toshkent.uz Toshkent.Uz - “Обод Маҳалла”: Манзиллар – Чирой Очмоқда
Фотогалерея
Видеогалерея
“Обод маҳалла”: манзиллар – чирой очмоқда

 

 

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ишдан бўш вақтларида имконияти чекланган инсонлар ва ёлғиз кексалар уйларида ҳашарлар уюштириб, маҳаллалар ободлигига ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. Сергели тумани ИИО ФМБ шахсий таркиби ҳокимлик вакиллари ва ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда Қипчоқ кўчасида яшовчи 83 ёшли Роза Ўзбекова хонадонининг ҳовлисини тартибга келтиришди.

  

 Бектемир тумани ҳуқуқ посбонлари эса Бўкайев Зокир уйи ҳовлисини ободонлаштириш билан бирга эскирган ва қаровсиз аҳволга келиб қолган деворини қайтадан таъмирлаб тиклаб беришди. Яккасарой тумани ИИО ФМБ ходимлари ва ҳудудий бўлимлари томонидан “Конституция” маҳалласида яшовчи фуқаролардан бирининг уйида ҳашар ўтказишди. Жисмонан имконияти чекланган хонадон эгаси кўпдан бери ҳовлисининг озода бўлишини истар, бироқ бу ишларни ўзи мустақил бажара олмас эди камтарлигидан исм фамилиясини ёзмаслигимизни сўради.

 

“Обод маҳалла” дастури доирасида электр ўтказгич тармоқлари янгиларига алмаштирилмоқда, кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаклари таъмирланмоқда, болалар майдончалари созланиб, ноқонуний қурилмалар бузиб ташланмоқда. Бу жараёнда Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ҳам фаол иштирок этишяпти. Кўп қаватли уйлар атрофини кўкаламзорлаштиришда яқиндан ёрдам бериб келинмоқда. Мисол учун, Яккасарой тумани ИИО ФМБ ходимлари Ракатбоши маҳалласидаги, Олмазор тумани ИИО ФМБ ва 1-сон ИИБ ходимлари Зиё маҳалласидаги ободонлаштириш ишларига ўз ҳиссаларини қўшишди. Бектемир туманида шунингдек, кўча ва йўлакларни тартибга келтириш мақсадида салмоқли ишлар бажарилди. Жумладан, ҳуқуқ тартибот органлари ташаббуси билан 300 метр узунликдаги велойўлак қуриб фойдаланишга топширилди.

 

Бу ўз навбатида ёшлар ва болажонларнинг чексиз қувончига сабаб бўлди. Ота-оналар ҳам фарзандларининг хавфсизлиги таъминланганидан хурсандликларини яширмадилар.

https://iibb.uz/uz/news/obod-mahalla-manzillar-chiroy-ochmoqda

04.07.2018

 



Печать 04 Июль 2018 Ўқилди: 331


Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилади
Тошкентнинг яна бир кўнгилочар маскани фойдаланишга топширилди
Сайтда фойдаланувчилар сони: 200
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

112

 

98

 

443

 

821

 

548

 

Ижродаги мурожаатлар

 

51

 

12

 

132

 

122

 

154

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

61

 

86

 

331

 

699

 

394

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

7

 

5

 

21

 

114

 

27

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар