toshkent.uz Toshkent.Uz - Сергели Тумани
Фотогалерея
Видеогалерея
Сергели тумани

  Сергели тумани (Анна Ахматова кўч., 1) - Т.даги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1967 й. 20 янв.да ташкил этилган. Т.нинг жан.-ғарбий қисмида. С.т. ҳудуди марказий т.й. трассасидан Чирчиқ дарёси қайирларигача бўлган ерларни, жан.-ғарбда Чоштепа, Нўғайқўрғон, Тошкент аэропорти атрофи, Қўйлиқ 5-7, Сергели 1-8, Спутник (Йўлдош), Дўстлик, Қурувчилар мавзелари, Эски Сергели, Саноат зонасини қамраб олади. Шим.-ғарбдан Тошкент вилоятининг Зангиота, жан.-шарқдан Янгийўл туманлари б-н чегарадош. Майд. 5,6 минг гектар, шу жумладан, кўкаламзор ерлар 2,8 минг гектар. Аҳолиси 149 минг киши (2009), асосан, ўзбеклар (46%) ва руслар (42%), шунингдек, корейс, татар ва б. миллат вакиллари яшайди. Маҳаллалар ва уй-жой ширкатлари сони 33 та бўлиб, 25 мавзе ва Йўлдош (Спутник) шаҳарчасидаги (1966 й.да ташкил этилган) 13 гузардан иборат. Кўчалар сони 174 та. Асосийлари: Тошкент автомобиль ҳалқа йўлининг жан. қисми, Янги Сергели, Чоштепа, Анна Ахматова, Қипчоқ кўч. Тошкент-Ангрен т.й. ҳам туман ҳудудидан ўтади.

  С.т.да 2097 та корхона ва ташкилот бўлиб, 12 таси йирик корхона, жумладан «Файз» холдинг компанияси, «Ўзиккиламчи-ранглиметалл» ОАЖ, «Мебель» ОАЖ, авиация таъмирлаш з-ди, «Новатор» (трактор поршенлари) МЧЖ ва б. 300 дан зиёд саноат корхонасида: мебель, иккиламчи қора ва рангли металл, поршень, гигроскопик пахта, асфальт, резина ва пластмасса буюмлари, ёғочни қайта ишлаш, чарм ва б. маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. «Баракат-Альфа» (гигроскопик пахта), «Гринворд» (болалар озиқ-овқати, мева шарбатлари), Тошкент т.й. масофаси (контейнерлар жўнатади) корхоналари, Қуёшдан ҳимоялаш буюмлари з-ди (пластмасса ромлар ва б.), «Тошкент» халқаро аэропорти, Сергели авиаотрядлари, 3 автокомбинат, «РАФ» автокорхонаси (йўловчиларга кичик автобусда хизмат кўрсатилади), 4-, 12-автобуссаройлари мавжуд. Шунингдек, 1748 та кичик корхона ва микрофирма фаолият юритмоқда. 1330 чакана савдо, 89 та умумий овқатланиш, 69 та дорихона, 13 та ёнилғи қуйиш шохобчаси ва 346 та турли хизмат кўрсатиш муассасалари фаолият кўрсатади. Туманда 27 умумий таълим мактаби, 7 касб-ҳунар коллежи, 2 болалар спорт мактаби, 34 мактабгача таълим муассасаси бор. Соғлиқни сақлаш тизимида 2 шаҳар касалхонаси, 3 оилавий поликлиника, 1-акушерлик мажмуаси, тери-таносил касалликлари диспансери аҳолига хизмат кўрсатади.

  С.т.да ташқи иқтисодиёт миллий банки, саноат қурилиш банки, «Асакабанк», «Уй-жой жам-ғарма банки», Халқ банки бўлимлари мавжуд. Шаҳардаги энг йирик савдо мажмуаларидан Сергели деҳқон бозори, «Авто-макон» бозори, «Пойтахт» Сергели савдо маркази ишлаб турибди. 8 кутубхона, 3 маданият уйи, Усмон Носир ва Янги Сергели маданият ва истироҳат боғлари, мусиқа мактаби бор. 113 спорт иншооти, жумладан «Олимпия умидлари» спорт мажмуаси, 39 та стадион, 2 сузиш ҳавзаси, 111 спорт зали, 71 спорт майдончаси, соғломлаштириш спорт мажмуалари мавжуд.

  С.т.да республика аҳамиятидаги археологик ёдгорликлардан Куваидтепа, Хонободтепа, Шоштепа сақланган.

  Туманда қурилиш ишлари, асосан, Тошкент зилзиласи (1966)дан кейин бошланган бўлиб, 1 ва 2 қаватли ёғоч уйлар қурилган. Сергели турар жой даҳасидаги 4 ва 9 қаватли бинолар 1980-90 й.ларда қад кўтарган. Туманда корейс, уйғур, қозоқ миллий маданият марказлари фаолият кўрсатади.

“Ўзбекистон миллий энциклопедияси” 2009 й.



Печать 04 Апрель 2014 Ўқилди: 4564


Маҳаллага бепул ҳуқуқий ёрдам
Талабалар давомати қаттиқ назорат қилинмоқда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 247
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

12.12.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

67

 

94

 

15463

 

43687

 

16060

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

14

 

610

 

2910

 

364

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

63

 

70

 

14853

 

40777

 

15969

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

10

 

102

 

61

 

69

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар