toshkent.uz
Фотогалерея
Видеогалерея
2016 - Соғлом она ва бола йили
 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Қарори

«Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 7-сон, 62-модда)

Халқимизнинг асрий анъаналарини ҳисобга олиб, «Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади» деган ҳаётбахш қадрият ва олижаноб ғоя жамиятда чуқурроқ англаб етилишига ва қарор топишига йўналтирилган кенг чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш, оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш, жамиятда оналарга алоҳида ҳурмат-эътибор муҳитини шакллантириш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, оиланинг мустаҳкам, соғлом ва аҳил бўлишида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида, шунингдек 2016 йил Ўзбекистон Республикасида «Соғлом она ва бола йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан:

1. «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин, қуйидагилар унинг устувор вазифалари ва амалга оширилиши йўналишлари этиб белгилансин:

оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлом болани тарбиялашда уларнинг ролини ошириш, кучли, барқарор ва равнақ топаётган давлатнинг негизи сифатида оила институтини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш;

олис ва чекка қишлоқ туманларида яшаётган аҳоли, айниқса аёллар учун зарур ижтимоий, маиший ва тиббий нуқтаи назардан зарур шарт-шароитлар яратиш, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосидаги замонавий уй-жойлар, ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш, қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик сув, табиий газ билан таъминлаш, хизматлар кўрсатиш ва сервис даражасини юксалтириш борасидаги ишларни изчил давом эттириш;

тиббиёт муассасаларининг, жумладан перинатал ва скрининг марказларнинг моддий-техника базасини ва кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларининг иш самарадорлигини ошириш, патронаж тиббиёт ҳамшираларининг сонини кўпайтиришни таъминлаш, акушер-гинекологлар ва болалар шифокорлари малакасини ошириш;

никоҳга кираётган шахсларнинг никоҳдан олдин тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаш учун тиббиёт ходимларининг масъулиятини кучайтириш, шу асосда туғма ва ирсий касалликлар сонини камайтириш ҳамда ушбу мақсадларда поликлиникаларни замонавий ташхис ускуналари билан жиҳозлаш, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, мустаҳкам оила қуриш ва соғлом фарзанд туғилиши учун никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтишнинг муҳимлигини аҳоли кенг қатламлари онгига сингдиришга қаратилган кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб бориш;

аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, санитария ва гигиена, ҳомиладор аёлларнинг соғлиғини сақлаш ва психофизиологик аҳволини яхшилаш, ёш оналар ва болаларни тегишли тарзда парвариш қилиш соҳасидаги ишларни кучайтириш, уларнинг овқатланиш рациони сифати ва калорияси яхшиланишини таъминлаш;

ёшлар орасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, ёшларни, айниқса қишлоқ жойларда қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, янги спорт объектларини қуриш, ишлаб турганларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий спорт ускуналари ва анжомлари билан жиҳозлаш, юқори малакали тренер кадрлар ва мураббийлар билан таъминлаш;

мамлакатимизда тинчлик, осойишталик ва фаровонликни янада мустаҳкамлашнинг муҳим шарти сифатида оилаларда соғлом маънавий муҳитни, хусусан, ўзаро ҳурмат-эҳтиром, эр-хотин ўртасида, ота-оналар билан фарзандлар, қайнона-келин ўртасида, қўни-қўшнилар ўртасида меҳр-оқибат руҳини шакллантириш;

қиз болаларни — бўлажак оналарни — жисмонан соғлом ва интеллектуал ривожланган тарзда вояга етказиш, уларнинг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида албатта таълим олишини, замонавий билимлар ва касб-ҳунарларга эга бўлишларини таъминлаш, уларнинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллашларида, келажакда соғлом ва мустаҳкам оила қуришларида асосий шарт ҳисобланган ҳаётга бўлган мустаҳкам нуқтаи назарни ва мустақил фикрлашни шакллантириш;

соғлом болани вояга етказишда таълим тизимининг ролини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини янада ривожлантириш, болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан ошириш, илғор педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этган ҳолда бошланғич таълимнинг юқори сифатини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш тадбирларини амалга ошириш;

касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, аввало қизларни ишга жойлаштириш, ўз бизнесини йўлга қўйиш иштиёқидаги ёшларга имтиёзли кредитлар, ёш оилаларга уй-жой сотиб олиш ва қуриш учун ипотека кредитлари, узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар харид қилиш учун истеъмол кредитлари ажратиш чора-тадбирларини таъминлаш;

дастурий чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда маҳаллий ҳокимият органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хотин-қизлар ва ёшлар бирлашмалари, фахрийлар ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, бу ишларга жамиятда ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган кекса авлод вакилларини кенг жалб этиш;

оммавий ахборот воситалари, шу жумладан электрон ахборот воситаларининг ва Интернет тармоғининг имкониятларидан фаол фойдаланган ҳолда «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурининг мақсад ва вазифалари ҳамда Дастурнинг амалга оширилиши тўғрисида кенг ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 10 декабрдаги Ф-4577-сон фармойиши билан ташкил этилган Республика комиссиясига Давлат дастурига киритилган тадбирлар тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш юклансин.

Республика комиссияси (Ш. Мирзиёев):

бир ҳафта муддатда — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва тегишли ҳудудларнинг ҳокимлари бошчилигида Давлат дастурини амалга ошириш бўйича тегишли комиссиялар ташкил этилишини таъминласин, уларга Давлат дастурида назарда тутилган тадбирлар сўзсиз, тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилиши учун шахсий масъулиятни юкласин;

икки ҳафта муддатда — вазирликлар, идоралар, акциядорлик компаниялари, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан ҳар бир давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, вилоят, шаҳар, туман ва аҳоли пункти бўйича «Соғлом она ва бола йили» тармоқ ва ҳудудий дастурлари ишлаб чиқилиши ва қабул қилинишини;

Давлат дастурига киритилган тадбирлар тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишига қаратилган ишларни давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари даражасида мувофиқлаштирилишини таъминласин, тадбирлар амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин;

йилнинг ҳар бир чораги якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига Давлат дастурида назарда тутилган тадбирлар бажарилиши тўғрисидаги ахборот тақдим этилишини таъминласин.

3. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

Давлат дастурининг мақсад ва вазифалари, уни амалга ошириш бўйича асосий йўналишлар ва чора-тадбирлар босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернет тармоғи жалб этилган ҳолда аҳоли орасида мунтазам, тизимли ва кенг ёритилишини;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, маҳаллалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларни амалга оширишда амалда иштирок этиши ва аниқ улуш қўшиши акс эттирилган ҳолда унинг амалга оширилишидан кенг жамоатчилик доимий равишда хабардор қилинишини таъминласинлар.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2016 йил 9 февраль,

ПҚ-2487-сон

 

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори 09.02.2016 йилдаги ПҚ-2487-сон, қарор иловаси


Печать 26 Февраль 2016 Ўқилди: 6582




Шири Шириев: "Туркманистон билан Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкам"
Қозоғистон Республикаси мудофаа вазири Ўзбекистонга келади
Сайтда фойдаланувчилар сони: 311
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 Ҳолати

   

      I – Чорак 2017 - йил

     

      II – Чорак 2017 - йил     

     

       III – Чорак 2017 - йил     

   

IV – Чорак 2017 - йил     

   

Кирувчи

8

11

 

 

Ижрода

1

2

 

 

Ижроси таъминланган

7

9

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар