toshkent.uz Toshkent.Uz - Қатағон Қурбонлари Хотираси Музейи
Фотогалерея
Видеогалерея
Қатағон Қурбонлари хотираси музейи

        Маълумки, тарих музейлари халқ хотирасининг ифодаси ҳисобланади. 1999 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов ташаббуси билан мамлакатимизда қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш ва “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуасини барпо этишга қарор қилинди ва бу борада улкан ишлар амалга оширилди. Жумладан, Миллий мустақиллик, Ватан равнақи, юрт озодлиги учун жонини фидо қилган эл ўғлонларининг қутлуғ хотирасига пойтахтда муаззам хиёбон барпо этилди. Президентимиз ташаббуси ва раҳнамолигида бунёд этилган ва 2002 йил 1 августда – қатағон қурбонларини ёд этиш кунида очилган “қатағон қурбонлари хотираси” музейи қурувчилар, меъморлар ва тарихчи олимларнинг улкан меҳнати маҳсули бўлди. Халқимизнинг миллий қадр-қиммати тикланишига, ўзлигини қайтадан намоён этишга истиқлол йўл очди ва биз она Ватанимиз ва халқимиз тарихи билан фахрланиш, Ўтган аждодларимизнинг қутлуғ хотирасини эъзозлашдек юксак инсоний-маънавий имкониятларга эга бўлдик. Мажмуа қай тарзда дунёга келганлиги ва музей айнан шу жойга мўлжалланганлиги тўғрисида “Шаҳидлар хотираси” хайрия жамғармаси раиси Наим Каримовнинг келтирган манбаларидан қуйидагилар аён бўлади: Бугун кўркам зиёратгоҳ барпо этилган жойлар XX асрнинг қарийб 80-йилларига қадар Тошкентнинг энг пастқам, хилват гўшаси бўлган. Бу ердаги бирдан-бир иншоот “Алвасти кўприк” деб номланган. Худди шу ернинг 20-йиллар адоғидан бошлаб мустабид давлатга қатағон ўрнида хизмат қилгани ҳам тасодифий эмас. Мутахассисларнинг берган маълумотларига кўра, 20-40-йиллар орасида бу ерда учта қатлгоҳ бўлган. Уларнинг бири – телевизион миноранинг Ишчилар шаҳарчаси томон тушган “оёғи” атрофида, иккинчиси зиёратгоҳнинг юқори тарафида, ниҳоят, учинчиси “Абразив” заводининг ўрнида бўлган. Шу тарзда Юнусобод қарийб ярим аср мобайнида халқимиз тарихидаги энг даҳшатли воқеаларнинг тилсиз гувоҳига айланган.

            Музейда истиқлол йилларида маънавий қадриятларимизни тиклаш бЎйича олиб борилган ката ва муҳим ишлар алоҳида экспозицияларда акс этган. Бу экспозицияларнинг жойлашиши ва уларни кўз қорачиғидай сақлашда қандай технологиялардан фойдаланилаётгани жуда муҳимдир.
            Шаҳид кетган аждодларимиз хотирасига бағишланган, ғоят қисқа муддатда қад ростлаган ёдгорлик мажмуи ва музейи айнан шу жойда – кўп-кўп тарихий воқеаларга гувоҳ бўлган қадимий Бўзсув соҳилида бежиз барпо этилгани йўқ.
            Музейга кираверишда мамлакатимиз Президенти И. А. Каримовнинг “Мустабид тузум даврида миллион-миллион бегуноҳ инсонларнинг умри хазон бўлганини, қанча-қанча оилалар хонавайрон бўлиб, қанча-қанча гўдаклар етим қолганини тарих, бугунги ва келажак авлод ҳеч қачон унутмайди” деган сўзлари ёзилган.
            130 йил давом этган мустамлакачилик йилларида Ватан ва халқ озодлиги йўлида қурбон бЎлган аждодларимизнинг порлоқ хотираси ана шу ёдгорликда ўз абадиятини топди.
            Шу тарихий кундан бир йил аввал Ўзбекистон Республикаси Президентининг мустамлакачилик даврида миллий истиқлол ва тараққиёт йўлидаги интилишлари учун ноҳақ айбланиб, турли жазо ва тазйиқларга маҳкум этилган ватандошларимиз хотирасини абадийлаштириш юзасидан Амалий ишлар олиб бориш учун Жамоатчилик комиссияси тузилган эди. 1999 йил 22 июль куни эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш тўғрисидаги қарори қабул қилиниб ва унда Юнусобод туманидаги Бўзсув қирғоғида Мустамлакачилик даври қурбонлари ёдгорлик мажмуини барпо этиш ҳамда “Шаҳидлар хотираси” хайрия жамғармаси тузиш лозимлиги қайд этилган эди.
            Қатағонларни хотирлаш ва эъзозлаш, халқ озодлиги йўлида қурбон бўлган аждодларимизнинг порлоқ хотирасини тиклаш мақсадида 2002 йил 31 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов ташаббуси билан “қатағон қурбонлари хотираси” музейи очилди.
            Музейнинг ташқи кўриниши: “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи “Шаҳидлар хотираси” майдонининг марказида жойлашган бўлиб, майдонга янада кўрк ва файз бағишлаб турибди.
            Музейнинг томи вазифасини ўтовчи “Кўк гумбаз” “Уста” бирлашмаси томонидан ишланган. Бино атрофидаги 28 та устун Қўқонлик уста Абдуғани Каримов ва унинг шогирдлари томонидан “ёғоч ўймакорлиги” усулида ишланган. Бино тўрт эшикдан иборат. Булардан бири Қўқон усталари, бири Самарқанд усталари, иккитаси тошкентлик усталар томонидан “ёғоч ўймакорлиги” усулида жуда катта дид билан ишланган.
            Ҳозирги кунда музей ичига тошкентлик усталар томонидан ясалган эшик орқали кирилади.
            Музейнинг ички кўриниши: Музей зали ёруғ ва шинам. Зал марказида “Изтироб ҳайкали” ўрнатилган. Унда фарзандини кутаётган ота-она, ўз ёрини соғинган аёл, ота меҳрига тўймаган бола тасвирланган. Деворларга музейни бўлимларга ажратувчи, мавзуларга оид, ўша даврларга хос лавҳа – суратлар осилган.
            Музей 7 бўлимдан иборат. 1. XIX аср ўрталари ва охирлари. 2. 20-йиллардаги қатағон. 3. “қулоқ”лаштириш даври. 4. 30-йиллардаги қатағон. 5. 40-50-йиллардаги қатағон. 6. 80-йиллардаги қатағон. 7. Мустақиллик йилларида қатағонларни хотирлаш ва эъзозлаш.
            Ҳар бир бўлимда шу даврга оид ҳужжатлар, маҳфий қоғозлар, расмлар, давр лавҳалари ва экспонатлар бор.
            Миллатимиз фахру ифтихори бўлган Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон сингари юзлаб улуғ зотларнинг ҳам шу ерда қатл этилганлиги яқингача кўпчиликка маълум эмас эди. Барчамизнинг тақдиримизга дахлдор бўлган тарихий адолатни тиклаш, халқимиз ва миллатимизнинг яқин ўтмишдаги ҳали-ҳануз сир бўлиб келаётган ёпиқ саҳифаларини тўла очиб бериш, шу тарихдан сабоқ чиқариб, бугунги ва келажак ҳаётимизга онгли қарашни манна шу ёдгорлик ҳамда музей ўргатиши шубҳасиз. Зеро, музейларни ташкил қилишдан мақсадимиз ҳам шу жамият ва яшаб турган инсонларнинг ўз ватани тарихига бефарқ қолмасликлари, айниқса ёшларнинг ўзларидан катта аждодлари ҳаёти ва тутган йўлларини яхши билиш, уларнинг хотирасини абадийлаштириш, Ватан озодлиги, тинчлиги, фаровон ҳаёти учун улардек мардларча, фидокорона меҳнат қилишлари сари илҳомлантиришдир. Ўзлигини англаган ҳар бир фуқаро шу юртнинг келажаги, фарзандлар камоли ва яхши турмуши учун бор куч-қувватини сафарбар қилади.
            Биз юқорида мустақиллик даврида қуриб, ишга туширилган Термиздаги ва пойтахт Тошкент шаҳридаги ғоят катта аҳамиятга эга бЎлган музейлар фаолияти ҳақида фикр юритдик. Бу музейлар халқимиз ҳаётида, айниқса ёшлар маънавий дунёқарашини шакллантириш, уларда аждодларига нисбатан меҳр, ифтихор туйғуларини такомиллаштиришда муҳим вазифаларни амалга оширади. Маданий-маърифий ғояларни кенг халқ оммаси Ўртасида тарқатиш, тарғиб қилиш ва жаҳонга кўз-кўз қила туриб, аждодларига муносиб тарзда ҳаёт кечиришлари, меҳнат қилишлари ва буюк ишларни амалга ошириш сари илҳом бахш этади. Музейлардан олинган таассурот, билимлар кишига эстетик ҳамда маънавий завқ бағишлайди.
(2009 йил 31 август)


Печать 19 Август 2009 Ўқилди: 2619


Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги қўшма Қарорни имзолади
Юрт ислоҳотларига монанд эзгу ишлар самараси
Сайтда фойдаланувчилар сони: 294
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

112

 

98

 

443

 

821

 

548

 

Ижродаги мурожаатлар

 

51

 

12

 

132

 

122

 

154

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

61

 

86

 

331

 

699

 

394

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

7

 

5

 

21

 

114

 

27

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар