toshkent.uz
Фотогалерея
Видеогалерея
Қадимги давр тангалари

Қадимги давр тангалари

Қадимги давр тангалари (Қанғ давлати даври: мил.ав. III - мил. III асрлар)

1-расм.

1-расм. Милодий III – IV асрларда Чоч воҳасида зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) чап томонга қараган ҳукмдор боши тасвири акс этган. Танганинг чап юзида (аверсда) эса мил. ав. III – мил. III  асрларда ҳукм сурган ва марказий бошқаруви Чоч воҳасида жойлашган Қанғ давлатига хос тамға мавжуд бўлиб, унинг атрофида суғдий ёзувда с’с’n n’pс wnwn γwβ - “Чоч жамоасининг музаффар ҳукмдори” жумлалари ўрин олган. Танганинг ҳажми 2.13 см, оғирлиги 3.7 гр. Қанқа харобасидан топилган.

2-расм.

2-расм. Милодий III – IV асрларда Чоч воҳасида зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) чап томонга қараган ҳукмдор боши тасвири акс этган. Танганинг чап юзида (аверсда) эса Қанғ давлати (мил. ав. III – мил. III асрларда)га хос тамға мавжуд бўлиб, унинг атрофида тескари ёзилган (ойнада кўрилганда тўғри ўқиладиган/зеркальный) суғдий ёзувли с’с’n n’pс ...... wnwn γwβ - “Чоч жамоасининг ...... музаффар ҳукмдори” жумлалари ўрин олган. Танганинг ҳажми 2.13 см, оғирлиги 3.0 гр. Қанқа харобасидан топилган.

3-расм.

3-расм. Милодий III – IV асрларда Чоч воҳасида зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) чап томонга қараган ҳукмдор боши тасвири акс этган. Ҳукмдор бошининг тепасида ярим ой тасвири ўрин олган. Танганинг чап юзида (аверсда) эса Қанғ давлати (мил. ав. III – мил. III асрларда)га хос тамға мавжуд бўлиб, унинг атрофида тескари ёзилган (ойнада кўрилганда тўғри ўқиладиган/зеркальный) суғдий ёзувли с’с’n n’pс ...... wnwn γwβ - “Чоч жамоасининг ...... музаффар ҳукмдори” жумлалари ўрин олган. Танганинг ҳажми 2.2 см, оғирлиги 3.7 гр. Қанқа харобасидан топилган.

4-расм.

4-расм. Милодий III – IV асрларда Чоч воҳасида зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) чап томонга қараган ҳукмдор боши тасвири акс этган. Ҳукмдор бошининг тепасида ярим ой тасвири ўрин олган. Танганинг чап юзида (аверсда) эса Қанғ давлати (мил. ав. III – мил. III асрларда)га хос тамға мавжуд бўлиб, унинг атрофида суғдий ёзувда с’с’n n’pс wnwn γwβ - “Чоч жамоасининг музаффар ҳукмдори” жумлалари ўрин олган. Танганинг ҳажми 2.1 см, оғирлиги 3.77 гр. Қанқа харобасидан топилган.

5-расм.

5-расм. Милодий III – IV асрларда Чоч воҳасида зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) чап томонга қараган ҳукмдор боши тасвири акс этган. Танганинг чап юзида (аверсда) эса Қанғ давлати (мил. ав. III – мил. III асрларда)га хос тамға мавжуд бўлиб, унинг атрофида бир қисми сақланган суғдий ёзувда с’с’n n’pс wnwn γwβ - “Чоч жамоасининг музаффар ҳукмдори” жумлалари ўрин олган. Танганинг ҳажми 1.9 см, оғирлиги 3.0 гр. Қанқа харобасидан топилган.

6-расм.

6-расм. Милодий III – IV aсрларда Чоч воҳасида зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) чап томонга қараган ҳукмдор боши тасвири акс этган. Ҳукмдор бошининг тепасида ярим ой тасвири ўрин олган. Танганинг чап юзида (аверсда) эса Қанғ давлати (мил. ав. III – мил. III асрларда)га хос тамға мавжуд бўлиб, унинг атрофида суғдий ёзувда с’с’n n’pс wnwn γwβ - “Чоч жамоасининг музаффар ҳукмдори” жумлалари ўрин олган. Танганинг ҳажми 2.4 см, оғирлиги 6.7 гр. Қанқа харобасидан топилган.

7-расм.

7-расм. Милодий IV – V асрларда Чоч воҳасида зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) чап томонга қараган ҳукмдор боши тасвири акс этган. Ҳукмдор бошининг тепасида ярим ой тасвири ўрин олган. Танганинг чап юзида (аверсда) эса Қанғ давлати ( мил. ав. III – мил. III асрларда)га хос тамға мавжуд бўлиб, унинг атрофида бир мунча стилизацияга учраган суғдий ёзувда с’с’n n’pс wnwn γwβ - “Чоч жамоасининг музаффар ҳукмдори” жумлалари ўрин олган. Танганинг ҳажми 2.1 см, оғирлиги 3.9 гр. Қанқа харобасидан топилган.

8-расм.

8-расм. Милодий IV-V асрларда Чоч воҳасида зарб қилинган мис танга. Танганинг ҳажми 18.3 см, оғирлигим 1.65 гр. Қанқа харобасидан топилган.

Юқорида келтирилган маълумотлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги Иқтисодиёт ва ижтимоий масалалар мажмуаси Топономия бўлими бошлиғи Исматуллаев Эргаш Убайдуллаевич томонидан тақдим этилган.

Илк Ўрта асрларга оид тангалар

Илк Ўрта асрларга оид тангалар (Турк хоқонлиги даври: мил. VI – VIII асрлар)

1-танга.

1-танга. 6-7 асрларда Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) тўғрига қараган ҳукмдор тасвири акс этган. Ҳукмдор боши тепасида ярим ой тасвири ўрин олган. Танганинг тескари томонида (реверсда) эса воҳанинг бир қисм тангаларига хос тамға жой олган. Тамға атрофида суғдий ёзувда pny ’krty c’cynk γwβw z/nyrt – «Чоч ҳукмдори (томонидан зарб) қилдирган сариқ (бронза) танга” жумлалари ўрин олган. Ушбу танга Чочнинг маҳаллий сулоласи вакиллари томонидан зарб қилинган деб ҳисобланади. Танганинг ҳажми 4 см, оғирлиги 3 гр. Қанқа харобасидан топилган.

2-танга.

2-танга. 6-7 асрларда Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) тўғрига қараган ҳукмдор тасвири акс этган. Ҳукмдор боши тепасида ярим ой тасвири ўрин олган. Танганинг тескари томонида (реверсда) эса воҳанинг бир қисм тангаларига хос тамға жой олган. Тамға атрофида суғдий ёзувда pny с’сynk γwβw сnwr/ynk (?) – «Чоч ҳукмдори čnwr/ynk (?) тангаси» жумлалари ўрин олган. Ушбу танга Чочнинг маҳаллий сулоласи вакиллари томонидан зарб қилинган деб ҳисобланади. Танганинг ҳажми 2 см, оғирлиги 2 гр. Қанқа харобасидан топилган.

3-танга.

3-танга. 7-8 асрларда Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) тўғрига қараган ҳукмдор тасвири акс этган. Танганинг тескари томонида (реверсда) эса воҳанинг бир қисм тангаларига хос тамға жой олган. Тамға атрофида суғдий ёзувда pnw (=y) kwn’ γwβw zyrt – «Ҳукмдор (томонидан) зарб қилинган сариқ (бронза) танга» жумлалари ўрин олган. Ушбу танга Чочнинг маҳаллий сулоласи вакиллари томонидан зарб қилинган деб ҳисобланади. Бироқ тангада ҳокимият рамзларидан бири бўлмиш ярим ой тасвирининг учрамаслиги, шунингдек, “ҳукмдор” сўзи с’сynk “Чочнинг” нисбаси билан бирга келмаганлиги (Чоч сўзи учрамаслиги) ушбу сулола аввалги мавқеини йўқотган даврда бу типдаги танга зарб қилдирилганидан дарак беради. Танганинг ҳажми 1,5 см, оғирлиги 1 гр. Қанқа харобасидан топилган.

4-танга.

4-танга. 7-8 асрларда Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) тўғрига қараган узун сочли ҳукмдор тасвири акс этган. Ҳукмдор бошининг ўнг томонида ярим ой ва чап томонида юлдуз ўрин олган. Маълумки, ушбу астрал белгилар ҳокимият рамзларидан бири ҳисобланган. Танганинг тескари томонида (реверсда) эса воҳанинг бир қисм тангаларига хос тамға жой олган. Тамға атрофида суғдий ёзувда ZNH pny tkyn c’cynk γwβ - “Бу Чоч ҳукмдори Тегиннинг тангасидир” жумлалари ўрин олган. Ушбу танга Чочнинг Тегинлар сулоласи (605-750) вакиллари томонидан зарб қилинган. Танганинг ҳажми 2.0 см, оғирлиги 2 гр. Қанқа харобасидан топилган.

5-танга.

5-танга. 7-8 асрларда Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) тўғрига қараган ҳукмдор тасвири акс этган. Ҳукмдор боши устида, ўнг ва чап томонида ярим ой ва юлдуз тасвирлари ўрин олган. Маълумки, ушбу астрал белгилар ҳокимият рамзларидан бири ҳисобланган. Танганинг тескари томонида (реверсда) эса воҳанинг бир қисм тангаларига хос тамға жой олган. Тамға атрофида суғдий ёзувда pny tk’ ryttpyr c’cynk γwβw – «Чоч ҳукмдори Тка (=Тегин?) Элтабарнинг тангаси» жумлалари ўрин олган. Ушбу танга Чочнинг Тегинлар сулоласи (605-750) вакиллари томонидан зарб қилинган, деб ҳисобланади. Чунки, ундаги тамға Чоч Тегинлари сулоласи тамғаси билан деярли бир хил. Танганинг ҳажми 2.0 см, оғирлиги 2 гр. Қанқа харобасидан топилган.

6-танга.

6-танга. 7-8 асрларда Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) ўнгга юзланган барс (қоплон) тасвири акс этган. Маълумки, барс – қадимда Тошкент воҳасининг рамзи (шаҳар тотемик эмблемаси) бўлган, деб талқин этилади. Танганинг тескари томонида (реверсда) эса Чоч воҳаси тангаларининг аксариятига хос тамға жой олган. Тамға устида суғдий ёзувда γwβw – «Ҳукмдор” ва тамға тагида эса tk’yn “Тегин” унвони ўрин олган. Ушбу танга Чочнинг Тегинлар сулоласи (605-750) вакиллари томонидан зарб қилинган, деб ҳисобланади. Танганинг ҳажми 2.0 см, оғирлиги 2 гр. Қанқа харобасидан топилган.

7-танга.

7-танга. 7-8 асрларда Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) тўғрига қараган тож кийган ҳукмдор тасвири акс этган. Ҳукмдор бошининг ўнг томонида ярим ой ва юлдуз тасвирлари ўрин олган. Маълумки, ушбу астрал белгилар ҳокимият рамзларидан бири ҳисобланган. Танганинг тескари томонида (реверсда) эса Чоч воҳасининг аксарият тангаларига хос паншахасимон тамға жой олган. Тамға атрофида суғдий ёзувда stcry tδwn c’cynk γwβ - “Чоч ҳукмдори Тудун Сатачари” жумлалари ўрин олган. Ушбу танга Чоч Тудунлари сулоласи (640-750) вакиллари томонидан зарб қилинган. Танганинг ҳажми 2.0 см, оғирлиги 2 гр. Қанқа харобасидан топилган.

8-танга.

8-танга. 7-8 асрларда Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) Чоч воҳасининг аксарият тангаларига хос паншахасимон тамға жой олган. Тамға остида хоч мавжуд. Танганинг орқа томонида (реверсда) суғдий ёзувда икки қатор жумла ва унинг атрофини ўраган γwβ tδwn knwn βγ’nwt - «Илоҳий қонун таянчи ҳукмдор Тудун” жумлалари ўрин олган. Ушбу танга Чоч Тудунлари сулоласи (640-750) вакиллари томонидан зарб қилинган. Танганинг ҳажми 1.7 см, оғирлиги 1.8 гр. Қанқа харобасидан топилган.

9-танга.

9-танга. 7-8 асрларда Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) тўғрига қараган ҳукмдор тасвири акс этган. Ҳукмдор бошининг ўнг томонида свастика тасвири ўрин олган. Маълумки, ушбу белги кўпгина халқларда мавжуд бўлиб, ҳаётнинг давомийлиги англатган. Танганинг тескари томонида (реверсда) эса Чоч воҳасининг аксарият тангаларига хос паншахасимон тамға жой олган. Тамға атрофида суғдий ёзувда c’cynk γwβw zyrt’k - “Чоч ҳукмдорининг сариқ/бронза (тангаси)” жумлалари ўрин олган. Ушбу танга Чоч Тудунлари сулоласи (640-750) вакиллари томонидан зарб қилинган бўлиши мумкин. Чунки унинг иконографик жиҳати ва тамға шакли “тудун” унвонли тангаларга яқин келади. Танганинг ҳажми 3.5 см, оғирлиги 2,5 гр. Қанқа харобасидан топилган.

10-танга.

10-танга. 7-8 асрларда Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) сўл томонга юзланган барс (қоплон) тасвири акс этган. “Ҳукмдор” маъносидаги суғдий γwβw сўзи барснинг думи шаклида ифодаланган. Маълумки, барс – қадимда Тошкент воҳасининг рамзи (шаҳар тотемик эмблемаси) бўлган, деб талқин этилади. Танганинг тескари томонида (реверсда) эса Чоч воҳаси тангаларининг аксариятига хос тамға жой олган. Тамға атрофида суғдий ёзувда γwβw – «Ҳукмдор” ва stcry “Саттачари” нисбаси ўрин олган. Ушбу танга Чоч Тудунлари сулоласи (640-750) вакиллари томонидан зарб қилинган бўлиши мумкин. Чунки ундаги тамға шакли “тудун” унвонли тангалардаги билан бир хил. Танганинг ҳажми 2.0 см, оғирлиги 2,0 гр. Қанқа харобасидан топилган.

11-танга.

11-танга. 7-8 асрларда Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) ўнгга юзланган барс (қоплон) тасвири акс этган. Маълумки, барс – қадимда Тошкент воҳасининг рамзи (шаҳар тотемик эмблемаси) бўлган, деб талқин этилади. Танганинг тескари томонида (реверсда) эса Чоч воҳаси тангаларининг аксариятига хос тамға жой олган. Тамға атрофида суғдий ёзувда c’cynk γwβw – «Чоч ҳукмдори”. Ушбу танга Чоч Тудунлари сулоласи (640-750) вакиллари томонидан зарб қилинган бўлиши мумкин. Чунки ундаги тамға шакли “тудун” унвонли тангалардаги билан бир хил. Танганинг ҳажми 2.0 см, оғирлиги 2,0 гр. Қанқа харобасидан топилган.

12-танга.

12-танга. 7-8 асрларда Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) ўнгга юзланган барс (қоплон) тасвири акс этган. Маълумки, барс – қадимда Тошкент воҳасининг рамзи (шаҳар тотемик эмблемаси) бўлган, деб талқин этилади. Танганинг тескари томонида (реверсда) эса Чоч воҳаси тангаларининг аксариятига хос тамға жой олган. Тангада ёзув акс эттирилмаган. Ушбу танга Чоч Тудунлари сулоласи (640-750) вакиллари томонидан зарб қилинган бўлиши мумкин. Танганинг ҳажми 2.0 см, оғирлиги 2,0 гр. Қанқа харобасидан топилган.

13-танга.

13-танга. 6-асрнинг сўнгги чорагида Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) тўғрига қараган ҳукмдор тасвири акс этган. Ҳукмдор бошининг ўнг томонида грек (юнон) ёзувининг излари сақланган. Танганинг тескари томонида (реверсда) эса Чоч воҳасида зарб қилинган Ғарбий Турк хоқонлиги тангаларига хос тамға ва унинг остида рунийсимон белги жой олган. Танганинг иконорафик жиҳатлари Византия империяси тангаларига ўхшаш. Бу эса унинг Ғарбий Турк хоқонлиги танга зарбига Византия анъаналарининг таъсир кўрсатганидан дарак беради. Танганинг ҳажми 2 см, оғирлиги 2 гр. Қанқа харобасидан топилган.

14-танга.

14-танга. 6-асрнинг сўнгги чорагида Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) отлиқ ҳукмдор ва унинг олдида сал эгилган ҳолат туриб, қўлида ашё (қут-барака рамзи) тутган (илоҳа Умай тимсолидаги) малика-хотун тасвири акс этган. Танганинг тескари томонида (реверсда) эса ўртада зардуштийлик дини рамзий белгиси оташдон ва унинг чап томонида Чоч воҳасида зарб қилинган Ғарбий Турк хоқонлиги тангаларига хос тамға жой олган. Танганинг иконорафик жиҳатлари унинг Ғарбий Турк хоқонлигига оид танга эканлигидан дарак беради. Танганинг ҳажми 2 см, оғирлиги 2 гр. Қанқа харобасидан топилган.

15-танга.

15-танга. 6-асрнинг сўнгги чорагида Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) чордона қуриб ўтирган ҳолатдаги ўнг томонга юзланган ҳукмдор ва унинг олдида чордона қуриб ўтирган ҳомиладор аёл (илоҳа Умай тимсолидаги) малика-хотун тасвири акс этган. Танганинг тескари томонида (реверсда) эса ўртада Чоч воҳасида зарб қилинган Ғарбий Турк хоқонлиги тангаларига хос тамға жой олган. Тамға атрофида суғдий ёзувда pny zpγw kr crδnk – “Забардаст жабғу Чирданакнинг пули” жумлалари мавжуд. Танганинг иконорафик жиҳатлари ва “жабғу” унвони унинг Ғарбий Турк хоқонлигига оид танга эканлигидан дарак беради. Танганинг ҳажми 2 см, оғирлиги 1,5 гр. Қанқа харобасидан топилган.

16-танга.

16-танга. 6-асрнинг сўнгги чорагида Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) тўғрига юзланган ҳукмдор ва малика-хотун тасвири акс этган. Ҳукмдор бошининг тепа қисмида юлдуз ва ярим ой тасвирлари мавжуд. Танганинг тескари томонида (реверсда) эса ўртада Чоч воҳасида зарб қилинган Ғарбий Турк хоқонлиги тангаларига хос тамға жой олган. Тамға атрофида суғдий ёзувда ZNH pny kr/krnw zpγw crδnk – “Бу танга kr/забардаст жабғу Чирданакка оид” жумлалари жумлалари ўрин олган. Танганинг иконорафик жиҳатлари ва “жабғу” унвони унинг Ғарбий Турк хоқонлигига оид танга эканлигидан дарак беради. Танганинг ҳажми 3 см, оғирлиги 2,5 гр. Қанқа харобасидан топилган.

17-танга.

17-танга. 6-аср охирги чорагида Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) тахтда ўтирган ҳукмдор тавири акс этган. Ҳукмдор бошининг чап томонида ярим ой ва унинг остида саккиз қиррали юлдуз тасвирлари ўрин олган. Чоч воҳасида зарб қилинган Ғарбий Турк хоқонлиги тангаларига хос тамға жой олган. Танганинг иконорафик жиҳатлари унинг Ғарбий Турк хоқонлигига оид танга эканлигидан дарак беради. Танганинг ҳажми 2 см, оғирлиги 2 гр. Қанқа харобасидан топилган.

18-танга.

18-танга. 7-аср илк чорагида Чоч (Тошкент)да зарб қилинган, шерсимон зооморфик тахтда ўтирган ҳукмдор тасвири акс этган мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) узун сочли ҳукмдор жой олган бўлиб, унинг бошидан чап томонда ярим ой ва унинг остида юлдуз тасвирлари акс этган. Зооморфик тахт исломдан олдинги ҳукмдорликларда илоҳий ҳокимият рамзи сифатида тушунилган. Айниқса, Чоч воҳасида шер ва қоплон муқаддас тотемистик ҳайвонлар ҳисобланган. Танганинг орқа томонида (реверсда) Ғарбий Турк хоқонлигига хос тамға ва унинг атрофида суғдий ёзувда βγy twn cpγw х’γ’n - “Илоҳий Тун жабғу-хоқон” жумлалари ўрин олган. Танганинг Ғарбий турк хоқонлиги ҳукмдори Тун ябғу-хоқон (618-630) томонидан зарб қилдирилгани аниқланган. У хитой манбаларида давлат марказини Чочга кўчириб, ҳокимиятини Қора денгиз бўйлари, Афғонистон, Шимолий Ҳиндистон, Эронгача ёйган қудратли ҳукмдор сифатида таърифланади. Танганинг ҳажми 2.0 см, оғирлиги 2.3 гр. Қанқа харобасидан топилган.

19-танга.

19-танга. 7-асрнинг илк чорагида Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) тўғрига юзланган ҳукмдор ва малика-хотун тасвири акс этган. Танганинг орқа томонида (реверсда) Ғарбий Турк хоқонлигига хос тамға ва унинг атрофида суғдий ёзувда βγy twn cpγw х’γ’n - “Илоҳий Тун жабғу-хоқон” жумлалари ўрин олган. Танганинг Ғарбий турк хоқонлиги ҳукмдори Тун ябғу-хоқон (618-630) томонидан бостирилгани аниқланган. У хитой манбаларида давлат марказини Чочга кўчириб, ҳокимиятини Қора денгиз бўйлари, Афғонистон, Шимолий Ҳиндистон, Эронгача ёйган қудратли ҳукмдор сифатида таърифланади. Танганинг ҳажми 2.0 см, оғирлиги 2.3 гр. Қанқа харобасидан топилган.

20-танга.

20-танга. 6-аср охири - 7-аср бошларида Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) ўнгга юзланган от ва унинг устида ярим ой ва қуёш (?) тасвири акс этган. Танганинг орқа томонида (реверсда) Ғарбий Турк хоқонлигига хос тамға ва унинг атрофида суғдий ёзувда ... cpγw х’γ’n - “... жабғу-хоқон” жумлалари ўрин олган. Танганинг Ғарбий Турк хоқонлигига оидлиги аниқланди. Чунончи, “жабғу-хоқон” Ғарбий Турк хоқонлигининг бош ҳукмдорларининг бош унвони бўлган. Танганинг ҳажми 1.8 см, оғирлиги 1.7 гр. Қанқа харобасидан топилган.

21-танга.

21-танга. 6-аср охири - 7-аср бошларида Чоч (Тошкент)да зарб қилинган, отлиқ ҳукмдор тасвирли мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) отлиқ елкасига ўқ-ёй осган ҳолатда тасвирланган. Танганинг тескари томонида (реверсда) суғдий ёзувда Ғарбий Турк хоқонлигига хос тамға ва унинг атрофида суғдий ёзувда cpγw x’γ’n pny - “Жабғу-хоқоннинг тангаси” жумлалари ўрин олган. Танганинг Ғарбий Турк хоқонлигига оидлиги аниқланди. Чунончи, “жабғу-хоқон” Ғарбий Турк хоқонлигининг бош ҳукмдорларининг бош унвони бўлган. Танганинг ҳажми 1.8 см, оғирлиги 2.5 гр. Қанқа харобасидан топилган.

22-танга.

22-танга. 7-8 асрларда Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг томонида (аверсда) тўғрига юзланган ҳукмдор ва малика-хотун тасвири акс этган. Танганинг орқа томонида (реверсда) Ғарбий Турк хоқонлигига хос тамға ва унинг атрофида суғдий ёзувда βγy twwn х’γ’n - “Илоҳий Туун-хоқон” жумлалари ўрин олган. Танга Ғарбий Турк хоқонлиги 630-йилларда мустақил давлатга айлангач зарб қилина бошлангани тахмин қилинади. Танганинг ҳажми 2.0 см, оғирлиги 2.0 гр. Қанқа харобасидан топилган.

23-танга.

23-танга. 7-8 асрларда Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) сўл томонга юзланган икки ўркачли туя тасвири акс этган. Танганинг орқа томонида (реверсда) ромбсимон тамға ва унинг атрофида суғдий ёзувда prn βγy х’γ’n - “Илоҳий қут (соҳиби) хоқон” жумлалари ўрин олган. Танга Ғарбий Турк хоқонлиги 630-йилларда мустақил давлатга айлангач зарб қилина бошлангани тахмин қилинади. Танганинг ҳажми 1.5 см, оғирлиги 1.0 гр. Қанқа харобасидан топилган.

24-танга.

24-танга. 7-8 асрларда Чоч (Тошкент)да зарб қилинган, ўртаси квадрат тешикли, хитой тангаларига тақлидан ишланган мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) βγy х’γ’n - “Илоҳий хоқон” жумлалари ўрин олган. Танга Ғарбий Турк хоқонлиги 650-йиллар охирида Тан империясига қарам бўлган муддатда зарб қилина бошлангани тахмин қилинади. Танганинг ҳажми 2.0 см, оғирлиги 1.5 гр. Қанқа харобасидан топилган.

25-танга.

25-танга. 6-аср охирги чораги – 7-аср бошларида Чоч (Тошкент)да зарб қилинган мис танга. Танганинг ўнг юзида (аверсда) лангарсимон тамға ва унинг устида суғдий ёзувда trδw – “Тарду” исми, танганинг тескари томонида эса х’γ’n - “хоқон” жумлалари ўрин олган. Танга Ғарбий Турк хоқонлигининг асосчиларидан бири Тарду хоқон (576-603) томонидан зарб қилинган. Танганинг ҳажми 1.4 см, оғирлиги 1.5 гр. Қанқа харобасидан топилган.

Юқорида келтирилган маълумотлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги Иқтисодиёт ва ижтимоий масалалар мажмуаси Топономия бўлими бошлиғи Исматуллаев Эргаш Убайдуллаевич томонидан тақдим этилган.


Печать 04 Апрель 2014 Ўқилди: 19089




Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосарини қабул қилди
«Мустақилликнинг залворли одимлари» тўплами тақдимоти ўтказилди
Сайтда фойдаланувчилар сони: 494
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 Ҳолати

   

   IV – Чорак 2016 - йил       

     

    I – Чорак 2017 - йил    

     

    II – Чорак 2017 - йил        

   

        III – Чорак 2017 - йил    

Кирувчи

6

5

 

 

Ижрода

0

4

 

 

Ижроси таъминланган

6

1

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар