toshkent.uz Toshkent.Uz - Уюшқоқлик Ва Ҳамжиҳатлик Билан
Фотогалерея
Видеогалерея
Уюшқоқлик ва ҳамжиҳатлик билан

Наврўз аждодларимиз неча минг йиллардан буён нишонлаб келаётган гўзаллик ва нафосат айёми ҳисобланади. Бу фусункор шодиёна ҳамиша эзгуликни улуғлаб, халқимиз дилига меҳнатсеварлик, бунёдкорлик, меҳр-мурувват, ватанпарварлик, шукроналик, мўл ҳосил ва қут-барака тилаш каби эзгу ғояларни ўзида жо этиб келган.

 

Азалдан Наврўз арафасида ота-боболаримиз ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратишган. Албатта бу эзгу ишларни амалга оширишда халқимизга хос бўлган ҳашарнинг ўрни катта. Жумладан, 14-15 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари бутун республикамиздаги каби пойтахтимизда ҳам кўтаринки руҳда, уюшқоқлик билан ўтди.

 

Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, Тошкент шаҳрининг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган умумхалқ ҳашари албатта, юртимизнинг янада обод ва файзли бўлишига хизмат қилади.

 

Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими бошқарувининг берган маълумотига кўра умумхалқ хайрия ҳашари жойлардаги барча ташкилотлар, муассасалар, корхоналар, шунингдек, пойтахтимизда мавжуд 475 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида уюшқоқлик билан ташкил этилиб, унда 1 млн. 113 мингдан зиёд юртдошимиз қатнашди, шулардан 723 минг нафарини ёшлар ташкил этади. 1152,8 гектар ер майдони ободонлаштирилиб, 1350 тонна қурилиш ва маиший чиқиндилар ташкилий равишда тўпланиб, махсус жойларга чиқариб ташланди.

 

Ҳашар давомида 696,4 км. ариқ ва зовурлар тозаланиб, кўп қаватли уйлар ва ҳовлилар атрофи, гузар ва хиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонлар, болалар майдончалари тартибга келтирилди. Шунингдек, шаҳримиздаги 10 та муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳ ва 70 та қабристонлар тозаланиб, уларда ободонлаштириш ва тартибга келтириш ишлари амалга оширилди. Туманларда ҳудудларни ободонлаштириш ишларига алоҳида аҳамият қаратилиб, бўш турган ер майдонлари ўрнида кичик боғлар ташкил этилиб, маҳалла фуқаролар йиғинлари идораларига туташ ҳудудлар кўкаламзорлаштирилди. Ўтказилган умумхалқ ҳашари давомида маҳаллалар ҳудудларида 32 минг тупдан ортиқ манзарали, 59 минг тупга яқин мевали дарахтлар ҳамда 195 минг тупдан ортиқ гул кўчатлари экилди.

 

Турар жой мавзелари ва маҳаллаларда дарахтларга шакл бериш ва оқлаш, кўча ҳамда йўлакларни тартибга келтириш ишлари амалга оширилиб, 213 минг туп дарахтларга шакл берилди ва оқланди. Умумхалқ хайрия ҳашарига 859 та техника воситалари жалб этилди.

 

Хайрия ҳашарида жумладан, Учтепа тумани фуқаролари ҳам салмоқли ишларни амалга оширишди. Туман ҳокимлиги, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Учтепа туман бўлинмаси эзгу ташаббуси билан хайрия ҳашарида маҳаллалар, кўчалар, аҳоли турар жойлари, гузару хиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонлар таъмирланиб, ободонлаштирилди, гул ҳамда дарахт кўчатлари экилди. Ҳудуддаги дарахтлар оқланиб, буталди. Маҳалла-кўй, кексаю ёш ҳамжиҳат бўлиб, кўп қаватли уйлар, ҳовлилар атрофи, болалар майдончалари, мактабгача таълим муассасалари ҳамда мактаблар таъмирланиб, кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин ташкил этилди. Энг муҳими, туман фаоллари ташаббуси билан Хондамир, «Истироҳат», «Ибрат» маҳаллаларида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, жисмонан имконияти чекланган фарзанди бор, кўп болали хонадонларнинг уй-жойи таъмирланиб, маҳалла фуқаролари томонидан ёрдам кўрсатилди.

 

— Кексаларни қадрлаш, уларга ҳурмат ва эътибор кўрсатиш борасида халқимизга тенг келадигани йўқ, жорий йилнинг «Кексаларни эъзозлаш йили» деб эълон қилиниши биз қарияларни беҳад мамнун қилди, – дейди 81 ёшли Умринисо ая Назарова. – Фалокат туфайли икки боламдан бирданига айрилдим. Барака топишсин, маҳалла аҳли мени ёлғиз қолдиришмади. Улар ташаббуси билан хайрия ҳашару ҳайитлар, байраму турли тадбирларда биз ёлғиз яшовчи кексалар ҳолидан хабар олиниб, моддий ёрдам кўрсатилади. Бугунги умумхалқ хайрия ҳашарида ҳам маҳалладаги ёшлар уйларимни оқлаб, ҳовлимизга дарахтлар ўтқазиб, ободонлаштириб беришмоқда. Менинг ёлғизлигимни билдиришмайди, маҳалла-кўй, ҳаммаларига раҳмат айтаман.

 

— Бугунги тинч, фаровон кунларга шукроналар айтаман, – дейди тумандаги «Истироҳат» маҳалласида яшовчи 77 ёшли онахон Санобар Баҳромова. – Орзуларим рўёбини, невара-чевараларим камолини кўрдим. Худога шукр, 15 та невара, 13 та эварам бор. Биз кексаларга кўрсатаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик учун Юртбошимиздан беҳад миннатдормиз. Илоҳо, юртимизга кўз тегмасин.

         Юнусобод туманидаги 58 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилган ҳашарда ҳам аҳоли фаол иштирок этди.

— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 мартда қабул қилинган фармойишига биноан, март-апрель ойлари мамлакатимизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги, деб эълон қилинди. Унинг доирасида 14-15 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди, — дейди «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Юнусобод туман бўлинмасининг масъул котиби Шаҳзода Муҳаммадиева.

— Уюшқоқлик билан ўтказилган ҳашарда тумандаги барча маҳаллалар, аҳоли яшаш жойлари, кўп қаватли бино ва уйлар атрофи, гузар, зиёратгоҳ ва қабристонлар, ариқ, кўча, йўл, йўлак ҳамда болалар майдончалари тартибга келтирилди. Кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар, кекса ва қариялар ҳолидан хабар олинди. Уларга моддий ёрдамлар кўрсатилгани халқимизнинг саховатпешалигидан далолат беради. Туманда мавжуд 6 та қабристонда ҳам тозалаш ишлари олиб борилди. Ёшларнинг фаол иштирокини алоҳида таъкидлаш жоиз. Тумандаги «Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғинида тўрт мингдан ортиқ аҳоли, жумладан, етмишдан зиёд ёши етмиш ва ундан ошган отахон ва онахонлар истиқомат қилади. Наврўзолди умумхалқ ҳашаридан сўнг нуронийлар учун байрам дастурхони атрофида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

— Ҳашар ўзаро меҳр-оқибат ришталарини, айниқса, ёшлар қалбида маҳалла-кўйга, она Ватанга муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлайди, — дейди «Турон» маҳалла фуқаролар йиғини масъул котибаси Фотима Акбарова. — Маҳалламиздаги 17- ва 43-умумтаълим мактаблари, бириктирилган корхона ва ташкилотлар, маҳалла аҳолиси билан биргаликда ҳашар кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Ҳашар давомида маҳаллада истиқомат қилувчи II гуруҳ ногирони, кўзи ожиз, ёлғиз қария Владимир Пагарелов уйининг фасад қисми таъмирланди. Хусусий ва кўп қаватли уйлар ҳудудларига манзарали дарахт ва гул кўчатлари экилди.

Умумхалқ ҳашари давомида ёши улуғ инсонларнинг ёшлар билан ҳамжиҳатликда амалга оширган ишлари қувонарли ҳол. Бу эртанги авлод қалбида Ватанга муҳаббат туйғусини шакллантириши шубҳасиз.

— Бу каби хайрли ишлар халқимизга хос инсонийлик ва саховатпешалик фазилатларини намоён этади, — дейди Юнусобод туманидаги Мирзо Улуғбек номидаги маҳалла фуқаролар йиғини фаоли Тошпўлат Назармуҳамедов. — Ёшим 83да, турмуш ўртоғим 78 ёшда, шундай дориломон кунларга етказганига ҳар куни шукрона келтирамиз. Кексаларни эъзозлаш йилида ёши улуғ инсонлар бундай хайрли ишлар, эзгу амалларга ҳар қачонгидан ҳам фаол бош-қош бўлмоқда.

Барча шифо масканлари, оилавий поликлиникаларда ҳашар кўтаринки руҳда ўтказилди. Жумладан, Олмазор туманидаги 17-оилавий поликлиникада ҳам ободонлаштириш ва тозалик ишлари уюшқоқлик билан олиб борилди.

— Халқимиз эрта тонгдан кўтаринки кайфият, яхши ният билан иш бошлади, — дейди 17-оилавий поликлиника бош шифокори Шаҳзода Алимова. — Жумладан, ўтказилган ҳашар давомида поликлиника ходимлари билан биргаликда ҳудуд атрофида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Умумхалқ хайрия ҳашарида шифохонамиз кўчасидаги дарахтларни оқлаш, йўлакларни тартибга келтириш, атроф-муҳитни турли чиқиндилардан тозалашга, гул кўчатлари экишга асосий эътибор қаратилди.

— Ота-боболаримиз азалдан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратиб келган. Мана шу эзгу анъаналарни давом эттириш мустақил юртнинг баркамол авлодларига ярашади. «Камолот» ЁИҲ Тошкент шаҳар Кенгаши ва туман Кенгашлари фаоллари, бошланғич ташкилотлар етакчилари ҳам ҳашарда фаол қатнашишди.

— Ҳашардан кўзланган асосий мақсад ёшларимизда она Ватанга муҳаббат, юрт ободлиги, ўтган аждод ва авлодларимиз руҳини улуғлаш каби муқаддас қадриятларимизни сингдиришдан иборатдир, — дейди «Камолот» ЁИҲ Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Акмал Жумабоев. — 11 та тумандаги «Камолот» ЁИҲларга белгиланган ҳудудларда ҳашар қизғин ўтди. Бундан ташқари Сергели туманида жойлашган «Камолот» ёшлар боғи»да Тошкент шаҳар Кенгаши фаоллари ва бошланғич ташкилотлар етакчилари фаол қатнашди. Ҳашар давомида боғ ҳудуди ободонлаштирилди, чиқиндилар ва хазонлардан тозаланди. Янги мевали ва манзарали дарахт ҳамда гул кўчатлари ўтқазилди. «Ҳар бир ёшга бир ниҳол» шиори остида ёшларнинг иштирокини алоҳида таъкидлаш жоиз. Бу каби хайрли ишларни йил бўйи давом эттириш режалаштирилган. Ахир ёшлар эртанги куннинг таянчи ва суянчи ҳисобланади.

Шунингдек, пойтахтимизнинг қолган туманларида ҳам ҳашар уюшқоқлик ва ҳамжиҳатликда ўтказилди. Ҳашар давомида кўчалар, боғлар ва турли масканлар ҳуснига ҳусн қўшилиб, янада кўркамлашди.

 

 Зиёда РАСУЛОВА

 “Тошкент оқшоми ” мухбири

 

17.03.2015 15:05



Печать 25 Март 2015 Ўқилди: 2351


Шавкат Мирзиёев: ҳар бир лойиҳа ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши керак
Табиат қучоғига талпининг
Сайтда фойдаланувчилар сони: 233
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 Ҳолати

   

      I – Чорак 2017 - йил

     

      II – Чорак 2017 - йил     

     

       III – Чорак 2017 - йил     

   

IV – Чорак 2017 - йил     

   

Кирувчи

8

11

 

 

Ижрода

1

2

 

 

Ижроси таъминланган

7

9

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар