toshkent.uz Toshkent.Uz - Табиат Музейи
Фотогалерея
Видеогалерея
Табиат музейи

         Музейлар ижтимоий ҳаётда ўзига хос ўринга эга. Кишилар учун энг аввало маърифий-маданий,   илмий ва дам олиш маскани бўлган музейларни ўтмиш  ва  ҳозирги  ҳаётимизнинг ойнаси дейиш мумкин. Бу таъриф биз яшаётган табиий – жўғрофий муҳитни мужассам равишда   акс  эттириши лозим бўлган табиат музейларига,  айниқса,  тааллуқлидир. 

Шу жиҳатдан айтиш лозимки, географик муҳит ҳар қандай жойда ижтимоий- иқтисодий тараққиёт учун   пойдевор бўлиб хизмат қилади. «Табиат – жамият-инсон» тизими, яъни табиат ва жамият тарихи бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, бу икки моддий ва маънавий асос   алоқадорлиги ривожланиш йўлида ўзаро   бир-бирига имкон яратади ва бир-бирини тақозо этади. Табиат ва жамиятнинг ривожланиш қонуниятлари бир-биридан фарқ қилсада, уларнинг ўзаро   муносабатлари ривожланишининг қонуниятлари мавжуд. Шу сабабли, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт муайян жой табиат билан уйғунлашган бўлади. Кишиларнинг ташқи қиёфаси, озиқ-овқат таркиби, кийиниши, урф-одатлари, меҳнат тури ва соғлиғи маълум даражада айни жой табиати билан боғлиқ эканлиги оддий ҳақиқатдир. 
Гап шундаки, ҳар бир инсон ўз хусусияти ва сифатлари билан бошқаларга ўхшамаганидек, табиий ҳудудлар ҳам умумий ўхшашликка эга бўлган ҳолда бир-биридан фарқ қилади. Республикамиздаги маъмурий бўлинишлар (биринчи навбатда, вилоятлар ҳудуди) маълум даражада ўзининг табиий асосларига эга. Сурхондарё, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ва Қорақалпоғистон республикаси ҳудудлари   мисолида  табиатнинг  ҳудудий  фарқланиши  жуда яққол ифодаланган. Республикамиздаги вилоятлар доирасида    бу фарқ «Табиат – жамият»   муносабатлари, уларнинг тарихий ва ҳозирги таркибида яққол кўзга ташланади. Шундай экан, табиат музейлари (ёки музейнинг табиат бўлимлари) кўргазма ва экспозицияларида ҳар бир ҳудуднинг    ўзига хос хусусиятлари акс этмоғи лозим. Мисол учун оладиган бўлсак, Бухоро вилоятига      бағишланган қисмда қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш мақсадга мувофиқдир. 
1. Вилоят чўл майдонида жойлашган. Ҳозирги кунда бу ҳудуд бир-биридан фарқ қилувчи икки қисмдан иборат.
Биринчиси – узоқ асрлар давомида инсон меҳнати билан чўл бағрида бунёд этилган воҳалар   (Бухоро, Қоракўл, қоравул бозор);
Иккинчиси-қадимдан мавжуд бўлган чўл майдони. У ҳам ўз навбатида кумли, гилли, шағалли-гипсли ва шурхок каби чўл турларига эга. Ҳар бир чўл типнинг эса ўзига хос табиий хусусиятлари   бор.
2. Вилоят ҳудуди Зарафшон дарёсининг қуйи қисмида жойлашганлиги туфайли ўз табиати билан бошқа  ҳудудлардан кескин фарқ қилади. Бу масканда бир вақтлар серсув бЎлган 
Зарафшоннинг бир неча тармоқлари (Эчкилисой, Дарёсой, Қорақир, Мохонкўл, Гўжали, Тойқир) ва қатор дельта кўллари (Денгизкўл, Замонбобо, Кичик ва Катта Тузкон, Хўжанд-Сайёд, Пойкент кабилар) мавжуд бўлган. қадимги бухороликлар ана шу сув манбалари бўйида қўним топиб, ўзига хос маданият тарихига эга бўлганлар. Ҳозирги кунда уларнинг аксариятлари заҳкаш, ташлама кўлларга айланиб қолган. Бундан ташқари, сизот сувлари ер  бетига яқинлиги туфайли воҳалар ва улар атрофидаги ерлар турли даражада шўрланган. Бу эса, суғорма деҳқончиликда турли қийинчиликлар туғдириб, Ўзига хос усулларни қўллашни тақозо қилади. 
Вилоят ҳудуди яна бир қанча ўзига хос хусусиятларга эга. Нафақат Ўзбекистонда, балки қўшни мамлакатларда ҳам ўхшаши йўқ табиий – тарихий маскан бўлган «Бухоро яшил қалқони» ана шулардан биридир. «Яшил қалқон» узоқ вақтлар давомида Бухоро - Қоракўл воҳаларига шимол, шимолий - ғарб томондан бостириб кирган кўчма   қумларда барпо қилинган чўл ўрмонзорларидир. Бу ҳудудда кўчма қумлар ҳар йили (1925 йилга қадар) 150-200 гектарлар, жами 80 минг   гектар обод ерларни ўз домига тортган. Шу туфайли, 1868 йилдан бошлаб маҳаллий аҳоли турли томонларга кета бошлаган. Тўрт йил мобайнида бундай кўчманчилар 60 минг кишини ташкил қилган. Биргина 1870 йилда 16 минг бухоролик Хива томон йўл олади. 1932 йилга келиб аҳоли машҳур вардонзе қўрғонини тарк этади. Кўчма қумларга қарши 1925 йилдан бошланган кураш ва мутахассисларнинг машаққатли меҳнати туфайли 1934 йилга келиб қумлар ҳужумини тхтатишга эришилади. 1941 йилгача эса, кенглиги 1 -3, узунлиги 120км келадиган 25 минг гектар майдонда кандим,   черкес ва саксавул каби чўл ўсимликларидан иборат «Бухоро яшил қалқони» барпо этилади. 
Қумларни мустаҳкамлаш борасида орттирилган бу тажриба кейинчалик Ўрта Осиёнинг бошқа воҳаларида самарали қўлланган. Кейинги йилларда «яшил қалқон» нинг 2-3 қисми қайтадан боғу роғларга   айлантирилди. Эндиликда Бухоро тарихининг ўзига хос   бир бўлаги бЎлиб қолган «яшил қалқон» нинг тарихий моҳияти, сабабларин англаш нафақат маърифий, балки этнография, қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт, табиатни муҳофаза қилиш борасидаги муаммоларни ҳал этиш йўлида ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Аму-Бухоро машина канали вилоятдаги яна бир ўзига хос табиий – тарихий иншооат ҳисобланади. Чўл бағрида бир неча юз километрга чўзилган бу сунъий дарё Ўрта Осиёдаги энг йирик гидротехник қурилмалардан бўлиб, Амударё сувини босқичма-босқич 125 метргача кўтариб бериб, Бухоро вилоятини сув билан тўлиқ таъминлаб туради. Канал инсоннинг бунёдкорлик қудратини намойиш қилувчи жонли ҳақиқатдир.

      Бухоро – Хива нефть-газ майдонида жойлашган бу вилоятда бу ёнилғиларнинг катта заҳиралари мавжуд. Бунёд этилган Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи (1977) бу ерлар табиатининг   саҳоватидан далолат берувчи рамзлардан бири бўлиб турибди.

(2009 йил 31 август)



Печать 19 Август 2009 Ўқилди: 2104


Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент шаҳар Перинитал марказининг вакант директори лавозимига танлов эълон қилади
Денис Истомин «Australian Open – 2018» турнирини ғалаба билан бошлади
Сайтда фойдаланувчилар сони: 257
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

15.01.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

 12

 

16

 

86

 

178

 

112

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

7

 

31

 

69

 

36

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

9

 

9

 

55

 

109

 

76

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

0

 

0

 

0

 

0

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар