toshkent.uz Toshkent.Uz - “Соғлом Она – Соғлом Бола” Шиори Остида Ўтказилаётган «Аёллар Спорт Фестивали»Нинг Тошкент Шаҳар Босқичи Ҳақида Маълумот
Фотогалерея
Видеогалерея
“Соғлом она – соғлом бола” шиори остида ўтказилаётган «Аёллар спорт фестивали»нинг Тошкент шаҳар босқичи ҳақида маълумот

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ҳар йили анъанавий тарзда уюштирилаётган “Аёллар спорт фестивали” жорий йилда “Соғлом бола йили” Давлат дастуридан ҳам ўрин олган. “Соғлом она – соғлом бола” шиори остидаги мазкур фестивал Дастур ижросини таъминлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини хотин-қизлар онгига сингдириш ва ҳаётга тадбиқ этиш, аёллар, айниқса қизларни жисмоний тарбия, спортга фаол жалб қилиш, маҳаллаларда спортнинг оммавийлигига эришиш, оилавий спортни ривожлантириш мақсадида ташкил қилинган.

Аёллар спорт фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича 2014 йил 9 июнь куни шаҳар ҳокимлиги ва хотин-қизлар қўмитасининг қўшма йиғилиши ўтказилди. Йиғилиш баёни Тошкент шаҳар ҳокими Р.Усманов томонидан тасдиқланди. Йиғилиш қарори билан спорт фестивалини туманларда ўтказиш жавдали ва шаҳар ташкилий қўмитаси таркиби тасдиқланди. (баён илова этилади).

Жорий йилнинг 10-21 июнь кунлари тасдиқланган жадвал асосида (илова этилади) ушбу фестивалнинг туман босқичлари ўтказилди. Бу мусобақаларга шаҳримиз маҳаллаларида истиқомат қиладиган уй бекаларидан 40 мингдан ортиғи жалб этилди.

25 июнь куни эса пойтахтимиздаги Турин политехника университетида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда “Аёллар спорт фестивали”нинг Тошкент шаҳар босқичи ўтказилди. Унда спортнинг  волейбол, енгил атлетика, стол тенниси, шахмат, дартс, сузиш, гимнастрада турлари бўйича туманда ғолиб деб топилган туман жамоаларидаги 500 дан ортиқ аёллар ўзаро беллашдилар.

Ўтказилган қизиқарли мусобақалардан сўнг умумжамоа ҳисобида I-ўринни Учтепа туман жамоаси, II-ўринни Юнусобод туман жамоаси ва III-ўринни Чилонзор туман жамоалари қўлга киритиб, I, II ва III-даражали дипломлар билан, шунингдек, қолган туманлар жамоалари “Энг эпчил жамоа”, “Энг шиддатли жамоа”, “Энг катта ёшдаги иштирокчи”, “Энг кичик ёшдаги иштирокчи”, “Энг чиройли спорт формаси” каби номинациялар бўйича совринларни қўлга киритиб, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг дипломлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар (Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Тошкент шаҳар бўлимлари, 4 та сиёсий партиянинг шаҳар Кенгашлари, “Қизил ярим ой” жамияти, “Соғлом авлод учун” жамғармасининг Тошкент шаҳар таянч маскани, “Оила” маркази)нинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Мусобақалар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.    

 

Тошкент шаҳар ҳокимилиги



Печать 25 Март 2015 Ўқилди: 2735


“Аёллар маслаҳат марказ”лари мулоқот масканига айланди
Халқларимиз дўстлигининг ёрқин ифодаси
Сайтда фойдаланувчилар сони: 192
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 Ҳолати

   

      I – Чорак 2017 - йил

     

      II – Чорак 2017 - йил     

     

       III – Чорак 2017 - йил     

   

IV – Чорак 2017 - йил     

   

Кирувчи

8

11

 

 

Ижрода

1

2

 

 

Ижроси таъминланган

7

9

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар