toshkent.uz Toshkent.Uz - Шайхонтоҳур Тумани
Фотогалерея
Видеогалерея
Шайхонтоҳур тумани

  Шайхонтоҳур тумани (Абудулла Қодирий кўч., 7а-уй) - Т.даги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1929 й. 29 ноябрда Октябрь тумани номи б-н тузилган. 1992 й. 8 майда Шайхонтоҳур (Шайх Хованди Тоҳур) тумани деб ўзгартирилган. 1978 й.дан ҳоз. чегарада. Шим.-ғарбда Зангиота тумани, шим.да Олмазор, шим.-шарқда ва шарқда Юнусобод, жан.да Чилонзор ва Яккасарой, ғарбда Учтепа туманлари б-н чегарадош. Майд. 2970 гектар, жумладан, кўкаламзорлаштирилган майд. 0,832 минг гектар. Аҳолиси 286,4 минг киши (2009), асосан, ўзбеклар (71,7%), шунингдек, рус ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Кўчалар сони 548 та, асосийлари -Абдулла Қодирий, Навоий, Ўзбекистон, Беруний, Фурқат, Уйғур, Самарқанд дарвоза. Истиқлол, Ҳадра, Чорсу, Оқтепа майдонлари, 49 та маҳалла бор. Туман ҳудудидан Абай, Кўкча, Бўзсув, Кайковус каналлари оқиб ўтади. Туманда 4110 дан зиёд корхона ва ташкилот мавжуд (2009). Шундан 13 таси йирик саноат корхонаси, жумладан «Шарқ гули» бадиий, Т. тикувчилик, «Орзу» и.ч. бирлашмалари, кўн-мўйна з-ди ва б. ишлаб турибди. 3204 кичик ва ўрта бизнес субъектлари, 289 қўшма корхона («ЎзТексако», «Тошкент труба з-ди» ва б.) фаолият кўрсатади (2009). Ш.т.да 18 вазирлик, давлат қўмиталари ва йирик идоралар, меъморлик ва шаҳарсозлик бош бошқармаси, 11 лойиҳалаш ин-ти, Ўзбекистон Республикаси Ф.А.нинг Навоий номидаги адабиёт музейи, Сейсмология, полимерлар кимёси ва физикаси, микробиология ин-тлари, 5 та олий ўқув юрти, 11 касб-ҳунар коллежи ва 5 академик лицей, 37 умумий таълим мактаби ва б. муассаса, ташкилотлар бор. 10 оилавий поликлиника, 8 касалхона хизмат кўрсатади. Мустақиллик йилларида туман ҳудудида Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ислом ун-ти, Божхона ин-ти, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия ун-ти қошидаги академик лицей қурилди. Ўзбек миллий академик драма театри, «Чор-су» савдо маркази бинолари ҳамда Эскижўва деҳқон бозори қайта таъмирланди.

  Энг йирик гузарлари: «Гул-зор», «Ипакчи», «Кўкча», «Ислом-обод». Туманнинг «Янги Камолон», «Ҳувайдо», «Боғкўча», «Чўпонота», «Ипакчи» маҳаллаларида катта спорт майдонлари мавжуд. 3800 дан зиёд хизмат кўрсатиш муассасаси, 2 бозор («Чорсу» буюм бозори, Эски жўва деҳқон бозори), «Чорсу» савдо маркази туман аҳолисига хизмат кўрсатади.

  Ўзбек миллий академик драма театри, Ўзбек давлат драма театри, Сатира театри, Рис ёш томошабинлар театри, цирк, Санъат саройи, «Ўз-кўргазмасавдо» саройи, 7 маданият уйи ва саройи, 3 кинотеатр, 3 музей, 22 жамоат кутубхонаси, истироҳат боғи ва б., «Пахтакор» стадиони, «ЖАР» спорт мажмуи, «Шарқ», «Ҳадра», «Ёшлар уйи» меҳмонхоналари ишлаб турибди. Туман ҳудудида республика ва маҳаллий аҳамиятдаги меъморий ёдгорликлар сақланган (жадвалга қ.).

“Ўзбекистон миллий энциклопедияси” 2009 й.



Печать 04 Апрель 2014 Ўқилди: 4707


Маҳаллага бепул ҳуқуқий ёрдам
Талабалар давомати қаттиқ назорат қилинмоқда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 245
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

12.12.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

67

 

94

 

15463

 

43687

 

16060

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

14

 

610

 

2910

 

364

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

63

 

70

 

14853

 

40777

 

15969

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

10

 

102

 

61

 

69

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар