toshkent.uz Toshkent.Uz - Тариҳий Тошкент
Фотогалерея
Видеогалерея
Тариҳий Тошкент

 

1799-йилда Қўқон қўшинлари Тошкентни қамал қилди, аммо тошкентликларнинг кучли зарбасига учраб орқага қайтди. Тошкент давлати ташқи кучлар, айниқса, Қўқон хонлари тазйиқида бўлсада, 20 йилдан зиёд умр кўрди. Тошкент давлати марказлашган давлат сифатида бўлиб, унинг маъмуриятини „волий вилоят“ лавозими билан Юнусхўжа бошқарди. Кейинроқ Юнусхўжа „Хазрати Эшон“ унвонини олиб, айни пайтда „хон“ деб ҳам юритилди. Юнусхўжа ҳузурида тузилган „хон кенгаши“га 4 даҳа мингбошилари, оқсоқоллари ва бошқалар киритилган. Кенгашда, асосан, даҳа ва улус бошқаруви ҳамда ҳарбий масалалар муҳокама этилиб бир йечимга келинган. Давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини девонбеги, қози ва раислар амалга оширганлар. Ўта жиддий масалалар: ўғирлик, қотиллик ва бошқаларни Юнусхўжанинг ўзи ҳал этиб, айбдорга тегишли жазо берилган. Қотилларга эса ўлим жазоси қўлланилган.

Хорижий давлатлар билан дипломатик алоқаларни ҳам Юнусхўжанинг ўзи олиб борган. Анҳорнинг ўнг тарафида хон фармони билан баланд ва қалин девор ўралган Ўрда, яъни давлат маҳкамаси бино қилинган. Унда Юнусхоннинг қароргоҳи ва девонхонадан ташқари зарбхона жойлашган. Ўрдани қўриқлаш ва муҳофаза этиш учун 2 минг кишилик махсус ҳарбий қисм („қорақозон“) ташкил этилган.

Тошкентлик тарихчи Муҳаммад Солиҳнинг маълумотига кўра, оталиқ — девонбеги лавозимига Рустамтўра, парвоначи лавозимига Одилтўра, бош ҳарбий амир лавозимига Саримсоқтўра, қўшин бошлиғи лавозимига Бобохонтўралар тайинланган. Давлатнинг молия ишлари билан бошчихўжа шуғулланган. У ички ва ташқи савдо ишларини назорат қилган.

Юнусхон шимолда Тошкентга туташган Дашти Қипчоқ худудини ҳам тасарруфига олиб, аҳолисига зиддиятли вақтларда зарурий сондаги лашкар тўплаб бериш мажбуриятини юклаган. Чимкент ва Сайрам шаҳарлари, кейинчалик Туркистон шаҳри ҳам Тошкент давлати таркибига киритилган. Ниёзбек, Олтинтепа, Киррабулоқ, Сарапон, Темир мавзелари ва бошқа ўнлаб қишлоқлар Тошкентга тобе бўлган.

1800-йилда Тошкент давлатининг чегараси жанубий ва ғарбдан Сирдарё бўйлаб, шимолдан Туркистон ва Қоратоғ ён бағирлари орқали ўтган. Чарқда Сайрам тизмаси ва Угом дарёсининг ўнг соҳили, жанубий шарқда Чатқол Қурама тоғ тизмаларини ёқалаб Сангир қишлоғигача чўзилган. Унинг шимолий ва ғарбий ҳудудларида, асосан, чорвадор кўчманчи аҳоли яшаган. 1797-йил маълумотларига қараганда, барча солиқ ва мажбуриятлардан озод, йер ва сув билан таъминланган 2 минг доимий қорақозондан ташқари Юнусхон ихтиёрида 50—70 минг атрофида лашкар бўлган. Махсус гурухлардан тузилган қорақозон ва лашкар навкарлари пилтали милтиқ, ўқёй, қилич ва қалқон билан қуролланган. Юнусхон қўшинида 20 га яқин тўп бўлган. Ўқлар асосан, Тошкентнинг ўзида Ўқчи маҳалласида қуйилган.

Тошкентнинг икки минг йиллик тарихи давомида ўрни алмашди, ҳудуди ҳам кенгайиб борди ва ундаги аҳоли жойлашуви кичик маъмурий қисмлар — маҳаллалар шаклини олган. Маҳаллалар, одатда, каттакичик кўчалар, ариқ ёки жарлик каби табиий тўсиқлар орқали чегараланган ҳамда жамоа бўлиб яшаш зарурияти ёки касбкори, ижтимоий ҳолати, этник таркиби каби белгилари асосида шаклланган.

Қад. ва ўрта аср Тошкент маҳаллалари ҳақида ёзма маълумот жуда оз. Тошкент ҳудудида 9-асрдаги шаҳар — Бинкат (11-асрдан Тошкент)нинг кейинги асрларда кенгайиб бориши билан унда маҳаллалар сони ҳам кўпайиб борган ва булардан баъзиларининг номлари ёзма манбаларда учрайди.

18-асрга келиб Тошкент маъмурий ҳудудий жихатдан 4 қисм — даҳаларига бўлинган. Даҳалар ўз навбатида бир қанча маҳалла ва гузарлардан ташкил топган? даҳаларда маҳаллалар сони ва уларнинг каттакичиклиги турлича бўлган. Баъзи йирик маҳаллалар бир ном билан аталса ҳам унинг кейинроқ пайдо бўлган қисмлари тартиб рақами билан (мас. , 1, 2, 3, 4Ешонгузар) ёки ҳудудига қараб аталган (мас. , Катта Камолон ва Кичик Камолон). Аҳоли сони ўсган сайин маҳаллалар кенгайган ёки янгилари пайдо бўлган. Маҳалла маъмурий ҳолати жиҳатдан ўз ички тартибқоидаларига эга жамоа ташкилоти саналган ва уни маҳалла аҳолиси томонидан сайланган бошлиқ (оқсоқол) бошқарган, 20-а. бошларига келиб улар юзбоши мавқеида кўрилган. Оқсоқолларга маҳалланинг жамоат ишлари, маросимлари, йиғинларини бошқариш ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш ваколати берилган.

19-асрнинг 2-ярмига оид ёзма манбаларда Тошкент маҳаллалари ҳақида статистик маълумотлар мавжуд. Уларда қайд этилишича, бир маҳаллада 50 тадан 150 тагача хонадон бўлган. 1910 й. Тошкентда 146 минг аҳоли яшаган, хонадонлар сони 21 мингга йетган. Чаҳар марказидаги маҳаллалар чеккаларидагига нисбатан қад. бўлиб, аҳоли ҳам зич яшаган. Баъзи маҳаллаларнинг номлари ўша жойда ривожланган касбҳунарни англатган (Пичоқчилик, Дегрез, Этикдўз)? бошқалари этник атамалар (Ўзбекмаҳалла, Тожиккўча, Мўғулкўча) ёки жойнинг релйефи (Сассиқҳовуз, Чуқуркўприк, Баландмасжид ва ҳ. к. ) орқали ифодаланган.

Маҳаллаларнинг масжиди ва чойхонаси унинг гавжумроқ йерида жойлашган, аҳолининг турли маъракалари учун зарур умумий мулки сақланган. Бир нечта маҳаллага бир умумий марказ — гузар, унда масжид, ҳунармандчилик устахоналари, чойхона, нонвойхона, дўконлар ҳамда бозорча хизмат кўрсатган. Гузарлар, одатда, катта кўчалар ёки чорраҳаларда жойлашган.

 

Чайхҳовандтоҳур масжиди 1870-йиллар

Тошкент маҳаллалари ҳақида аниқроқ ёзма маълумотлар даҳалардаги қозилик дафтарларида, 19-а. нинг 2ярмида эса русча нашрларда қайд этилган. Чунга кўра, 1865 и. Тошкентда 140 та маҳалла бўлган, аҳолиси 76 минг киши. Туркистон ўлкаси статистикаси йилномасида (1876) Тошкентда 149 та маҳалла (Чайхонтоҳур даҳасида 48 та, Себзор даҳасида 38 та, Кўкча даҳасида 31 та, Бешёғоч даҳасида 32 та) бўлганлиги таъкидланган. Н. Г. Маллицкий 1927 й. нашр этган рўйхатда эса Тошкентда 280 та маҳалла ва шаҳар аҳолисига тегишли 171 та мавзе номи бор (қ. плансхема). Мавзелар, одатда, шаҳарликларнинг шаҳар ташқарисида жойлашган экинзорлари ва боғларидан иборат бўлган? шўролар даврида мавзелар давлат томонидан мусодара қилиниб жамоа хўжалигига айлантирилган.

 

Чорсу ва Кўкалдош мадрасаси оралиғида Регистон, Чорсу ва Каппон (ғалла) бозорлари жойлашган. Регистон бозорида хонликларда ишлаб чиқарилган моллар билан бир қаторда Ҳиндистон, Афғонистон, Эрон, Кошғар, Хитой ва Россиядан келтирилган моллар ҳам сотилган. Тошкент дан савдо карвонлари дашт орқали Сибир шаҳарлари, Кошғар, Хитой, Ҳиндистон, Афғонистон ва Эрон томон қатнаган. Тошкент давлати ташқи ва ички савдони ривожлантириш мақсадида олд томонида „Муҳаммад Юнусхўжа Умарий“ деб ёзилган, сиртига лочин ёки йўлбарс тасвирлари туширилган ўз тангаларини зарб этиб, мустақил ички ва ташки сиёсат юритган. Юнусхўжа, айниқса, Россия билан муттасил савдо алоқалари олиб бориш ва уни кенгайтиришга интилган. 1792 й. Юнусхўжа рус подшосига хат юбориб унга Катта жуз бийлари билан иттифоқ тузганлигини, Тошкентдан Россияга элтадиган карвон йўлларидаги талончиликлар тухгатилганлигани хабар қилади. 1802 й. нинг кузида Юнусхўжа вазири аъзам Муллажон Охунд Маҳзум билан Ашурали Баҳодир мингбошини СанктПетербургга элчи килиб юборади. Элчиликдан мақсад, фақат савдо алоқаларини кенгайтиришгина эмас, балки Россиядан қуроляроғ, чўян ва мис рудаларини сотиб олиб, ўз ҳарбий кучини мустаҳкамлаш ҳамда Россиядан туп куювчи уста ва кончиларни Тошкентга таклиф этиб, бу йерда тўпчилик ҳунармандчилигини ривожлантириш ва конларни ишга солиш ҳам кўзда тутилган эди. 1803 й. март ойида Тошкент элчилари император Александр И ва давлат канслери ҳамда ташки ишлар вазири граф А. Воронсов қабулида бўддилар. Тошкентнинг қалъа девори 19-аср бошларида Юнусхон фармони билан дақалар маҳаллаларининг барча эркаклари оммавий хашарга жалб қилиниб таъмирланди. Лашкар Қушбеги даврида шаҳар атрофи бўйлаб Қўймас, Қўқон, Қашқар, Лабзак, Тахтапул, Қорасарой, Сағбон, Чигатой, Кўкча, Самарқанд, Камолон ва Бешёғоч каби 12 дарвоза бор эди. Муҳаммад Солиҳнинг ёзишича, девор бўйлаб ҳар минг қадамда биттадан „борд“ (мўла), ҳар 4 минг қадамда эса биттадан бурж (минора)лар қурилган. Чаҳарнинг шарқий дарвозасидан то ғарбий дарвозасигача 8500 қадам, шим. дан жан. га эса 8100 қадам масофа ҳисобланган. Ҳар бир дарвозадан шаҳар маркази — Регистон бозорига элтувчи кўчалар ва улардан эса кўплаб тор кўчалар шохлаб кетган.

Юнусхўжа вафот этгач (1803), унинг ўғли Султонхўжа Тошкент ҳокими бўлди. Юнусхўжанинг ўлимидан фойдаланган Қўқон хони Олимхон ўз укаси Умархон қўмондонлигида қўшин тортиб, Тошкентни эгаллади ва унга Султонхўжанинг укаси Ҳамидхўжани ҳоким қилиб тайинлади. Ҳамидхўжа Қўқонга бўйсунмай қўйди. Натижада Олимхон шахсан ўзи қўшин тортиб, Тошкентни Қўқон хонлигига узилкесил қўшиб олди. Чундан бошлаб, Тошкентга ноиб сифатида фақат Қўқон хони томонидан бекларбеги тайинланадиган бўдди. Бу даврда шаҳарнинг ҳудуди 16 км2ни, аҳолиси 80 минг (баъзи манбаларда 100 минг) кишини ташкил этарди. Чаҳарда ҳунармандчилик, тўқимачилик, ёғоч ўймакорлиги, дегрезлик, темирчилик, кўнчилик, косибчилик, кулолчилик ва б. ривожланган. Кўплаб нонвойхоналар, чойхоналар, дўконлар бўлган. Чаҳар ҳунармандчилигининг деярли барча соҳалари маҳаллий хом ашё ҳисобига ишларди. Кўпчилик маҳалла аҳолиси қишда бирор касбҳунар билан шуғулланиб, ёзда шаҳар ташқарисидаги йер (мавзе)ларида деҳқончилик ва боғдорчилик қилган.

19-а. ўрталарида Россия подшо ҳукумати йирик стратегик мавқега эга бўлган Тошкентни босиб олиш мақсадида ҳарбий юриш бошлади. Бу вақтда Тошкент ва Тошкент вилояти Қўқон хонлиги таркибида эди. 1864 й. 1 окт. да М. Г. Черняйев бошчилигидаги рус қўшинлари Чимкент йўлидан келиб Оққўрғон тепалигига ўрнашдилар ва шаҳарни қамал қилиб тўплардан ўққа тутдилар. Тошкентликлар шаҳарни қаттиқ туриб ҳимоя қилдилар. Қўқондан хонлик лашкарбошиси Мулла Алимқул мингбоши кўп минг кишилик қўшин билан Тошкентга йетиб келгач, Черняйев қўшинлари билан Чимкентга чекинишга мажбур бўлди. Бирок 1865 й. 27 апр. да Черняйев қарийб 2000 кишилик қўшин билан яна Тошкент томон йўлга чиқиб, Чирчиқдарёси бўйидаги Ниёзбек қалъасини эгаллайди ва шаҳарни сувсиз қолдириш мақсадида Кайковус ариғи (Бўзсув канали) сув оладиган тўғонни буздириб ташлайди. Лашкарбоши Алимқул ҳам ўз қўшинлари билан Қўқондан Тошкентга йетиб келади. Султон Саидхон, Алимқул ва тошкентлик акобируламолар бошчилигида шаҳарни ҳимоя қилишга катта тайёргарлик кўрилади. Черняйев 7 майда қўшинлари билан Тошкентга яқинлашади. Душман қўшинлари Салор ариғини кечиб ўтиб, ТархонСайёд (ҳоз. Дархонота) ариғининг ўнг соҳили (ҳоз. Пушкин кўчаси)да муқобил турган Тошкент ҳимоячиларига қарата тўпдан ўт очадилар (қ. Дархон жанги). 9 май куни шаҳарнинг шим. шарқидаги Чўртепада Тошкент ҳимоячилари билан рус босқинчилари ўртасида яна қаттиқ жанг бўлади. Жангда Алимқул оғир ярадор бўлгач, ҳимоячилар ўртасида парокандалик ва ваҳима бошланади. Қўқон хонлиги аскарлари Алимқул хазинасини олиб ўз юртларига жўнаб кетдилар. Тошкентда Қўқон хонлигининг 60 йиллик ҳукмронлиги барҳам топди. Бухоро амирлиги, Қўқон ва Хива хонликлари Тошкент ҳимоячиларининг ёрдам сўраб қилган мурожаатларига рад жавобини бердилар. Черняйев фурсатни бой бермаслик учун Тошкентни қамал қилди. Чаҳар аҳолиси сувсиз қолди, озиқ-овқат захираси ҳам тугади. 14 июнда душман аскарлари шаҳарга бостириб киришга муваффақ бўлди, улар дўкон ва уйларга ўт қўйдилар. Чаҳар мудофаасида фаол қатнашган тошкентлик тарихчи Муҳаммад Солиҳ „Жадидаи тарихи Тошканд“ асарида ёзишича, тошкентликлар душманга қаттиқ қаршилик кўрсатганлар. Босқинчилар биринчи галда Ўрда саройини ёндирдилар, кейин портлатдилар. Уч кун давом этган мислсиз жангдан сўнг 42 кун сувсиз қолган ва очликдан тинкаси қуриган Тошкент ҳимоячилари 17 июнда эрталаб таслим бўлишга мажбур бўлдилар. Черняйев шаҳар аёнларидан Тошкентнинг 12 дарвозаси рамзий олтин калитларини топширишни талаб қилди. Жуда кўп одам қурбон бўлди. Черняйев буйруғи билан уйлар ёндирилди, эгалари отиб ташланди ёки милтиқ найзаси билан санчиб ўлдирилди. Ҳеч кимга шафқат қилинмади. Чундай қилиб, подшо Россияси қўшинлари махсус отряди билан Тошкентни босиб олишга муваффақ бўлди. Тошкент ва унга қарашли атроф йерларда рус давлатининг хукмронлиги ўрнатилди. Тошкент Россиянинг кейинроқ Туркистон хонликларини босиб олиши учун таянч пунктига айлантирилди. Черняйев, ўз босқинчилигини оқлаш учун Тошкент гўё ихтиёрий равишда Россия тобелигига ўтганлиги ҳақида шаҳар аёнлари номидан қалбаки ҳужжат тайёрлади. Бу ҳужжатни имзолашдан бош тортган Солҳбек Охунд ва яна аёнлардан 6 киши Сибирнинг Томск ш. га сургун қилинди. 1865-йил сентябрда Оренбург генералгубернатори Крижановский Тошкентга келиб шаҳарни Россия империяси тасарруфига ўтганлигини эълон қилди. 1866 й. авг . да Россия империясининг Тошкентни Россия тобелигига олинганлиги ҳақида расмий фармони эълон қилинди. Тошкент 1867-йилда ташкил этилган Туркистон генералгубернаторлигиицнг сиёсий, иқтисодий ва маданий маркази бўлиб қолди. Анҳорнинг чап соҳилида мустамлакачи маъмурлар ва ҳарбийлар учун Янги шаҳар қурила бошлади. 1865 й. авг . — окт. ойларида руслар Тошкентнинг Қўймас дарвозаси рўпарасидаги тепаликда Тошкент Тупрокқўрғони ҳарбий қалъасини барпо этишди. Янги шаҳар ҳудудида маъмурий идора ва маҳкамалар жойлашди. Анҳорнинг ўнг соҳилидаги қад. Тошкент Эски шаҳар деб атала бошлади. Тошкентнинг Россия империяси томонидан босиб олиниши бутун Туркистонни босиб олинишини тезлаштирди.

1892-йилда тошкентликлар мустамлака зулмига қарши кўзголон кўтардилар (қ. Тошкент қўзғолони).

1899 й. Закаспий темир йўл Тошкентгача узайтирилди. 1906 й. эса Тошкентни Россия маркази билан боғловчи энг яқин йўл Оренбург — Тошкент темир йўл қурилди. Тошкент асосий темир йўл тугуни, савдо ва транзит пунктига, Туркистон ўлкасининг маъмурийсиёсий марказига айланди. Чаҳарда янги саноат корхоналари ҳамда савдо муассасалари вужудга келди. Аҳолиси ҳам, асосан, йевропаликлар ҳисобига тез ўсиб борди. 1913 й. да Тошкентда 111 саноат корхонаси, жумладан, 15 пахта тозалаш зди, 3, 5 мингдан ортиқ ҳунармандчилик устахонаси, 22 рус ва чет эл савдо фирмаларининг бўлимлари, 186 та каттакичик дўкон бўлган. Тошкент аҳолиси, асосан, ҳунармандчилик, деҳқончилик, боғдорчилик ва савдосотиқбилан шуғулланган. Тошкентнинг Янги шаҳар қисмида йевропаликлар қурган саноат ва транспорт корхоналари (пахта тозалаш, ёғмой, виноарақ, ғишт, пилла ва б. корхоналар, т. й. , трамвай ва б. )да маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам ишлай бошлади. Тошкентдаги Бош темир йўл устахонасининг 800 ишчисидан 120 таси маҳаллий миллат вакили бўлган. Трамвай транспорти ва электренергетика корхоналарида 1000 дан зиёд ишчи ишлаган. 20-а. бошларида Тошкентда 280 га яқин маҳалла, 170 мавзе бўлган.

1916-йил июлда Тошкент меҳнаткашлари оқ подшонинг мардикорликка олиш ҳақидаги фармонига қарши қўзғолон кўтарди (қаранг: Мардикорлик).

Россияда Октябр тўнтариши ҳақидаги хабар Тошкентга йетиб келгач, болшевиклар ва сўл эсерлар ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаш учун курашдилар. 1917 й. 28 окт. да Бош темир йўл устахонасининг маҳаллий миллатга мансуб бўлмаган ишчилари ҳамда аскарлар қўзғолон бошладилар. Улар темир йўл депоси, товар омборлари, 1Сибир полки казармаларини ишғол қилдилар. Чаҳар маркази қўзғолончилар қўлига ўтди. 1 (14) нояб. да Тупроққўрғон ҳам ишғол қилингач, Тошкентда шўролар ҳокимияти ўрнатилди. Чу тариқа Тошкентда Россиядан бадарға қилинган болшевиклар 1917 й. 1 нояб. да темир йўл мастеровойлари ёрдамида тўнтариш ўтказиб ҳокимиятни эгалладилар. 1918 й. 30 апр.дан Тошкент Туркистон АССРнинг пойтахти деб эълон қилинди. 1924 й. да Ўзбекистон пойтахти Самарқандга кўчирилди. 1930 й. дан Тошкент яна пойтахт бўлди.

Совет ҳукумати йилларида Тошкент маҳаллалари бошланғич маъмурий бирлик шаклида сақланиб қолди, бироқ уларнинг вазифалари кўп томондан чеклаб қўйилди.

ИИ жаҳон урушигача бўлган даврда Тошкентда бир қанча саноат корхонаси — тикувчилик, тамаки, поябзал фкалари, тўқимачилик кти, металлсозлик, машинасозлик здлари ва б. қурилди. Бўзсув, Қодирия, Бўрижар ГЕСлари бунёд қилинди. 2жаҳон уруши йилларида Тошкент саноати бутунлай фронтга хизмат қилдирилди. Саноат 1943 й. да 1940 й. дагига нисбатан 3 баробар кўп маҳсулот берди. Уруш йилларида немислар оккупация қилган вилоятлардан эвакуация қилинган 300 минг киши, шу жумладан, 200 мингга яқин бола Тошкентга жойлаштирилди. 1930—40 й. ларда Тошкентда асосан, қишлоқ хўжалиги. ни техника билан таъминлашга қаратилган оғир саноат тармоклари тез суръатлар билан ривожлантирилди. Йирик саноат корхоналари — “Узбекқишлоқмаш”, экскаватор з-ди, “Тоштекстилмаш”, “Тошпахтамаш”, “Тошкенткабел”, ёғмой кти, карборунд зди, машинасозлик, электр лампа ва электр механика зд-лари, йирик панелли уйсозлик кти ва б. курилди.

1966-йил 26 апр. да Тошкентда юз берган зилзила натижасида шаҳар жиддий шикастланди. Зилзила оқибатлари қисқа муддат (3, 5 й. )да тугатилди (қ. Тошкент зилзиласи). Чаҳар қиёфаси бутунлай ўзгарди. Тошкент ҳудуди атрофга боғ ва экинзорлар ҳисобига тез ўсди, кўплаб турар жой массивлари, жамоат бинолари, метрополитен қурилди. 1983 й. да шаҳарнинг 2000 йиллик тўйи ўтказилди.

1991-йил 31 августда Тошкентда Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилинди. Ҳоз. Тошкент Ўзбекистон Республикасининг сиёсий маркази ҳамдир. Бу йерда Ўзбекистон Президентининг қароргоҳи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, ижтимоий ҳаракат ва партияларнинг ва б. жамоат ташкилотларининг марказлари, чет эл элчихоналари, БМТ га қарашли ташкилотлар ваколатхоналари жойлашган. Тошкент чет эллардаги биродарлашган шаҳарлар билан дўстона алоқаларни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшмоқда, Тошкент бир қанча хорижий шаҳарлар билан биродарлашган.

Тошкентнинг энг муҳим хусусиятлари шаҳар герби (рамзи)да акс этган. У узоқ, тарихга эга. Илк ўрта асрлардаёқ Тошкентнинг ўзига хос рамзи юзага келган. 8-а. да Чоч (Чош) ш. нинг нишони қоплон (тоғ барси) бўлган. Буни 8-а. биринчи ярмида ҳукмдорлик қилган Ябғу Тарновча номи билан зарб қилинган тангаларнинг олд томонида крплон, орқасида эса қанғарларнинг айри там/али ва суғд ёзувида „Тарновча“ деб битилган муҳри тасвирида кўриш мумкин. Тошкент ҳукмдорлари кўпинча ўз валиахдларига ҳам тоғнинг энг кучли ва эпчил жонзодига қиёсан Элбарсхон, Белбарсхон каби исм қўйганлар. Тошкентнинг Ўзбекистон мустақиллиги давридаги герби 1996-йилда тасдиқланган, 2003-йилда герб тасвирига қисман ўзгартиришлар киритилган. 

Манба: Википедия очиқ энциклопедияси



Печать 06 Октябрь 2017 Ўқилди: 1806


Мирободда сайёр қабул
Сайилгоҳдаги китоб байрами
Сайтда фойдаланувчилар сони: 594
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

112

 

98

 

443

 

821

 

548

 

Ижродаги мурожаатлар

 

51

 

12

 

132

 

122

 

154

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

61

 

86

 

331

 

699

 

394

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

7

 

5

 

21

 

114

 

27

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар