toshkent.uz Toshkent.Uz - Олмазор Тумани
Фотогалерея
Видеогалерея
Олмазор тумани

  Олмазор (Қорақамиш кўч., 1) - Т.даги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1970 й. 7 дек.да ташкил этилган ва Собир Раҳимов номи 2010 й. 4 декабрдан Олмазор тумани. Т.нинг шим.-ғарбида жойлашган. Шим.-ғарбда Тошкент вилояти Зангиота тумани, шим. ва шим.-шарқда Тошкент тумани, шарқда Юнусобод тумани, жан. ва жан.-ғарбда Шайхонтоҳур тумани б-н чегарадош. Майд. 3,45 минг гектар, шу жумладан кўкаламзор ерлари 1,8 минг гектар. Аҳолиси 306,1 минг киши (2009), асосан , ўзбеклар, шунингдек, рус, татар, қозоқ ва б. миллат вакиллари яшайди. Кўчалар сони 330 та. Асосийлари: Беруний, Университет, Кичик ҳалқа йўли, Форобий, Қорақамиш, Чимбой, Уста Ширин, Келес йўли, Тансиқбоев, Сағбон ва Қорасарой кўч. Туман «Ёшлик» шаҳарчаси, Қорақамиш, Тансиқбоев, Себзор даҳалари, Беруний массивини қамраб олади. 58 та маҳалла мавжуд. Туман ҳудудидан Қичқириқ, Дамариқ, Қора-қамиш, Кайковус ва б. каналлар оқиб ўтади.

  Туманда 3459 та корхона ва ташкилот бўлиб, 12 та йирик саноат корхонаси бор. 8 та йирик корхона халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаради. 2929 та кичик корхона ва микрофирма, 207 та чет эл инвесторлари иштирокидаги корхона рўйхатга олинган, жумладан, «Байтекс Тигарет», «Колорфлекс», «Лукас текстиль» қўшма корхоналари, «Оникс» з-ди, тажриба-механика, «Тошкентмебель» и.ч. бирлашмаси, «Тола» пиллачилик корхонаси, автотранспорт («3-Автобус саройи», «Чуқурсой», «127-автотранспорт корхонаси» ОАЖлари ва б.), қурилиш ташкилотлари ишлаб турибди. Туманда 11 илмий тадқиқот ин-ти (жумладан, Тупроқшунослик ва агрокимё, Педиатрия, Дерматология ва венерология ва б.), лойиҳалаш ташкилотлари («Ўзгазлойиҳа», «Ўзқишлоқхўжалик лойиҳа», Халқ таълими вазирлигининг лойиҳа-конструкторлик бюроси, «ТашЗНИИЭП»), ЎзМУ, ТошТУ, Тиббиёт академияси каби олий ўқув юртлари, 7 акад. лицей ва 8 та касб-ҳунар коллежи, 40 умумий ўрта таълим мактаби, санъат, мусиқа мактаблари, 60 та мактабгача тарбия муассасаси бор. Туман аҳолисига 73 та оилавий поликлиника, 19 та касалхона, маданият уйи ва саройлари (Ойбек, Завқий номидаги ва б.), 10 та кутубхона, 3 та бозор, 200 дан зиёд спорт майдончаси, 5 та стадион, 7 та сузиш ҳавзаси, 68 спорт зали, 10 та теннис мажмуаси хизмат кўрсатади. Туман ҳудудида Абдулла Қодирий номидаги ва «Оймомо» маданият ва истироҳат боғлари, бир неча кичик дам олиш масканлари, «Ўзкўргазма-савдо» халқаро кўргазмалар мажмуи, «Олимпия» меҳмонхо-наси фаолият кўрсатади. 173 озиқ-овқат ва 94 саноат моллари, 235 та улгуржи савдо дўкони, 1178 та умумий овқатланиш корхонаси ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси мавжуд.

  Мустақиллик йилларида Сағбон,   Қорасарой,  Форобий ўч.лари кенгайиб, Мойқўрғон, Бешқўрғон мавзелари ташкил қилинди, уз. 1 км дан зиёд кўприк бунёд этилди. Туманда Покистон давлати ва Миср Араб Республикаси элчихоналари жойлашган.

  Олмазор т.да республика аҳамиятидаги кўплаб меъморий обидалар сақланган (жадвалга қ.). Маҳаллий меъморий объектлардан Шарофбой масжиди, Ўзбек драма театри биноси (20-а.), Қорахожиота мақбараси (19-а.), Лангарота мақбараси ва масжиди (19-а.), Охунгузар (дарвозахона), Охунгузар I ва II масжидлари (18-19-а.лар), Маткаримбой мажмуаси (19-а.), шунингдек, Оқтепа (5-12-а.лар), Қўшилиш (мезолит), Хиёбонтепа (7-13-а.лар) археология ёдгорликлари бор. Беруний ва Л.Б.Шастри, Бердақ, Абдулла Қодирийга ҳайкал ўрнатилган. Шаҳар метрополитенининг «Беруний» метро бекати туман ҳудудида жойлашган.

“Ўзбекистон миллий энциклопедияси” 2009 й.



Печать 04 Апрель 2014 Ўқилди: 4237


Ўзбекистон Республикаси Президенти "Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида" халқаро конференцияси иштирокчилари билан учрашди
Япония саҳна асари Ўзбекистонда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 717
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

04.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

44

 

14307

 

41573

 

14560

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

594

 

2473

 

307

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

41

 

13713

 

39100

 

14253

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

163

 

0

 

12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар