toshkent.uz Toshkent.Uz - Семинар-Тренинг Бўлиб Ўтди
Фотогалерея
Видеогалерея
Семинар-тренинг бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар Кенгашида

Семинар-тренинг бўлиб ўтди

 

  2015 йил 30 июнь куни   “халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши, унинг доимий комиссиялари ва депутатларининг фаоллиятини ташкил этиш масалалари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Семинар ишини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг депутати, Олмозор тумани ҳокими  Б.Гаибназаров олиб борди.

  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда шаҳар Кенгашининг  доимий комиссиялари аъзолари, сиёсий партиялар депутатлар гуруҳлари раҳбарлари ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

  Унда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши фаолиятини янада такомиллаштириш, ҳудудлар учун долзарб ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган масалалар, яъни ҳудудий муаммоларни доимий комиссия мажлисида ёки халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиясида муҳокама қилишда сиёсий партиялар депутатлик гуруҳларининг иштирокига оид маърузалар тингланди.

  Шунингдек, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари доимий комиссиялари ишини ташкил этиш ва улар томонидан қабул қилинган қарорлар ижро этилиши устидан тегишли назорат олиб бориш, шаҳар Кенгашининг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорликгини янада кучайтириш, депутатлик сўровини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари ҳамда бошқа долзарб масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

  Семинар-тренинг кун тартибидаги масалалар бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари И.Бердибеков, Фуқаролик жамияти шакиллантиришни мониторинг қилиш мустақил институтининг Тошкент шаҳар бўлинмаси раҳбари Д.Аюпов, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожланиш  масалалари бўйича доимий комиссияси аъзоси М.Раҳматуллаева, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси доценти  Ш.Асадов,   Давлат бошқаруви академиясининг катта ўқитувчиси Д.Бекчанов,       шаҳар Кенгаши депутати, Сенатнинг маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясига ёрдам берувчи халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ишчи гуруҳи раисининг ўринбосари Т.Матибоев, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тингловчиси А.Маҳмудов, сиёсий партиялар депутатлик гуруҳлари вакиллари ва бошқаларнинг маърузалари ҳамда фикр-мулоҳазалари тингланди.

  Семинир-тренинг якунига кўра, шаҳар Кенгаши ҳамда унинг доимий комиссиялари ва депутатларининг фаоллиятининг самарадорлигини янада оширишга қаратилган тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

30.06.2015

16:15



Печать 30 Июнь 2015 Ўқилди: 2503


Китоблар дунёсига завқли саёҳат: "Болалар китоби" III Республика фестивали бошланди
“Ўзэкспомарказ”да Марказий Осиёдаги энг йирик экспозиция намойиш этилмоқда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 254
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

04.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

44

 

14307

 

41573

 

14560

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

594

 

2473

 

307

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

41

 

13713

 

39100

 

14253

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

163

 

0

 

12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар