toshkent.uz Toshkent.Uz - Камолон Кўчаси
Фотогалерея
Видеогалерея
Камолон кўчаси

КАМОЛОН – Бешёғоч даҳасидаги қадимий маҳалла. «Дархон», «Эшонгузар», «Янгимаҳалла», «Самарқанд дарвоза», «Гулистон» маҳаллалари билан чегарадош бўлган. Хўжакўча ва Фуқаро кўчаларига бўлинган. Хўжа Аламбардор мақбараси ва қабристони бор. Қарийб 200 хонадон яшаган. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар бўлиб, ҳунармандчилик, савдо-сотиқ, шаҳар ташқарисидаги ерлари (Новза, Қозиробод, Дўмбиробод, Қонқус мавзелари)да деҳқончилик билан шуғулланган. Шаҳар дарвозаларидан бири – Камолон дарвоза шу маҳаллада жойлашган. Ҳозирги Камолон ҳудудининг бир қисмига кўп қаватли турар жой бинолари қурилган.
«Камолон» атамаси ҳақида турли фикрлар мавжуд. «Камолон» сўзининг айнан луғавий маъноси – комил инсонлар яшайдиган ер. Муҳаммад Солиҳхўжа «Тарихи жадидаи Тош-канд»да маҳалладаги дарвозани Камондарон деб атайди (14-аср охири) ва Камондаронлар (туркман ўғуз-учуқ қабилалар уюшмаси) қабиласининг бир тоифаcига мансуб дейди.
«Камолон» атамаси ҳақида 3-фикрга кўра, бу сўз «Камондарон», яъни камончилар маҳалласи маъносини беради. Маълумки, қадимда Чоч ўзининг камони, камончи усталари билан дунёга машҳур бўлган. «Ҳудуд ул-олам»да (10-аср) «Чоч – бу катта вилоят, халқи жанговар ва сахийдир. У ерда камон ва ўқ-ёй ясалади», деб қайд этилган. Шошда ясалган камон ўша вақтларда бутун Шарқда «Камони Шоший» номи билан машҳур бўлиб, унинг узоққа отилиши ва нишонга аниқ тегиши Шарқ муаллифларининг асарларида таърифланган. Мана шу усталар яшайдиган маҳалла Камондарон деб аталган. Чоч камонлари хорижий давлатларга ҳам сотилган. Тарихий маълумотларга кўра, буюк соҳибқирон Амир Темур Тошкентда бўлганида «Камолон» маҳалласида ясалган камонларнинг пухталигига тан бериб, ўз қўшинларини у билан таъминлашга буйруқ берган.
Чор Россияси қўшинлари Тошкентни Камолон тепалиги ва Камолон кўчаси бўйлаб ҳужум қилган. Камолон кўчасининг ҳар икки томони 19-аср 60-йиллари охирида ҳам вайрона ҳолда сақланган. Бу камолонликлар босқинчиларга қанчалик қаттиқ қаршилик кўрсатганидан далолат беради.

«Камолон» маҳалласи (Дархон кўчаси, 80) – Шайхонтоҳур туманидаги маҳалла. «Янгиобод», «Каттабоғ» ва «Янги Камолон» маҳаллалари билан чегарадош. Аҳолиси 3920 киши, асосан, ўзбеклар (2008). Маҳалла ҳудудида 2 ўрта мактаб, болалар боғчаси, «Жаҳонгирота» спорт майдончаси, 2 сартарошхона, кимёвий тозалаш корхонаси, 8 савдо шохобчаси, оталар чойхонаси бор. Маҳаллада Уста Ширин Муродов, уста Тошпўлат Арслонқулов, шоир Ҳабибий, Аҳмад полвон, Ўзбекистон халқ артистлари Саттор Ярашев, Комилжон Жабборов, Ўзбекистон халқ ҳофизи Ортиқхўжа Имомхўжаев ва бошқалар яшаб ўтишган. Маҳалланинг турли даврлардаги оқсоқоллари: А.Сайфуллаев (2000, 2003), Б.Султонов (2003 й.дан).

КАМОЛОН КЎЧАСИ – Шайхонтоҳур туманидаги «Янгиобод» ва «Камолон» маҳаллалари ҳудудида. Бунёдкор шоҳкўчаси ва Янгиобод кўчаси оралиғида жойлашган. Узунлиги 1 км атрофида. Тошкент шаҳрининг энг қадимий кўчаларидан бири. Дастлаб номсиз бўлган. 1893 йилда Камолон номи берилган. 1992 йилдан Тожи Расулов номи билан юритилган. 2008 йил 6 майда жойнинг тарихий номи қайта тикланиб, кўчага «Камолон» номи берилган. Кўча йўналишида Хўжа Аламбардор мақбараси ва қабристони, маҳалла идораси, гузар, савдо шохобчалари жойлашган. Яқинида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биноси, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий боғи, «Миллий боғ» метро бекати, Ўзбекистон маданияти ва санъати кўргазмаси, «Зах» қабристони, Зах ариғи мавжуд.

«Тошкент» энциклопедияси. 2009 йил



Печать 05 Октябрь 2017 Ўқилди: 1670


Мирободда сайёр қабул
Сайилгоҳдаги китоб байрами
Сайтда фойдаланувчилар сони: 708
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

112

 

98

 

443

 

821

 

548

 

Ижродаги мурожаатлар

 

51

 

12

 

132

 

122

 

154

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

61

 

86

 

331

 

699

 

394

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

7

 

5

 

21

 

114

 

27

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар