toshkent.uz Toshkent.Uz - “Ҳокимнинг Бир Иш Куни” Лойиҳаси Доирасида
Фотогалерея
Видеогалерея
“Ҳокимнинг бир иш куни” лойиҳаси доирасида

 

“Ҳокимнинг бир иш куни” лойиҳаси доирасида Чилонзор туманидаги Тирсакобод маҳалласида қурилаётган Муҳсинхон Тўра жомъе масжиди қурилиши билан ҳам танишдик.

 

Мазкур жомъе масжиди Ўзбекистон мусулмонлар идораси, халқ ҳашари ёрдамида бунёд этилмоқда. 

 

Ҳоким ўринбосари қурилиш ишлари билан танишди, бу ерда кутубхона ҳам ташкил этилиши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, масжидга элтувчи йўл асфальт қилиниши кераклиги бўйича ҳам кўрсатма берди.

***

 

Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Шуҳрат Турдиқулов раислигида фуқаролар қабули давом этмоқда.

Қабулда спортнинг Турон якка кураши тури бўйича халқаро турнирлар ғолиби Наргиза Ваҳобхўжаева футбол бўйича Миллий терма жамоа аъзоси, истеъдодли футболчи Одил Аҳмедов ва бошқа қатор спортчилар билан биргаликда Тошкент шаҳрида масжид қуриш истаклари борлигини маълум қилди.

Ш.Турдиқулов спортчиларнинг ушбу ташаббусларини қўллаб-қувватлади ва Сергели туманида аҳоли кўпайиб бораётгани ва у ерда ташкил этилаётган янги маҳаллаларда масжидга эҳтиёж борлигини айтди. Наргизага туман ҳокимлигига архитектура қоғозлари билан мурожаат қилиш кераклиги борасида тушунча берди.

  

Мулоқот давомида Н.Ваҳобхўжаева бошчилигидаги спортчиларнинг пойтахтдаги «Ислом ота», «Хўжа Аламбардор», “Шайх Зайниддин” каби жомеъ масжидлари тозалиги ва ободлигига ҳисса қўшиб келаётгани маълум бўлди. Шунингдек, улар Ҳаж зиёратига кетаётган юртдошларга ҳам кўмаклашиб келаётган экан.

***

“Ҳокимнинг бир иш куни” лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шуҳрат Турдиқулов хонадонларда бўлиб, аҳолининг ижтимоий ҳаётига молик бўлган таклифларини ҳам ўрганмоқда.

 

Ҳоким ўринбосари йўл йўлакай хонандалар тўйга чиқишлари ҳақида ҳам фикрларини билдириб ўтди. Хусусан, унинг таклифига кўра, “Хонандаларнинг тўйга чиқишлари “Ўзбекконцерт” Давлат муассасаси орқали амалга оширилиши лозим.

“Шунда, “Ўзбекконцерт” Давлат муассасаси орқали хонандалар тўйга айтилса, уларнинг ҳар бир чиқишлари солиққа тортилиши, нархининг назоратда бўлиши осонлашади”, деди Шуҳрат Турдиқулов.

 

“Ҳозирда хонандалар лицензия олишда давлатга пул тўлайдилар холос, бу уларнинг даромадига нисбатан анча кам. Ҳатто бирров тўй нархидан ҳам арзон”, деди ҳоким ўринбосари.

 

Анора Содиқова, ЎзА

http://www.uza.uz/oz/society/poytakhtda-yana-bir-g-zal-maszhid-foydalanishga-topshiriladi-16-05-2018

http://www.uza.uz/oz/society/onlayn-endi-khonandalarning-t-yga-chi-ishi-zbekkontsert-or-a-16-05-2018

http://uza.uz/oz/society/onlayn-odil-a-medov-nargiza-va-obkh-zhaeva-boshchiligida-spo-16-05-2018

 

 



Печать 17 Май 2018 Ўқилди: 356


Мирободда сайёр қабул
Сайилгоҳдаги китоб байрами
Сайтда фойдаланувчилар сони: 426
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

112

 

98

 

443

 

821

 

548

 

Ижродаги мурожаатлар

 

51

 

12

 

132

 

122

 

154

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

61

 

86

 

331

 

699

 

394

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

7

 

5

 

21

 

114

 

27

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар