toshkent.uz Toshkent.Uz - Ўзбекистон Тарихи Давлат Музейи
Фотогалерея
Видеогалерея
Ўзбекистон тарихи давлат музейи

           1991 йил 31 августда ўзбек халқи узоқ вақтлардан бери орзиқиб кутган Мустақилликка эришди. Ҳаётимизнинг барча соҳалари каби музейлар фаолиятида ҳам катта тарихий ўзгаришлар содир бўлди. Вазирлар Махкамасининг 1992 йил 21 апрел қарорига мувофиқ Ўзбекистон тарихи Давлат музейи қайта ташкил этилди. Моҳият – эътибори билан қаралганда, том маънодаги замонавий ва миллий музейга айнан шу санада асос солинган эди. Президент Ислом Каримовнинг   «Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида» ги Фармони (1998 йил 12 январь) эса музейларимиз  ривожидан катта бурилиш ясади. 

Ҳозирги кунда Ўзбекистон тарихи Давлат музейи энг йирик илмий – маърифий марказлардан ҳисобланиб, унинг жамғармасида 250 минга яқин экспонат мавжуд. Улар орасида нумизматика, археология, тангашунослик ва этнографияга оид кўплаб қимматли жамламалар бор.
Ўзбекистон тарихи Давлат музейининг янги экспозицияси Ўзбекистон ҳудудида тарихий-маданий жараёнларнинг энг қадимги даврлардан бошлаб ҳозирга қадар бўлган тараққиётини ашёвий далиллар ва тасвирий воситалар орқали намойиш этишга қаратилгандир. Умумий сатҳи қарийб икки минг квадрат метр бўлган бинонинг учинчи ва тўртинчи қаватини эгаллаган мазкур экспозицияда ўн мингга яқин экспонат жойлашган. Уларда ўзбек давлатчилигининг шаклланиши тарихи, ўзбек халқининг бой анъаналари ва маданияти ифода этилган.
Дастлабки экспозициядаги ибтидоий тузим даврини ифодаловчи экспонатлар Ўзбекистон ҳудуди Шарқ цивилизациясининг энг қадимги ўчоқларидан бири бўлганлигидан гувоҳлик беради. Деҳқончилик ва чорвачилик асосида ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши, ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, дастлабки кимёвий-технологик билимлар асосида ҳунармандчиликни ривожланиши, диний тафаккур ривожида зардўштийликка асос солиниши, қадимий Шарқнинг юқори даражада ривожланган марказлари билан ўзаро маданий алоқалар, мураккаб ички тузилмаларга эга бўлган қалъа ва илк шаҳарларнинг пайдо бўлиши йирик давлатларнинг ташкил топишида катта   роль ўйнади. Деҳқончилик ва чорвачиликнинг ўзига хос ривожи ва ўзаро боғлиқлиги, Ўзбекистон халқларининг   аҳмонийлар,   грек – македонияликлар ва сосонийларга қарши кураши, хорозмийлар, бақтрияликлар, Фарғона давлати ҳамда Кушон салтанати ҳақидаги маълумотлар ҳам жуда яхши ёритилган. Залларда   намойиш этилаётган аждодларимизнинг эрамиздан аввалги ва эрамизнинг минг йилликларида маданияти юқори бўлганлигини ўзида мужассам этган ашёлар мазмун-моҳиятининг ранг-баранглиги билан ажралиб туради. Буларнинг кўпчилиги дунё маданияти  ва санъатининг бебаҳо намуналари ҳисобланади.
Девор ёзувлари, ҳайкалтарошлик тасвирлари, буддавийлик мавзуи билан боғланган меъморчилик ишлари экспозициядан алоҳида ўрин олган.
Ўзбек халқининг   ўрта асрлардаги буюк маданий мероси ҳам экспозицияда   ўз ифодасини топган. Айниқса, Темур ва темурийлар даврига бағишланган   экспозицияда Амир Темур саъй- ҳаракатлари натижаси   ўлароқ, фан ва маданиятнинг   юқори даражада ривожланганлиги ҳақида ҳикоя қилувчи кўплаб экспонатларни кўриш мумкин.
XVIII-XIX асрларда ҳунармандчиликнинг юксак даражада ривожланганлиги экспозициядаги сопол, кандакорлик маҳсулотлари, Бухоро бахмаллари ва адраслари ҳамда зардузлик санъати намуналарида ўз аксини топган. Шунингдек, мамлакатимизнинг кейинги тараққиёти,   хусусан, мустамлакачилик давридаги озодлик учун олиб борилган курашлар, маърифатпарварларимизнинг ўз ватанини маърифатли, фарован ва озод қилиш учун олиб борган курашлари хариталар, суратлар, рангтасвир воситалари       орқали ёрқин намоён этилган.
Музейнинг охирги экспозицияси мустақилликка эришган Ўзбекистон Республикасининг қисқа давр ичида сиёсий, иқтисодий, ижтимоий соҳаларидаги эришган улкан ютуқларига бағишланади. Салкам 14 йил давомида Ўзбекистон жаҳонда ўзининг муносиб ўрнини топган давлатлардан бирига айланди. қисқаси, тарихий тараққиёт ва маданий   ривожидаги узвийлик музей воситаларида миллатнинг бир бутун яхлит тарихи сифатида кўрсатилган.
Бугунги кунда йирик илмий-маданий марказлардан бири ҳисобланган Ўзбекистон тарихи Давлат музейида   ўзбек халқининг тарихи холисона яратилди. Лекин бир вақтда ватанимиздан ташиб кетилган беҳисоб ва нодир ёдгорликларимизни бошқа музейларда кўрганимизда, юрагимиздаги ўкинч ва армонларимиз қалбимизни тирнайди.

Инсон дунёга бир марта келади. Унинг томонидан бунёдга келган яхшилик эса бир умр ёддан чиқмайди. Чунки эзгулик абадийдир. Зеро, шундай экан, биз ҳам ўз аждодларимиз каби   келажак авлодга муносиб мерос қолиришимиз даркор. Президентимиз Ислом Каримов айтганларидек: «Фарзандларимиз, келажак авлодлар биздан шу ўлкани, шу муқаддас заминни яна ҳам бой, кучли ва қудратли ҳолатда қабул қилиб олишлари учун, биз буюк аждодларимизга нисбатан қандай миннатдорчилик туйғуларини ҳис этаётган бўлсак, ўғил-қизларимиз, келажак авлод ҳам бизга нисбатан шундай миннатдорчилик туйғуларини ҳис этишлари учун лозим бўлган ҳамма ишни қилиш бизнинг фуқоролик бурчимиздир».

(2009 йил 31 август)



Печать 19 Август 2009 Ўқилди: 3021


Қадимий Эски шаҳар – замонавий Чорсу
“БЕКТЎПИ”, “ЎРИКЗОР”, “МАШИНА БОЗОР” қайси тадбиркорларга берилади?
Сайтда фойдаланувчилар сони: 246
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

112

 

98

 

443

 

821

 

548

 

Ижродаги мурожаатлар

 

51

 

12

 

132

 

122

 

154

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

61

 

86

 

331

 

699

 

394

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

7

 

5

 

21

 

114

 

27

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар