toshkent.uz Toshkent.Uz - Ёшларга Эътибор - Келажакга Эътибор
Фотогалерея
Видеогалерея
Ёшларга эътибор - келажакга эътибор

Ёшларга­ оид давлат сиёсати ҳар­ бир давлатда турлича бўлиб, бизда бунга алоҳида урғу берилган ва ўзимизга хос механизм яратилган. Мамлакатимизда бу сиёсат давр тала­би ва мавжуд шарт-шароитдан келиб чиқиб, такомиллаштириб ва тўлдириб бориладиган узлуксиз жараён кўринишида шаклланган.

Президентимизнинг 2014 йил 6 февралда қабул қилинган “Ўз­бекистон Республикасида ёш­ларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чо­ра-тадбирлар тўғрисида”ги қа­рорида кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, ҳар томонлама соғ­лом ва баркамол авлодни вояга етказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Ёшлар билан мунтазам равишда учрашувлар ўтказиб, улар билан мулоқотда бўламан. Шундай учрашувлардан бирида ёшларимиздан бири банкдан кредит олишга ёрдам беришимни сўради. Унга ёрдам бердик. 20 миллион сўм кредит олди.

Ёшлар масаласида касб-ҳунар коллежини тугатган ёш мутахассисларни иш билан таъминлаш шу куннинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Айни пайтда уч томонлама тузилган шартномага кўра, уларнинг иш билан бандлиги таъминланмоқда.

Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлашда маҳалла, таълим муассасалари ва ота-оналарнинг ҳамкорлиги яхши самара беряпти. Бу борада фуқаролар йиғинлари қошидаги вояга етмаганлар билан ишлаш, спорт ишларини ташкил этиш, маънавият ва тарғибот ишлари комиссияларининг фаолияти муҳим омил бўлмоқда.

Бир сўз билан айтганда, ёшлар улкан ижодий, ин­теллектуал,­ ижтимоий-сиёсий салоҳиятга эга. Ана шу куч ва салоҳиятни юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлиги йўлида сафарбар этиш энг муҳим вазифаларимиздан биридир.

К.ШОКИРОВА,

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг

Ёшлар сиёсати ва соғлом авлод масалалари

бўйича доимий комиссияси

28.01.2015



Печать 16 Июнь 2015 Ўқилди: 3490


Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент шаҳар Перинитал марказининг вакант директори лавозимига танлов эълон қилади
Денис Истомин «Australian Open – 2018» турнирини ғалаба билан бошлади
Сайтда фойдаланувчилар сони: 281
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

15.01.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

 12

 

16

 

86

 

178

 

112

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

7

 

31

 

69

 

36

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

9

 

9

 

55

 

109

 

76

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

0

 

0

 

0

 

0

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар