toshkent.uz Toshkent.Uz - Қонун Ва Қарорлар Ижроси Йўлида
Фотогалерея
Видеогалерея
Қонун ва қарорлар ижроси йўлида
  Аввал хабар қилинганидек, 2013 йил 25 сентябрь куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги йигирма саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.  
  Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакилик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясига ёрдам берувчи халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ишчи гуруҳи аъзолари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг депутатлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, бошқарма раҳбарлари, туман ҳокимлари, давлат ва жамоат ташкилотларининг мутасадди раҳбарлари иштирок этди.
  Сессияни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг раиси, Тошкент шаҳар ҳокими Р.Усмонов олиб борди.
  Унда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг ижросига оид масалалар, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш юзасидан туманларда амалга оширилган ишлар ва бошқа масалалар атрофлича кўриб чиқилди.
  Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2013 йил 12сентябрдаги “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарликкўриш ҳамда ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови ўтказилади.
  Сессияда ушбу сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказишга доир тадбирлар режаси, Тошкент шаҳар Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи шаҳар ва туманлар комиссиялари таркиби
ҳамда кўмаклашувчи шаҳар комиссияси аъзоларини туманларга бириктириш тақсимотитасдиқланди.
  Шаҳар кўмаклашувчи комиссияси зиммасига ўтказилган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш ҳамда сайлов якунлари тўғрисида 2014 йилнинг 10 январига қадар халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига ахборот бериш лозимлиги белгилаб қўйилди.
Шунингдек, кун тартибига киритилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2012 йил 5 декабрдаги “2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури” тўғрисидаги қарорининг ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар натижаси кўриб чиқилди.
  Кенгаш аъзолари томонидан шаҳар аҳолисининг бандлигини таъминлаш, уларнинг турмуш даражаси ва фаровонлигини янада ошириш, меҳнат бозорида иш кучига бўлган талабни ошириш, иқтисодиёт тармоқларининг мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича туман ҳокимликлари, тегишли корхона ва ташкилотлар томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани таъкидлаб ўтилди.
  Бу борада янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ҳамда янги иш ўринларини ташкил этишга йўналтирилган қўшимча дастурлар ва чора-тадбирлар ижроси юзасидан таъсирчан мониторинг олиб бориш, манзилли дастурларга киритилган корхоналарнинг ташкил этилиши ва фаолият юритишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан аниқ тадбирларни амалга ошириш лозимлиги белгиланди.
  2013-2015 йилларда Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган объектларнинг белгиланган муддатларда ишга туширилиши, дастур параметрларининг тўлиқ ва сифатли бажарилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатиш, лойиҳаларни амалга оширилишига тўсқинлик қилаётган муаммолар ўрганиб бориш ва уларни ўрнатилган тартибда ҳал этиш чораларини кўриш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
  Шунингдек, ҳар ойда камида бир марта янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга йўналтирилган дастурлар ва чора-тадбирлар ижросини танқидий ўрганиш, туман ҳокимликлари ва мутасадди ташкилотлар иштирокида муҳокама этиб бориш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этишда кўмаклашиш чораларини кўриш масаласи кун тартибига қўйилди.
  Бундан ташқари, сессияда “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги “Тўғридан тўғри хорижий инвестициялар жалб этишни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг ижроси юзасидан Тошкент шаҳрига хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича Тошкент шаҳар ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси томонидан олиб борилаётган ишлар кўриб чиқилди.
  Сессияда Тошкент шаҳрига хорижий инвестицияларни жалб этиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантириш, шунингдек хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятига ноқонуний аралашувларга йўл қўймаслик, бу борада йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва ҳудудий инвестиция дастурида хорижий инвестицияларни белгиланган истиқбол кўрсаткичларини сўзсиз бажарилиши юзасидан тегишли чораларни кўриш ҳамда ҳудудий инвестиция дастурига қўшимча янги инвестиция лойиҳаларини киритиш ва киритилган лойиҳаларнинг тўлиқ амалга оширилиши таъминлаш белгиланди.
  Ушбу масала бўйича Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бошқармасига тижорат банклари билан биргаликда  хорижий кредит линиялари, фоиз ставкалари ва имтиёзлар тўғрисидаги маълумотларни ишбилармонларга етказиш ва тадбиркорлар томонидан бу борадаги имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш мақсадида маълумотларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб этиб бориш, тегишли ташкилотлар томонидан хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун молия ва тадбиркорлик салоҳияти етарли бўлган маҳаллий ташаббускорларни аниқлаш ва лойиҳаларни молиялаштиришда ҳужжатларни ўрганиш, хулоса бериш ва гаров таъминотини баҳолаш мезонларига амал қилинишини назоратга олиш ҳамда ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларга имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши тавсия этилди.
  Шунингдек, фаолият кўрсатмаётган корхоналарнинг фаолиятини соғломлаштириш чораларини кўриш,  Миробод, Мирзо Улуғбек, Сергели, Учтепа ва Шайхонтоҳур туман ҳокимликлари томонидан тўғридан тўғри хорижий хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича  белгиланган прогноз кўрсаткичлари бажарилиши юзасидан таъсирчан чоралар кўриш топширилди.
  Шу билан бир қаторда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг ижроси юзасидан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш юзасидан устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича Ҳамза, Чилонзор ва Учтепа туман ҳокимликлари томонидан амалга оширилган ишлар кўриб чиқилди.
  Ушбу масала юзасидан тегишли қарор қабул қилиниб,  иқтисодиётда таркибий ўзгартиришлар ва диверсификациялашни чуқурлаштириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди. Бу борада янги юқори технологияли ишлаб чиқаришларни жадал ривожлантиришни таъминлаш, мавжуд қувватларни модернизациялаш ҳамда технологик жиҳатдан янгилаш жараёнларини жадаллаштириш белгиланди. 
  Жумладан 2013-2015 йилларда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши устидан тасъирчан мониторинг ўрнатиш ва лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда қувватларни белгиланган муддатларда ишга туширилишини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
  Бундан ташқари транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантиришни таъминлаш, ижтимоий соҳа объектларида белгиланган қурилиш ва таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда ва сифатли ижро этиш, ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг туман иқтисодиётидаги улушини ошириш, ушбу соҳа вакилларига кредит масалаларини ҳал этишга, уларга берилаётган имтиёзларни кенг тушунтириш, мулоқот, семинарлар ўтказиш бўйича таъсирчан чораларни кўриш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
  Тегишли тузилмалар билан биргаликда коммунал хизматлар, айниқса, аҳолига коммунал-маиший хизмат кўрсатишнинг замонавий механизмларини ва самарали тузилмаларни яратиш, кўп қаватли уй-жой фондларини бошқариш ишларини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишларни қайтадан кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ деб топилди.
  Шунингдек, туман ҳокимларига ҳамда тегишли тузулмалар раҳбарларига касаначиликнинг турли шаклларини кенгайтириш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг давлат ва ҳудудий дастурларида кўзда тутилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда  “Обод турмуш йили” Давлат дастурига киритилган барча тадбирларнинг тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш белгиланди.
  Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма саккизинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар бўйича Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари Ф. Зияев, Ш.Турдиқулов,  Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси бошлиғи У.Саматов, Ҳамза тумани ҳокими Ф.Ҳакимов, Чилонзор тумани ҳокими Ғ.Исмоилхўжаев, Учтепа тумани ҳокими А.Рустамов ва бошқаларнинг ҳисоботлари тингланди.
  Сессияда кун тартиби бўйича кўрилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниб, кейинги сессиянинг кун тартиби лойиҳаси тасдиқланди ҳамда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ваколати доирасидаги бошқа масалалар кўриб чиқилди.
  Эргаш ИСМАТУЛЛАЕВ


Печать 26 Сентябрь 2013 Ўқилди: 3293


Китоблар дунёсига завқли саёҳат: "Болалар китоби" III Республика фестивали бошланди
“Ўзэкспомарказ”да Марказий Осиёдаги энг йирик экспозиция намойиш этилмоқда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 262
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

04.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

44

 

14307

 

41573

 

14560

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

594

 

2473

 

307

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

41

 

13713

 

39100

 

14253

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

163

 

0

 

12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар