toshkent.uz Toshkent.Uz - Ҳазрати Усмон Мусҳафи
Фотогалерея
Видеогалерея
Ҳазрати Усмон Мусҳафи

Бу муборак Қуръон учинчи халифа Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) буйруқларига асосан VII асрда (644-648 йй.) кийик терисига кўчиртирилган. Ўша даврда жами олти нусха Мусҳаф кўчиртирилган эди. Шулардан ер юзида китоб шаклида сақланган ягона нусха Мўйи Муборак мадрасаси кутубхона музейидаги Мусҳафдир. Халқаро ЮНЕСКО ташкилоти 2000 йилнинг 28 августида ушбу Мусҳафнинг асл нусха эканини тасдиқловчи ҳужжат – сертификат ҳам берди.

Ҳазрати Усмон Мусҳафини Ҳазрати Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) тўплаган Қуръони карим саҳифалари асосида Зайд ибн Собит, Абдуллоҳ ибн Зубайр, Саид ибн Ос ва Абдураҳмон ибн Ҳорис (розияллоҳу анҳум) кўчиришган. Ушбу Мусҳафнинг Ўрта Осиё заминига келтирилиши тарихи ҳақида турли ривоятлар, қарашлар мавжуд. Ҳазрати Усмон Мусҳафининг қиммат баҳолигини, нодирлигини ҳамда унга эга бўлиш учун катта салоҳият талаб қилинишини эътиборга олсак, Мовароуннаҳрга Соҳибқирон Амир Темур юришлари даврида – 1375 йили Ироқдан олиб келингани тўғрисидаги тахмин ҳақиқатга яқин туюлади.

Мусҳаф узоқ йиллар Самарқанддаги Нодир Девонбеги Тоғо мадрасасида сақланади. Ўрта Осиёни Русия босиб олганидан сўнг, 1869 йили Зарафшон генерал – губернатори Абрамов ушбу Мусҳафни Туркистон генерал – губернатори Фон Кауфманга, у эса, ўз навбатида, Санкт-Петербургга, император кутубхонасига бериб юборади. 1905 йилда Санкт-Петербургда ушбу Мусхафдан 50 дона нусха олинади. 1917 йил Октябрь инқилобидан сўнг Мусҳаф Русия мусулмонлари идорасига берилган. Ўшанда Русия мусулмонлари идораси Уфа шаҳрида жойлашган эди. Шундан сўнг Тошкент, Сирдарё уламолари талабига мувофиқ, «Мусҳафи Усмонни Ўзбекистонга қайтариб бериш тўғрисида»ги Декретга асосан 1924 йили махсус поезд билан Тошкентга юборилган. Мусҳаф бир оз муддат Тошкент шахридаги Хожа Ахрор Валий масжидида, кейинчалик Ўзбекистон тарихи давлат музейида сақланди. 1989 йили Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Махкамаси қарорига биноан Мусхафи Шариф мусулмонлар идорасига тақдим қилинди.

Халифа Усмон (розияллоҳу анҳу) ушбу Мусҳафни ўқиб ўтирган пайтларида шаҳид этилганлар. У кишининг муборак қон доғлари Китоб саҳифаларида сақланиб қолган. Ҳазрати Усмон Мусҳафи куфий, анборий – химярий хат турида кўчирилган. Бу хат Ҳижозда тарқалгани учун «ҳижозий хат» ҳам деб аталади. Вараклар ўлчами 53 х 68 см; варақлар сони 338 та. Асл кийик терисига кўчирилган, шундан 69 та варағи шарқ қоғози билан таъмирланган.

 



Печать 08 Ноябрь 2017 Ўқилди: 1323


Мирободда сайёр қабул
Сайилгоҳдаги китоб байрами
Сайтда фойдаланувчилар сони: 813
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

112

 

98

 

443

 

821

 

548

 

Ижродаги мурожаатлар

 

51

 

12

 

132

 

122

 

154

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

61

 

86

 

331

 

699

 

394

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

7

 

5

 

21

 

114

 

27

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар