловлар тўланганда жисмоний шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.

(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 июлдаги 198-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 29-сон, 383-модда)

Бунда импорт истеъмол товарларини олиб келиш ва уларни божхонада расмийлаштириш жисмоний шахслар — якка тартибдаги тадбиркорларнинг ўзлари томонидан амалга оширилиши шарт.

Чакана савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар белгиланган тартибда даромадлар ва товар операциялари ҳисобини юритишлари шарт.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар даромадларини ва товар операцияларини ҳисобга олиш тартибини ўн кун муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.

3. Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)

 (4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27 апрелдаги 2007 йил 85-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 17-18-сон, 182-модда)

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари 2003 йил 1 январгача савдо фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахслар қайта рўйхатдан ўтказилишини, уларнинг ҳужжатлари ва савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномалари мазкур қарор талабларига қатъий мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.

 

Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2002 йил 26 ноябрь,

407-сон

 

(80 Кб)


Печать 02 Май 2016 Ўқилди: 5553




«Мустақилликнинг залворли одимлари» тўплами тақдимоти ўтказилди
Матбуот хабарномаси
Сайтда фойдаланувчилар сони: 305
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 Ҳолати

   

   IV – Чорак 2016 - йил       

     

    I – Чорак 2017 - йил    

     

    II – Чорак 2017 - йил        

   

        III – Чорак 2017 - йил    

Кирувчи

6

5

 

 

Ижрода

0

4

 

 

Ижроси таъминланган

6

1

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар