toshkent.uz Toshkent.Uz - “Қаффол Шоший” Мақбараси
Фотогалерея
Видеогалерея
“Қаффол Шоший” мақбараси

Ҳазрати Имом мажмуаси ҳақли равишда Тошкентнинг бош ёдгорлик мажмуаларидан бўлиб, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний каби мовароуннаҳрлик буюк алломалар орасида алоҳида ўрин эга бўлган зот Имом Абу Бакр Қаффол Шоший ҳазратлари номи билан боғлиқ. Замондошлари Ҳазрати Имом деб улуғлаган бу зотнинг тўлиқ исми Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил Қаффол Шоший бўлиб, араб манбаларида у кишига алоҳида ҳурмат кўрсатилиб, номига “катта”, “улуғ” маъносини ифодалайдиган “кабир” сўзини қўшиб ёзадилар.

Қаффол Шоший ҳижрий 291 (милодий 903) йили Шошда туғилиб,  болалиги ва ёшлиги шу ерда ўтган. Дастлабки илмни замонасининг машҳур муҳаддиси ва фақиҳи Ҳайсам ибн Кулайбдан олган. Кейинроқ у илм талабида Мовароуннаҳрдаги маърифат ўчоқлари – Самарқанд, Бухоро, Термиз каби шаҳарларда бўлади. Ўзидан олдинроқ яшаб, бебеҳо диний – илмий мерос қолдирган Имом Бухорий, Имом Термизий каби уламои киромлар асарлари қунт билан ўрганган. Милодий Х асрда яшаган Қаффол Шоший ҳазратлари улуғ қомусий алломалардан бўлган. Ислом оламидаги обрў – эътибори ҳақида машҳур араб тарихчилари асарларида кўп яхши гапларни битиб қолдиришган. Жумладан, Ибн Халликон (1211-1282) “Вафоётул аъён” (“Улуғ кишиларнинг вафоти саналари”) китобида: “Абу Бакр Қаффол Шоший замонасининг имоми (пешвоси) бўлган. У фиқҳ, ҳадис, усул, тилшунослик фанлари ва шеър санъати бўйича Мовароуннаҳрда олимлар орасида тенгсиз эди. У Хуросон, Ироқ, Ҳижоз, Шом ва Суғур (Шимолий Сурия)га сафар қилган, унинг донғи бу ўлкаларда кенг тарқалган”, деб қайд этади.

Аллома моҳир ҳунарманд бўлиб, қулфсозликда ҳам катта шуҳрат қозонган. Шу боис “қаффол”, яъни қулфчи, қулфсоз деган ном билан танилган. Фиқҳ илмининг пешволаридан бўлган Қаффол Шоший ҳазратлари “Ал-Жадал ал-Ҳасан”, “Жавомеъ ал-Калим”, “Адаб ал-Қозий”, “Илм ал-Жадал”, “Маҳосин аш-Шариъа” каби кўплаб машҳур асарларни яратган. Аллома ҳижрий 366 (976/977) йилда вафот этган ҳамда шаҳар деворидан ташқарига, Кайковус каналидан сув олиб, обод бўлган ҳудудга дафн этилган. Кейинчалик унинг қабри атрофида қабристон юзага келган.

Баъзи маълумотларга кўра, Қаффол Шоший вафоти даврида ҳозирги мақбарага ўхшаш қурилмани қорахонийлар ғиштдан тиклашган. Мўғуллар истеълоси даврида вайронага айланган мақбарани Соҳибқирон Амир Темур XIV асрда қайтадан бунёд этган. Ҳозирги ёдгорликнинг замин қисмлари X-XI асрларга, юқори қисми эса XIV-XVI асрларга хос бўлиб, Самарқанд услубида қурилган.

Мақбаранинг асосий кириш эшиги устидаги ёзувдан ҳам маълум бўлишича, ёдгорлик 948 ҳижрий (1541-1542 милодий) йили Ғулом Ҳусайн исмли меъмор тарҳи асосида қурилган.

Совет тузими даврида бошқа улуғларимиз қабрлари ва сағаналари каби, Ҳазрати Имом Абу Бакр Қаффол Шоший мақбараси ҳам ўта ташландиқ ҳолатга келган эди. Эндиликда бу ерлар таниб бўлмас даражада ўзгариб, жуда обод бўлди.

Манба:qadamjo.uz

 



Печать 08 Ноябрь 2017 Ўқилди: 608


Президент виртуал қабулхонасида “Онлайн маслаҳатчи”лар иш бошлади
Қаҳрамонона ҳаракати учун Ўзбекистон фуқароси Россияда медалга тавсия этилди
Сайтда фойдаланувчилар сони: 353
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

15.01.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

 12

 

16

 

86

 

178

 

112

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

7

 

31

 

69

 

36

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

9

 

9

 

55

 

109

 

76

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

0

 

0

 

0

 

0

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар