toshkent.uz Toshkent.Uz - Аёл Борки, Олам Мунаввар
Фотогалерея
Видеогалерея
Аёл борки, олам мунаввар

Аёл назокат, иффат соҳибаси, муҳаббат куйчиси, фидоийлик ва яратувчанлик  тимсолидир. Аёл ҳақида гап кетганда, барчамизнинг ҳаёлимизга биринчи навбатда мунис оналаримиз-у гўзал опа-сингилларимиз келиши табиий. 

Улар бор ҳаётмиз чароғон, умримиз мазмунли, улар борки, келажагимиз бардавом, кўнгилларимиз обод ва уйларимиз саранжом-сариштадир. Шунинг учун улар билан боғлиқ бўлган ҳар бир жабҳа, ҳар бир кун, ҳар бир сана, ўзининг нақадар улуғворлиги, нафислиги ва ўз навбатида уларга бўлган меҳр-муҳаббатни юксаклиги билан алоҳида эътиборга молик. Жумладан, 8-март санасида нишонланадиган “Хотин-қизлар байрами” ҳам аёлларга бўлган эътибор ва ғамхўрликнинг бир кўринишидир.

Ушбу байрам муносабати билан  Тошкент шаҳрида 8 март - Хотин-қизлар куни муносабати билан “Аёл борки-олам мунаввар” шиори остида ўтказилаётган тадбирлар давом этмоқда. Бугун байрам Ўзбек миллий академик драма театрида Яккасарой туман ҳокимлиги томонидан ташкил қилинди. Унда тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон аёллар, нотўлиқ оила аъзолари, кўп болали оналар, шунингдек, меҳнат фахриялари иштироки таъминланди. Тадбир давомида Ўзбек миллий академик драма театри санъаткорлари томонидан “Ужарлар” спектакли намойиш этилди. Хотин-қизларнинг самарали меҳнатлари, истеъдоди ва ишбилармонлик салоҳиятини намоён этган бир гуруҳ аёлларга эсдалик совғалари улашилди.

   

Шунингдек, пойтахтимиз туманларида туман хотин-қизлар қумиталари томонидан ёлғиз ва ногирон аёлларнинг хонадонига ташриф ўйиштирилмоқда ва байрам муносабати билан уларнинг ҳолидан хабар олиниб эсдалик совғалари улашилмоқда. 

Халқимизнинг асрлар давомида яратган олтин хазинаси - миллий урф-одатларимизни ёшлар онгига сингдириш ва шу билан биргаликда нафақат    8-март байрамини, қолаверса ҳар бир байрамолди тадбирларимизни уларга ўргатиш бизнинг келажакка қўйган қадамимиз, балки ҳар биримизнинг бурчимиздир!

 

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

07.03.2018, 16:22

 



Печать 07 Март 2018 Ўқилди: 1422


Бағри кенг ўзбекнинг саҳовати чексиз
Меҳр-мурувват халқимизга хос фазилат
Сайтда фойдаланувчилар сони: 492
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

112

 

98

 

443

 

821

 

548

 

Ижродаги мурожаатлар

 

51

 

12

 

132

 

122

 

154

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

61

 

86

 

331

 

699

 

394

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

7

 

5

 

21

 

114

 

27

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар