toshkent.uz Toshkent.Uz - “Ҳазрати Имом” Жоме Масжиди
Фотогалерея
Видеогалерея
“Ҳазрати Имом” жоме масжиди

Юртбошимиз ташаббуси билан тўрт ой муддатда бунёд бўлган Ҳазрати Имом жоме масжиди Қорасарой кўчасининг Хастимом даҳаси ҳудудида, Эски Жўва бозори томонидан келишда йўлнинг ғарб тарафида жойлашган. У икки минорали қўш гумбазли улкан иншоотдир. Жоме масжид нафақат пойтахтимизда, балки юртимиздаги энг катта масжидлардан бири ҳисобланади. Унда бир пайтда айвони билан қўшиб ҳисобланса, беш мингдан ортиқ киши намоз ўқий олади.

Масжиднинг ўрта пештоқи ўнг ва чап пештоқдан сал юқорироқ қилиб солинган. Уларнинг ҳар бири шарқона меъморликнинг гўзал услубларида зийнатланган. Пештоқлардаги моҳир ҳаттотлик ила нақш этилган ёзувлар нигоҳни асир этади. Бир-бирига уйғун, бир-бирига вобаста арабий ёзувлар кўзни қувонтиради. Пештоқлар остида ўнг ва чап томондан масжид қанотларига, ўртадан эса жоме ҳовлисига кирадиган қўштавақа ўймакор ишланган ёғоч дарвозалар бор. Ҳовлига кириш дарвозаси чеккадагиларга қараганда бўйчан, ҳашаматли ва каттадир. Масжидга жами ўн иккита дарвоза ва эшик орқали кирилади.

Масжид ҳовлисига киришингиз билан 8,6 метрдан келадиган, нақшинкор устунларга кўзингиз тушади. Устунлар Ҳиндистондан келтирилган сандал дарахтидан ясалган. Уларни сони йигирмата. Устунлар шакли саккиз қиррали бўлиб, Тошкент услубига хос тарзда ишланган.

Хонақоҳнинг узунлиги 77 метр, эни эса 22 метр, меҳроби билан қўшиб ҳисобланса, 24 метр келади. Қанотлари ҳам бўйига 35, энига 25 метр катталикда. Эътиборли жиҳати шундаки, масжиднинг шундай катта хонақоҳи устунсиз кўтарилган.

Унинг мовий кўк гумбазлари ички қисми Самарқанддаги “Тиллакори” мадрасаси гумбазидан андоза олиниб, ҳудди шундай қилиб қурилган. Қуёш нурида бу мовий кўк гумбазлар ярқираб янада гўзал кўринади. Тиллакоридан бир фарқли ва афзаллик томони, гумбазларга ўн иккита дераза қўйилган, ёритқичлар ўрнатилган. Кундуз кунлари бу деразалардан тушган қуёш нурлари жомени нурафшон этиб, тунда эса ичкарига улардан ойнинг шуъласи тушиб туради. Қўш гумбаз ичидаги зийнатлар қўлигул усталарнинг маҳоратидан дарак беради.

Хонақоҳ шифтининг ўртасига солинган гумбаз биз ўрганиб қолгандек думалоқ шаклда ва чуқур эмас. Шакли узунчоқ ликобни эслатувчи, айланасига шокилали қандиллар билан ўралган, бежирим услубдаги бундай кўриниш гумбазчиликда янгилик ҳисобланади.

Масжиднинг икки томонида осмонга бўй чўзган минораларнинг баландлиги 57 метр. Ўнг минора хоразмлик усталар, чап минора эса самарқандлик усталар томонидан барпо этилди. Минораларнинг бири 26 кунда, иккинчиси 28 кунда қуриб битказилди. Бу миноралар алоҳида мактабларга эга минорасозларнинг мумтоз услублари уйғунлашган ҳолда тикланди.

Манба:qadamjo.uz

 



Печать 08 Ноябрь 2017 Ўқилди: 1214


Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилади!
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилади!
Сайтда фойдаланувчилар сони: 550
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

112

 

98

 

443

 

821

 

548

 

Ижродаги мурожаатлар

 

51

 

12

 

132

 

122

 

154

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

61

 

86

 

331

 

699

 

394

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

7

 

5

 

21

 

114

 

27

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар