toshkent.uz Toshkent.Uz - Ҳашар – Элдаги Ҳамжиҳатлик, Эзгу Истаклар Намойиши
Фотогалерея
Видеогалерея
Ҳашар – элдаги ҳамжиҳатлик, эзгу истаклар намойиши

  Юртимизга ўз кўрк-у таровати билан баҳор кириб келди. Ҳароратда илиқлик, кўча ва хиёбонларимиздаги дарахтлар, гуллар-у майсалар ҳам мана “очилиш” қиёфасига кириш арафасида. Элда ҳам ўзгача ғайрат-у шижоат.

  Ҳар баҳорда шу ҳолатни кузатиш мумкин. Уйғониш, янгиланиш фасли  юртдошларимизни ҳам қўлни қўлга беришга ундайди. Юртни обод қилмоқ, эл корига ярамоқ фурсати ахир бу.

  Тошкент шаҳар ҳокимининг Фармойишига кўра, жорий йилнинг февраль-март ойларида ободонлаштириш, тозалик ойлиги ҳамда 24-25 февраль ва 3-4, 10-11-март кунлари  “Озодалик куни” деб эълон қилинган. Шу муносабат билан ободонлаштириш, тозалик ойлиги ҳамда “Озодалик куни”ни ўтказилмоқда.

  Шу жумладан пойтахтимизнинг барча туманларида аҳоли яшаш жойлари, кўп қаватли бинолар, уйлар атрофлари, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонлар, ариқлар, кўча ва йўлакларни, шунингдек болалар майдончаларини тартибга келтириш, барча турар жой мавзелари, маҳаллаларда гул, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш, бўш ҳудудларда боғлар барпо этиш, мавжуд дарахтларни буташ ва оқлаш каби кўплаб ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун эрта тонгдан Мирзо Улуғбек туманидаги Аҳиллик маҳалласида ҳам катта ҳашар ташкил қилинди. 3815 нафар аҳоли истиқомат қиладиган ушбу маҳаллада кекса-ю ёш бирдек меҳнат қилаётганига гувоҳ бўлдик. Маҳалласининг ободлигига ва кўркам бўлиши учун қўлларидан келган барча ҳизматга тайёр эканликларини кўрсатиб беришди. Аҳиллик МФЙ раиси Уринов Телмон аканинг такидлашича, Аҳиллик маҳалласининг номи ҳам айнан ушбу масканда истиқомат қилаётган кишиларнинг, бир-бирларига бўлган муносабатидан келиб чиқиб қўйилган дейди биз билан суҳбатга киришар экан. 

 

 

  Бинобарин бугун пойтахтимизнинг қай бир гўшасида бўлманг “Озодалик куни”ни ўзгача олиб бораётган юртдошларимизга кўзимиз тушади. Бугун «Алоқабанк» бош бошқармаси вакиллари ҳам ҳашарга ўз хиссаларини қўшаётгани Амир Темур шоҳ кўчасида обод бўлиши учун меҳнат қилаётганларига гувоҳ бўлдик.

  

  Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Олтин тепа қабристонида ҳам озодалик куни кенг миқёсида амалга оширилаётгани ва қабристон атрофидаги деворларни мустаҳкам ва кўркам ҳолатга келтириш учун меҳнат қилаётган бир гуруҳ юртдошларимизга “Ҳормаг” дея куч қувват тиладик.

  

  Баҳорни бежиз “янгиланиш фасли” дейишмайди. Ахир халқимизнинг энг азиз шодиёнларидан бири бўлмиш Навўзи олам яқин. Наврўз кун-у туннинг тенглиги баробарида янги йилнинг бошланиши ҳамдир. Янги йилга эса яхши ният, эзгу амаллар билан қадам қўйишга нима етсин. Шундай экан, халқимизнинг азалий қадриятларидан саналмиш умумхалқ ҳашарига марҳамат.

  Юртнинг ободлиги йўлида ҳисса қўшмоқ бахти барчамизга муборак бўлсин!

 

  Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

10.03.2018, 15:20



Печать 10 Март 2018 Ўқилди: 1516


Бағри кенг ўзбекнинг саҳовати чексиз
Меҳр-мурувват халқимизга хос фазилат
Сайтда фойдаланувчилар сони: 506
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

112

 

98

 

443

 

821

 

548

 

Ижродаги мурожаатлар

 

51

 

12

 

132

 

122

 

154

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

61

 

86

 

331

 

699

 

394

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

7

 

5

 

21

 

114

 

27

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар