toshkent.uz Toshkent.Uz - “Mirzo Ulugbek Innovation Center” Инновация Маркази Резидентларига Яна Бир Имтиёз Тақдим Этилди
Фотогалерея
Видеогалерея
“Mirzo Ulugbek Innovation Center” инновация маркази резидентларига яна бир имтиёз тақдим этилди

2018 йил январь ойидан бошлаб Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича “Mirzo Ulugbek Innovation Center” инновация маркази резидентлари “Резидент” имтиёзли тарифи остида фаолият кўрсатувчи “қулай” банк хизматидан фойдаланиши мумкин. 

У “Алоқабанк” акциядорлик тижорат банки мутахассислари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, резидентларга қатор енгиллик ва имтиёзлар тақдим этади. Энг муҳими, энди улар банк операциялари билан боғлиқ маъмурий сарсонгарчиликдан бутунлай озод бўлади. 

Янги банк хизмати 2018 йилнинг юртимизда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб эълон қилиниши муносабати билан ишлаб чиқилди. Резидентлар хоҳишига кўра, Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича “Mirzo Ulugbek Innovation Center” инновация маркази ишончли вакил сифатида валюта ҳисобини очишдан тортиб, экспорт-импорт операцияларини амалга оширишга кўмаклашишгача бўлган банк хизматларидан фойдаланиш билан боғлиқ масалаларда уларнинг манфаатини ҳимоя қилади. 

Шунингдек, марказ ходимлари “Алоқабанк” АТБ мутахассислари билан ҳамкорликда ахборот технологиялари соҳасидаги стартап-лойиҳаларни амалга ошириш учун молиялаштириш механизмларини белгилаш ва инвестицияларни жалб этиш бўйича консультациялар ўтказади. 

Бундан кўзланган асосий мақсад, резидентларни бюрократик тўсиқларни мустақил равишда енгиб ўтиш заруриятидан озод этган ҳолда, уларнинг ишини енгиллаштириш ҳамда ахборот технологиялари компанияларининг фақат ўз фаолиятига ихтисослашувига замин яратишдан иборат. Шунингдек, банк соҳасини атрофлича ўрганиш инновация маркази вакилларига экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда резидентлар дуч келадиган қийинчиликларни аниқлаш, уларга ечим топиш ва келгусида қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритишга хизмат қилади. 

Инновация маркази резидентларига рақобатбардош лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашилади. 2018 йил 24-25 январь кунлари Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида дастурий таъминот бўйича бўлиб ўтадиган “INDIASOFT – 2018” кўргазмасига ташриф доирасида резидентларга етакчи ҳинд компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятини тақдим қилиш бу борадаги самарали тадбирлардан бири бўлади. 

Роман Бондарчук, ЎзА

29.12.2017

http://uza.uz/oz/tech/mirzo-ulugbek-innovation-center-innovatsiya-markazi-rezident-28-12-2017



Печать 29 Декабрь 2017 Ўқилди: 2350


Қадимий Эски шаҳар – замонавий Чорсу
“БЕКТЎПИ”, “ЎРИКЗОР”, “МАШИНА БОЗОР” қайси тадбиркорларга берилади?
Сайтда фойдаланувчилар сони: 243
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

112

 

98

 

443

 

821

 

548

 

Ижродаги мурожаатлар

 

51

 

12

 

132

 

122

 

154

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

61

 

86

 

331

 

699

 

394

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

7

 

5

 

21

 

114

 

27

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар