toshkent.uz Toshkent.Uz - Маҳаллага Бепул Ҳуқуқий Ёрдам
Фотогалерея
Видеогалерея
Маҳаллага бепул ҳуқуқий ёрдам

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги Яккабоғ маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш бўйича ҳуқуқий марказ фаолияти йўлга қўйилди.

Марказнинг очилиш маросимида маҳалла фаоллари, Бош прокуратура, шаҳар ҳамда Чилонзор тумани прокуратураси ходимлари, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, журналистлар иштирок этди.

Таъкидланганидек, келаси йил дунё жамоатчилиги Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигини кенг нишонлайди. Ушбу дастуриламал ҳужжатда умумбашарий қадриятлар — тенглик, адолат ва инсон шаъни сингари муҳим тамойиллар муҳрлаб қўйилган. Қайд этиш керакки, шу йилнинг 10 декабридан, яъни Декларация қабул қилинган сана муносабати билан бир йиллик кампания бошланди.

Мамлакатимизда олиб борилаётган чуқур таркибий ислоҳотлар жараёнида инсон ҳуқуқларини ҳар томонлама муҳофаза этиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Хусусан, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқ ҳамда эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш муҳим йўналиш сифатида белгиланган. Бугунги кунда ушбу йўналишда халқ билан мулоқотнинг янги механизмлари, самарали усуллари жорий этилмоқда, одамларни ўйлантираётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича тизимли чоралар кўрилаяпти. Инсон ҳуқуқларини муҳофаза этишга доир миллий институтларни янада ривожлантириш, фуқаролик жамияти билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жамоатчилик назорати ҳамда ижтимоий шерикликни кучайтириш масалалари ҳам давлатнинг доимий эътиборида турибди. Ҳуқуқий ёрдам бериш тизими такомиллаштирилмоқда.

— Мақсадимиз юртдошларимизни уларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларига доир ахборотлардан кенг хабардор этиш, турли вазиятларга тушиб қолганда, амалий ёрдам беришдир, — дейди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Гулноза Раҳимова. — Аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш бўйича мазкур ҳуқуқий марказ фаолияти Бош прокуратура томонидан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа доирасида йўлга қўйилди. Марказ фаолиятига тажрибали -юристлар, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг собиқ ходимлари жалб этилган.

Марказ биринчи галда Яккабоғ ҳамда қўшни маҳаллаларда истиқомат қиладиган ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларга бепул юридик ёрдам кўрсатади. Бундан ташқари, фуқаролар йиғинларига ҳам амалиётда дуч келаётган масалалар юзасидан ҳуқуқий кўмак берилади. Ҳуқуқий маслаҳатлар билан бир қаторда, тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришда зарур ахборотлар тақдим этилади.

— Ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва одил судловни таъминлашда бепул юридик хизматларнинг аҳамияти катта, — дейди ЕХҲТнинг мамлакатимиздаги лойиҳалари координатори Жон Макгрегор. — Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини муҳофаза этиш ҳамда қонун устуворлигини таъминлашда миллий ва халқаро ташкилотларнинг самарали ҳамкорлиги йўлга қўйилган. Жумладан, биз Бош прокуратура билан демократик ривожланиш ҳамда инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш бўйича анчадан бери муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келамиз.

Тадбир иштирокчилари қайд этганидек, марказнинг очилиши Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган демократик қадриятлар ҳаётда ўз ифодасини топаётганидан далолат беради.

Қобил ХИДИРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

18.12.2017



Печать 18 Декабрь 2017 Ўқилди: 2472


Қадимий Эски шаҳар – замонавий Чорсу
“БЕКТЎПИ”, “ЎРИКЗОР”, “МАШИНА БОЗОР” қайси тадбиркорларга берилади?
Сайтда фойдаланувчилар сони: 288
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

112

 

98

 

443

 

821

 

548

 

Ижродаги мурожаатлар

 

51

 

12

 

132

 

122

 

154

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

61

 

86

 

331

 

699

 

394

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

7

 

5

 

21

 

114

 

27

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар