toshkent.uz Toshkent.Uz - Мирзо Улуғбек Тумани
Фотогалерея
Видеогалерея
Мирзо Улуғбек тумани

  Мирзо Улуғбек тумани (Мустақиллик кўч., 122) - Т.даги маъмурий-ҳудудий бирлик (1935 й.гача - Пролетар тумани, 1992 й. майгача Куйбишев тумани, 1992 й. 8 майдан Мирзо Улуғбек тумани). 1929 й. 29 ноябрда ташкил қилинган.

  Тошкентнинг шим.-шарқий қисмида жойлашган бўлиб, Ҳамза, Юнусобод туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Қибрай тумани б-н чегарадош. Тошкент маркази (Амир Темур хиёбони)дан бошланиб, шим.-шарқий томонга, Катта ҳалқа йўлигача боради. Феруза мавзеси, Тошкент трактор з-ди, Угуғбек шаҳарчаси ҳам туман ҳудудига киради. Туман ҳудудидан 2 канал (Салор ва Қорасув) ва 5 ариқ оқиб ўтади. Майд. 3515 гектар, шу жумладан, кўкаламзорлаштирилган ҳудуд - 757,4 гектар. Аҳолиси 245,5 минг киши (2009). Кўчалар сони 314 та. Асосийлари: Амир Темур шоҳ-кўчаси, Мустақиллик, Дўрмон йўли, Паркент, Темур Малик, Окқўрғон, Буюк ипак йўли, Мирзо Улуғбек кўчалари, Кичик ҳалқа йўли. 52 та маҳалла мавжуд.

  Туманда 5095 корхона ва ташкилот бўлиб, шундан 26 таси йирик саноат корхонаси (жумладан, «Тошкенткабель», трактор з-длари, «Ўзбекистон пахтачилик машинасозлиги» ОАЖ), 399 қўшма корхона, 4116 кичик корхона ва микрофирма бор. Муҳимлари «Ўзкабель», «Тошкент лок-бўёқ з-ди», «Универсал фарм», «Дойче Кабель», «БФ Текстиль». Туманда 2 автобаза («Махсустранс», «Авек-Моторс») ва 3 автопарк ишлаб турибди. 27 и.т. институти, 10 лойиҳа ин-ти, 6 олий ўқув юрти (Маданият ин-ти, Жаҳон иқти-содиёти ва дипломатия ун-ти ва б.) ҳамда Олий ҳарбий умум-қўшин қўмондонлик билим юрти, Ҳарбий академия, Ички ишлар вазирлиги академияси, Тошкент врачлар малакасини ошириш ин-ти, композиторлар, меъморлар ижодий уюшмалари ва театр жамияти, 36 умумий таълим мактаби, 11 касб-ҳунар коллежи, 4 болалар мусиқа мактаби ва санъат мактаби, 3 болалар спорт мактаби, 15 даволаш профилактика муассасаси, 4 шифохона, «Она ва бола» м-зи, 7 оилавий поликлиника ишлаб турибди.

  Аҳолига 200 га яқин озиқ-овқат дўкони, 50 дан зиёд саноат моллари дўкони, 135 умумий овқатланиш корхоналари, 500 дан ортиқ маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси хизмат қилмоқда. Мухтор Ашрафий, С.Бородин, Тамарахоним, Сергей Есенин, Ў.Тансиқбоев, М.Турғунбоева уй-музейлари, 9 янги турдаги кутубхона, маданият уйи ва саройлари, 4 маданият ва истироҳат боғи, ҳайвонот боғи, Мирзо Улуғбек хиёбони, «Жасорат» боғи, Пушкин майдони ва б. мавжуд. Туманда «Буюк ипак йўли», «Пушкин», «Ҳамид Олимжон», «Юнус Ражабий», «Амир Темур» метро бекатлари жойлашган.

  М.У.т.да 10 та республика аҳамиятидаги (жадвалга қ.), шунингдек, маҳаллий аҳамиятдаги маданий мерос объектлари мавжуд. Жумладан, Консерваториянинг эски биноси (1934), Олий ҳарбий ўқув юрти (20-а. боши), Ёзувчилар уюшмасининг аввалги биноси (1938), «Гулшан» маданият саройи (20-а.), Авлиё Гермоген черкови (20-а.) ва б.

  Туманда 15 спорт мажмуаси («Динамо», «Умид», «Камолот-Ёшлик», «Ёшлар» спорт маркази, «Турон» спорт мажмуалари ва ҳ.к.) мавжуд. «Трактор», «НБУ», «Солиқчи» стадионлари, 10 сузиш ҳавзаси, «Динамо» жисмоний тарбия ва спорт жамияти, Республика от спорти олий маҳорат мактаби, Республика альпинистлар спорт клуби, 3 футбол клуби бор. Тумандаги спорт мажмуаларида теннис бўйича Осиё чемпионатлари, Тошкент Опен турнири, Универсиада тадбирлари, енгил атлетика мусобақалари мунтазам равишда ўтказилади.

  Туманда 7 хорижий давлат элчихонаси, 9 маданий ва миллий марказ жойлашган.

“Ўзбекистон миллий энциклопедияси” 2009 й.



Печать 04 Апрель 2014 Ўқилди: 4126


Ўзбекистон Республикаси Президенти "Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида" халқаро конференцияси иштирокчилари билан учрашди
Япония саҳна асари Ўзбекистонда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 711
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

04.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

44

 

14307

 

41573

 

14560

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

594

 

2473

 

307

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

41

 

13713

 

39100

 

14253

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

163

 

0

 

12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар