toshkent.uz Toshkent.Uz - Ўзгаришлар Бўсағасида Ёхуд
Фотогалерея
Видеогалерея
Ўзгаришлар бўсағасида ёхуд

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида маҳалла институтининг аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш борасидаги роли тобора ортиб бормоқда.

"Обод маҳалла" дастури ижроси доирасида пойтахтимиз маҳаллалари ободонлаштирилмоқда.

Жорий йил 29 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги бир қатор ижтимоий объектлар, аҳоли турар жойларига ташриф буюриб, у ердаги ҳолат билан яқиндан танишган эди.

Президентимиз уйма-уй юриб, ҳар бир оиланинг талаб-истакларини ўрганиш, муаммоси бўлса, ёрдам бериш, тадбиркорларни жалб этиб, ишчи жойлари яратиш борасида зарур топшириқлар берди.

Маҳаллалар қиёфасини янгилаш мақсадида қабул қилинган “Обод маҳалла” дастури доирасида Иброҳим ота маҳалласидаги кўп қаватли уйлар, кўча ва йўлаклар таъмирланиб, ҳудуд ободонлаштирилмоқда.

Бу каби саъй-ҳаракатларни барча маҳаллаларда ҳам кенг кўламда ташкил қилиш, туманнинг янги маркази – «Olmazor city»ни барпо этишда давлат ва жамоат ташкилотларининг фаоллигини ошириш мақсадида Олмазор тумани ҳокимиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва депутатлар томонидан йиғилиш ўтказилди.

Унда иштирок этган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларига мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш, ишламаётган заводларни тиклаш, янги корхоналар ташкил этиш, тадбиркорлик ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини янада ошириш юзасидан топшириқлар берилиб, ҳудудни ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган қатор вазифалар муҳокама этилди.

Йиғилишда асосий эътибор давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра ҳудудни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш, бунда туман ташкилотлари вакилларининг таклифларини ўрганиш лозимлиги айтиб ўтилди.

Жумладан, депутатлар иштирокида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, имом-хатиблар, таълим муассасалари раҳбарлари билан бирга маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини, аҳолининг бу борадаги фикр-мулоҳазаларини ўрганиш кераклиги тушунтирилди.

Маҳаллаларда учрайдиган турли муаммо ва камчиликларни ўз вақтида бартараф этишда ҳамиша фаол бўлиш, масалага юзаки қарамасдан иш олиб бориш зарур. Халқимиз тўй қилишни, меҳмон кутишни яхши кўради. Бироқ кейинги пайтларда тўй билан боғлиқ анъаналаримиз қаторига миллий қадриятларимизга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган урф ва расм-русумлар қўшиляпти.

Шу муносабат билан йиғилишда тумандаги мутасадди раҳбарларга тўй ва бошқа маросимларни ихчам, ортиқча дабдабаларсиз ўтказиш борасида тушунтириш ишлари ўтказиш топширилди.

Маҳаллалардаги ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида ҳудуддаги корхона ва ташкилотлар билан мунтазам ҳамкорликни йўлга қўйиш, савдо дўконлари, сартарошхона, тикувчилик цехларига ёшларни ишга қабул қилиш, бўш турган бинолардан унумли фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди.

Ҳар бир маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш, бу борада бефарқлик, лоқайдлик ҳолатларига барҳам бериш жамиятда тинч ва осойишта ҳаётни таъминлашнинг асосий шартларидан биридир. Бу борада ҳар бир фуқаро онгида “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак” деган туйғуни шакллантириш ғоят муҳим аҳамиятга эга. Йиғилишда мутахассислар бу борада ёшлар билан мунтазам тушунтириш ишларини олиб бориши зарурлиги таъкидланди.

Абдулазиз Мусаев, ЎзА

http://uza.uz/oz/society/zgarishlar-b-sa-asida-yekhud-obod-ma-alla-dasturi-olmazor-tu-06-07-2018

07.07.2018 



Печать 07 Июль 2018 Ўқилди: 335


Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилади
Тошкентнинг яна бир кўнгилочар маскани фойдаланишга топширилди
Сайтда фойдаланувчилар сони: 174
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

112

 

98

 

443

 

821

 

548

 

Ижродаги мурожаатлар

 

51

 

12

 

132

 

122

 

154

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

61

 

86

 

331

 

699

 

394

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

7

 

5

 

21

 

114

 

27

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар