toshkent.uz Toshkent.Uz - Мактабгача Таълим Вазирлиги: Соҳада Янги Тизим Ва Амалиёт Жорий Этилади
Фотогалерея
Видеогалерея
Мактабгача таълим вазирлиги: соҳада янги тизим ва амалиёт жорий этилади

Пойтахтимиздаги Ёшлар пресс клубида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва бошқа ташкилотлар мутасаддилари иштирокида мулоқот бўлиб ўтди. 

Унда мактабгача таълим вазири Агриппина Шин, халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев, шунингдек, мактабгача таълим муассасалари мудирлари, тарбиячилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Мактабгача таълим тизими узлуксиз таълимнинг бирламчи, энг асосий бўғинидир. Мутахассисларнинг илмий хулосаларига кўра, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврда олади. Шу боис болаларнинг соғлом ва билимли, етук кадрлар бўлиб вояга етишида боғча тарбияси жуда муҳим ўрин тутади. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев бу тизимга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу масалага доир бир неча йиғилиш ўтказилди, тарихий қарорлар қабул қилинмоқда. 

Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 16 август куни бўлиб ўтган йиғилишда мактабгача таълим тизимини таркибий жиҳатдан тубдан ислоҳ қилиш, мазкур муассасаларга болаларни тўла қамраб олиш бўйича муҳим вазифалар қўйилган эди. Бу борадаги таҳлиллар натижасида қисқа вақтда учта йирик ҳужжат – Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 9 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 30 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Уларда мактабгача таълим тизимини комплекс ривожлантириш, болаларни соғлом ва баркамол этиб тарбиялашнинг барча жиҳатлари белгилаб берилди. Хусусан, янги тузилган Мактабгача таълим вазирлиги олдига шу соҳа бўйича давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, мактабгача таълим муассасалари давлат ва нодавлат тармоғини кенгайтириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, мактабгача таълим муассасаларига болаларни қамраб олишни кескин ошириш, таълим-тарбия жараёнларига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш орқали болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний ривожлантириш ҳамда уларни мактабга тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш вазифалари қўйилди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 19 октябрь куни мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда "Қайси соҳани олмайлик, биз замонавий етук кадрларни тарбияламасдан туриб бирон-бир ўзгаришга, фаровон ҳаётга эриша олмаймиз. Бундай кадрларни, миллатнинг соғлом генофондини тайёрлаш, аввало, мактабгача таълим тизимидан бошланади", деб таъкидлади. 

Мулоқотда Президентимизнинг фармон ва қарорлари мазмун-моҳияти, белгилаган чора-тадбирларнинг кўлами ва аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Мактабгача таълим муассасаларининг бугунги ҳолати ва уларга болаларни тўлиқ қамраб олиш истиқболлари муҳокама марказида бўлди. 

– Мактабгача таълим вазирлигининг ташкил этилиши дунё тажрибасида ҳали кузатилмаган, – деди мактабгача таълим вазири Агриппина Шин. – Албатта, ўтган йилларда мамлакатимизда бу соҳада қатор ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилди. Аммо ўтказилган таҳлиллар мактабгача таълим муассасалари фаолиятининг самараси етарли даражада эмаслигини кўрсатди. Масалан, мамлакатимизда аҳоли нуфуси ортиб борган сўнгги 20 йил давомида давлат тасарруфидаги мактабгача таълим муассасалари 45 фоиздан зиёдроқ камайган. Болаларнинг мазкур даргоҳларда қамраб олиниши бугунги кунга келиб атиги 30 фоизни ташкил этмоқда. 

Мактабгача таълим тизимининг қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканини Президентимизнинг боғча тарбиясини олган бола билан боғчага бормаган боланинг фикрлаш даражаси ўртасидаги фарқ хусусидаги фикрларидан ҳам билиш мумкин. Дарҳақиқат, бугун мактабгача таълим тизимини қайта кўриб чиқиш масаласи давлат сиёсати даражасидаги масалалардан бирига айланди. Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори мамлакатимиз таълим соҳасида янги тизимни яратиш ва бутун таълим тизимида сифат ўзгаришига эришиш, таълимнинг узлуксизлигини таъминлаш имконини беради. 

Мулоқотда соҳада кузатилаётган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан кўриладиган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди. 

– Президентимиз қарори соҳада янги ўзгаришлар жараёнини бошлаб берди, – деди Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 4-мактабгача таълим муассасаси мудираси У.Ашрапова. – Унда мактабгача таълим тизими тармоғини кенгайтириш, муассасалар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таълим жараёнига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, бунда ривожланган давлатлар тажрибасини ҳисобга олиш каби муҳим вазифалар белгиланган. Эндиликда болаларни боғчаларга қамраб олишнинг мутлақо янги ва мақсадли дастурлари ҳаётга жорий этилади. Қарорда соҳада фаолият юритаётган кадрларни моддий рағбатлантириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилгани бизга бўлган эътиборнинг юксак намунаси бўлди. 

Мактабгача таълим муассасалари ходимларини моддий рағбатлантириш даражаси пастлиги малакали кадрларни жалб қилиш имконини бермасди. Мактабгача таълим вазирлиги бу борада ҳам сезиларли ўзгаришлар бўлишини маълум қилди. Соҳа ходимларининг иш ҳақи оширилиб, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича аниқ манзилли чора-тадбирлар кўрилади. Бундан кўзланган мақсад – болаларни тарбиялаш ва соҳани ҳар томонлама ривожлантириш масалаларини профессионал даражада ҳал этишга қодир юқори малакали мутахассисларни жалб қилишдир. 

Бугунги кунда мамлакатимизда мавжуд 4 минг 893 та давлат мактабгача таълим муассасасида 706 мингдан зиёд бола қамраб олинган. Ушбу соҳада ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган 57 мингдан ортиқ мутахассис меҳнат қилаётган бўлса, шундан 85 фоизини ўрта маълумотли кадрлар ташкил этади. Бу болаларни мактаб таълимига талаб даражасида тайёрлаш имконини бермайди. 

Президентимизнинг юқорида қайд этилган қарори билан тасдиқланган Мактабгача таълим тизимини танқидий ўрганиш бўйича комиссия зиммасига мактабгача таълим тизимининг олий маълумотли кадрларга эҳтиёжини ҳудудлар бўйича ўрганиш ва таҳлил натижаларига кўра педагогик йўналишга ихтисослаштирилган олий таълим муассасаларига мақсадли қабул квоталари бўйича таклифлар тайёрлаш вазифаси қўйилганининг сабаби ҳам шунда. 

Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари Собитхон Турғуновнинг қайд этишича, бугун янги вазирлик юқори малакали педагог кадрлар ҳамда тарбиячиларни таълим-тарбия жараёнига жалб қилиш, соҳада ишлаётган раҳбарларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, мактабгача таълим муассасалари давлат ва нодавлат тармоғини кенгайтириш орқали соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш, таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этишни ўз фаолиятининг асосий мезони сифатида белгилаган. 

Президентимизнинг шу йил 9 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида соҳада давлат-хусусий шериклик механизмлари илк бор жорий этилади. Бунда хусусий секторлар солиқ, бож тўловларида, узоқ муддатли ва мақбул шартларда кредитлар олиш каби қатор имтиёзларга эга бўлади. Бундай саъй-ҳаракатлар туфайли мактабгача таълим муассасаларида ҳаммабоп нархлар таъминланади. Олис ҳудудларда ҳам 5-6 ёшли болаларни мактабгача таълим муассасаларида тўлиқ қамраб олиш ва уларни мактабга тайёрлаш учун мамлакатимиз ҳудудларида қўшимча 50, 70, 100, 120 ва 150 ўринли давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари барпо этилади, қисқа муддатли – 3-4 соатли гуруҳлар фаолияти янада кенгайтирилади. Замонавий таълим-тарбия усулида олиб бориладиган машғулотларда ўқув-методик ва дидактик адабиётлардан кенг фойдаланган ҳолда тарбияланувчиларнинг билими ва маънавий-ахлоқий даражасини янада юксалтириш кўзда тутилган. 

Соғлом авлод тарбиясида тўғри овқатланиш ҳам муҳим саналади. Тадбирда мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг рационал ва белгиланган меъёрлар асосида овқатланишини таъминлаш, ёш хусусиятларини инобатга олиш, бунда юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва жалб этиш борасидаги ишлар ҳақида атрофлича фикр юритилди. 

– Мактабгача таълим муассасаларига тайёр ва ярим тайёр озиқ-овқатларни етказиш тизими қайта кўриб чиқилмоқда, – деди С.Турғунов. – Бу жараёнда узлуксизликни, белгиланган стандарт ва сифатни таъминлашга катта эътибор қаратилади. Шу боис соҳага тадбиркорлар ҳам жалб қилинади. Мутахассислар озиқ-овқатларнинг фойдали элементларга бойлиги, шифокорлар болаларнинг ўсиш суръатларини кузатиб боради. 

Мактабгача таълим вазири ўринбосари Гулчеҳра Йўлдошева тизимда очиқликни таъминлаш мақсадида ҳар бир муассасада Мактабгача таълим муассасаси кенгаши ташкил этилишини таъкидлади. Унинг таркибига педагогик кадрлардан ташқари маҳалла фаоллари, ота-оналар, Ёшлар иттифоқи фаоллари ва манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари жалб этилади. Мактабгача таълим сифати мониторингини юритиш, тузилмавий ва ташкилий жиҳатдан такомиллаштириш мақсадида Мактабгача таълим вазирлигининг веб-сайти ишга туширилади. 

Тарбиячи ва болалар учун янги ўқув-методик ва дидактик адабиётлар нашр этилади. Мактабгача таълим муассасаларига малакали шифокорлар, дори-дармон ва тиббиёт буюмлари, санитария-гигиена воситалари ажратилади. Шунингдек, таълим муассасалари босқичма-босқич замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва зарур техника воситалари билан таъминланади. 

Мухтасар айтганда, Президентимиз томонидан болаларни мактабгача таълим муассасаларига тўлиқ қамраб олиш, уларни интеллектуал ва жисмоний жиҳатдан ривожланган этиб тарбиялаш бўйича замонавий тизим яратиб берилди. Тегишли вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида бу борада ишлар бошлаб юборилди. 

Анжуман иштирокчилари мамлакатимиз мактабгача таълим тизимининг истиқболлари, соҳага оид янгилик ва ўзгаришлар ҳақидаги саволларига жавоб олди. 

Улуғбек Шоназаров, ЎзА

31.10.2017

http://uza.uz/oz/society/maktabgacha-talim-vazirligi-so-ada-yangi-tizim-va-amaliyet-zh-30-10-2017



Печать 07 Ноябрь 2017 Ўқилди: 233


Конституциясининг яратилиши тарихига бағишланган архив ҳужжатлари кўргазмаси очилди
Италиялик машҳур дизайнер ёшларга кенг имконият яратилганини эътироф этди
Сайтда фойдаланувчилар сони: 354
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

06.11.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

67

 

15463

 

43687

 

16060

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

610

 

2910

 

364

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

63

 

14853

 

40777

 

15969

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

102

 

61

 

69

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар