toshkent.uz Toshkent.Uz - Бектемир Тумани
Фотогалерея
Видеогалерея
Бектемир тумани

  Тошкентдаги маъмурий-ҳудудий бирлик (туман ҳокимияти Ҳусайн Бойқаро кўч., 2-уйда жойлаш-ган). Ҳудуднинг номи тумандан оқиб ўтувчи Бектемир канали номидан олинган. 1960-73 й.лар Т. вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги Бектемир шаҳарчаси, 1973- 90 й.ларда шаҳар, 1981-90 й.ларда давлат ва жамоат арбоби Наримон Наримонов (1870-1925) номи б-н юритилган. 1990 й. 27 фев.дан Т. шаҳар тумани.

  Б.т. Тошкент ш.нинг жан.-шарқ томонида бўлиб, Катта ҳалқа йўлининг ташқарисида, асосан, Чирчиқ дарёсининг чап соҳилида жойлашган. Б.т. шим. ва шим.-ғарбда Т. вилоятининг Қибрай тумани, Т. шаҳрининг Ҳамза ва Миробод туманлари, шарқда Т. вилоятининг Юқори Чирчиқ, жан.-шарқда Ўрта Чир-чиқ туманлари, жан.-ғарбда Т. вилоятининг Зангиота ва Т. шаҳ-рининг Сергели туманлари, жан. да Т. вилоятининг Қуйи Чирчиқ тумани б-н чегарадош. Майд. 2050 гектар, шу жумладан кўкаламзорлаштирилган майдони 0,012 минг гектар. Аҳолиси 27,5 минг киши (2009). Кўчалар сони 47 та, асосийлари: Бектемир, Оҳангарон, Ҳусайн Бойқаро, Олтинтопган. 12 маҳалла бор.

  Туманда 765 корхона ва ташкилот мавжуд. 628 та кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхатдан ўтказилган. 65 та қўшма корхона фаолият кўрсатади: «Соса-Со1а ичимлиги Ўзбекистон ЛТД» (Ўзбекистон-АҚШ), «Мармакс» (Ўзбекистон-Исроил), «Ханнури» (Ўзбекистон-Корея Респ.), «Асклепий свифт» (Ўзбекистон-Ирландия), «Фуллонг индустриал» (Ўзбекистон-Хитой) ва б. Шунингдек, туманда 533 микрофирма,  131  кичик

корхона, 135 дўкон, 243 савдо, 66 умумий овқатланиш, 101 маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, 4 бозор (Қўйлиқ деҳқон бозори, Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори, Бектемир мол, ем-хашак ва тирик парранда бозори, Қўйлиқ буюм бозори) бор.

  Б.т.даги 12 мактабгача таълим муассасасида 1598 бола тарбияланади, 5 мактабда 5540 ўқувчи таълим олади, поликлиника, касалхона ва даволаш-профилактика муассасасида (450 ўринли) 55 врач хизмат қилади. Туманда - «Фарҳод» кинотеатри, «Қуёшча нури» болалар боғи, дам олиш зонаси бор. Жисмоний тарбия ва спорт б-н шуғулланувчиларга «Ниҳол» спорт мажмуаси, туман спорт мажмуаси, Гольф клуби, 9 спорт зали хизмат кўрсатади. Уларнинг 1 кунлик сиғими 6280 киши. Туманда 7,9 минг киши спорт б-н шуғулланади.

  Туманда Рус маданият маркази, Корейс маданият маркази фаолият кўрсатади.

  Мустақиллик йилларида туманда спорт мажмуаси, маъмурий бинолар, маҳалла гузарлари, Ўрта Осиёдаги ягона Гольф клуби қурилди, кўчалар ободонлаштирилди. Бектемир туман спорт мажмуаси реконструкция қилинди. Аҳолига уй-жой қуришлари учун ер участкалари берилди.

“Ўзбекистон миллий энциклопедияси” 2009 й.



Печать 04 Апрель 2014 Ўқилди: 3999


Ўзбекистон Республикаси Президенти "Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида" халқаро конференцияси иштирокчилари билан учрашди
Япония саҳна асари Ўзбекистонда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 710
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

04.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

44

 

14307

 

41573

 

14560

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

594

 

2473

 

307

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

41

 

13713

 

39100

 

14253

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

163

 

0

 

12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар