toshkent.uz Toshkent.Uz - Юнусобод Тумани
Фотогалерея
Видеогалерея
Юнусобод тумани

  Юнусобод тумани (Амир Темур шоҳ кўчаси, 72а-уй) - Т.да-ги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1936 й. 26 авг.да Киров тумани номи б-н ташкил қилинган. 1992 й. 8 майдан бошлаб Ю.т.деб аталади.

  Юнусобод номининг келиб чиқиши ҳақида турлича фикрлар бор. Айрим тадқиқотчилар (акад. А.Муҳаммаджонов) фикрича, жойнинг номи жуда қад. бўлиб, асли «Юнусработ» деб аталган. Бу ўринда «работ» карвонсарой маъносида қўлланган. Шим. томондан шаҳарга кирувчилар шу жойда қўниб ўтишган. Маҳаллий зиёлиларнинг фикрича, жойнинг номи себзорлик тадбиркор Юнусҳожи Нодирҳожи ўғли (19-а., Юнусобод Оқтепасида боғ-роғлари бўлган) ҳақидаги ривоятлар б-н боғлиқ. Туман шаҳарнинг шим. қисмида жойлашган. Амир Темур хиёбонидан бошланиб шим. томонга, Т. автомобиль ҳалқа йўлигача давом этади.

  Майд. 4,06 минг гектар, шу жумладан, кўкаламзорлаштирилган майд. 1,4 минг гектар. Аҳолиси 294,7 минг киши (2009). Кўчалар сони 441 та. Асосий йўллари: Амир Темур шоҳ кўчаси, Кичик ҳалқа йўли, Бодомзор йўли, Осиё, Аҳмад Дониш, Хуршид, Боғишамол, Рашидов кўчалари. 58 та маҳалла ва 19 мавзе мавжуд. Туман ҳудудида 5302 корхона ва ташкилот, 4310 кичик корхона ва микрофирма фаолият кўрсатмоқда. 390 та қўшма корхона фаолияти и.ч. ва аҳолига хизмат кўрсатишга йўналтирилган. Саноат корхоналаридан «Ўзбек-қишлоқмаш», «Венус Фуд» МЧЖ, вагон таъмирлаш з-ди, китоб-журнал ф-каси, «Ўзбекэнерготаъмир» и.ч. бирлашмалари ва б. ишлаб турибди. Чет эл инвестициялари иштирокида фаолият кўрсатаётган «Зенит электроникс», «Новофарма плюс», «Азия Силк» шуъба корхоналари, «Растр», «Супертекстиль» корхоналари, шунингдек, мебель ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналар бор.

  40 та и.т. муассасаси лойиҳалаш ин-тлари, 7 лицей, 5 касб-ҳунар коллежи, 4 олий ўқув юрти, 41 умумий таълим мактаби, 3 мусиқа мактаби, 70 мактабгача тарбия муассасаси, 8 касалхона, 57 поликлиника ва амбулатория муассасалари,1 санаторий бор. 2 кинотеатр, «Туркистон» киноконцерт зали, 5 музей, жумладан, Темурийлар тарихи давлат музейи, Ўзбекистон халқлари тарихи давлат музейи, Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси, ҳайвонот боғи, 7 та меҳмонхона, «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуаси, 5 маданият уйи, 188 спорт иншооти, жумладан, «Ўзбекистон» давлат теннис клуби, «Юнусобод-теннис» клуби фаолият кўрсатмоқда. Олой бозори, Юнусобод дехқон бозори, 1625 савдо, 80 маиший овқатланиш ва 416 маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ишлаб турибди. Т.нинг асосий телевизион минораси туман ҳудудида жойлашган. Ю.т. ҳудудида Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг «Юнус Ражабий», «Абдулла Қодирий», «Минор», «Ҳабиб Абдуллаев» бекатларидан электр поездлар қатнайди.

  Ю.т.даги князь Романов саройи (1898), Юридик ин-ти биноси (1878-83 й.лар), Юнусобод Оқтепаси (5-12-а.лар) республика аҳамиятидаги меъморий ёдгорлик ҳисобланади. Мустақиллик йилларида барпо этилган Мустақиллик ва эзгулик мажмуаси (2005), Амир Темур ҳайкали (1993), «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуаси (2002), Хотира майдони (1999) шаҳардаги муҳим меъморий ёдгорлик мажмуаларидир.

  “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” 2009 й.



Печать 04 Апрель 2014 Ўқилди: 4354


Маҳаллага бепул ҳуқуқий ёрдам
Талабалар давомати қаттиқ назорат қилинмоқда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 268
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

12.12.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

67

 

94

 

15463

 

43687

 

16060

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

14

 

610

 

2910

 

364

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

63

 

70

 

14853

 

40777

 

15969

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

10

 

102

 

61

 

69

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар