toshkent.uz Toshkent.Uz - Ахборот-Коммуникация Технологиялари Йўналишида Билим Олишнинг Самараси
Фотогалерея
Видеогалерея
Ахборот-коммуникация технологиялари йўналишида билим олишнинг самараси

Замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг жадал ривожланиб бориши мазкур соҳада хизмат қилишга қодир кадрларни тайёрлаш масаласини ўта долзарб вазифага айлантирди. Хорижий давлатларда коммуникация технологиялари халқ хўжалигининг барча соҳаларига жорий этилгани сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий соҳаларнинг ривожига ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда.

Иқтисодиёт кўрсаткичларининг ижобий ўсиши ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига янгидан-янги инвестицияларнинг киритилишига олиб келади. Энг муҳим инвестиция эса, кадрларни тайёрлашга, уларни ёшлик давридан тайёрлаб боришга катта эътибор қаратишдир.

Улуғ аждодимиз Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилиши ҳам айнан ана шу вазифани амалга оширишдаги илк қадам бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикасида охирги йилларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жамиятнинг барча соҳалари, шу жумладан, давлат бошқаруви, жамият, таълим, тиббиёт соҳаларига жорий этиш ҳамда давлат хизматларини тақдим этиш бўйича йирик ислоҳотлар амалга оширилди ва оширилмоқда.

Мазкур мактабнинг ташкил этилиши даврнинг ана шу даъватига жавоб бера оладиган кадрларни ёшлигиданоқ тайёрлаб бориш, соҳада етук ҳамда замон талабларига жавоб берадиган кадрлар тайёрлашга замин яратади.

Мактабни ташкил этишдан асосий мақсад — улуғ аждодимиз Муҳаммад ал-Хоразмийнинг буюк ва бебаҳо меросини қадрлаш, ўрганиш ва тадқиқ этиш, уни ёш авлод онгига чуқур сингдириш, ўқувчиларга аниқ фанларнинг юксак чўққиларини забт этиш, бошланғич синфлардан бошлаб ўқувчиларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги иқтидорини аниқлаш ва уларни қобилиятларини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар базасини яратишдан иборатдир.

Ихтисослаштирилган мактабнинг асосий вазифалари этиб — ахборот-коммуникация технологияларини кенг жалб қилган ҳолда математика, физика, информатика ва чет тили фанларини чуқур ўзлаштирилишига эришиш, ўқувчиларни дастурлаш асослари, маълумотлар базасини шакллантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўникмаларга эга қилиш, ахборот ва медиа ҳамда интеллектуал маданиятни мактаб давридан бошлаб шакллантиришдан иборатдир.

Шунингдек, мазкур соҳада юқори маҳоратга эга педагогларни ҳамда мутахассисларни жалб қилган ҳолда ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси махсус мактабини яратиш, ёш математиклар, ёш физиклар, ёш дастурчилар, ёш ихтирочилар жамоаларини тузиш, уларнинг республика ва халқаро фан олимпиадаларида мунтазам ва самарали иштирокини таъминлашни ташкил этиш ҳам мактабнинг асосий вазифаларидандир.

Мактаб олдига қўйилаётган талаблардан бири — ана шу мақсадларга эришиш учун юқори малакали, соҳасининг билимдони бўлган ўқитувчи-педагоглар базасини шакллантириш билан биргаликда, мактабда чет тилини ўқитишга ҳам катта эътибор қаратилганидир.

Мактабда ўқув жараёни халқаро андозалар асосида олиб борилиши мақсадида унга Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети профессор-ўқитувчиларини ҳам жалб этиш белгиланган.

Мазкур қарор билан мактабда таҳсил оладиган ўқувчиларга барча шарт-шароитларни яратиш билан биргаликда уларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириб бориш, мактаб ёшидаги иқтидорли ўқувчиларга математика, физика, информатика фанларини интеграциялашган ҳолда қамраб олган кўрик-танловлар ўтказиш, уларнинг натижаларига кўра бериладиган «Муҳаммад ал-Хоразмий издошлари» номли мукофот ҳам таъсис этилди.

Ихтисослаштирилган мактабнинг ташкил этилиши — республикада ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш, келажак авлодни буюк аждодларимизга муносиб этиб тарбиялаш, давр талабларига дадил жавоб бера оладиган мутахассисларга бўлган катта эҳтиёжни қондиришга хизмат қилади.

Қарорда назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида юртимизда ёш авлодни билимга бой бўлишида ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ёш математиклар, ёш физиклар, ёш дастурчилар, ёш ихтирочиларни тайёрлаб боришимизга имкониятлар мавжуд. Албатта, биз депутатлар мазкур қарорнинг мазмун моҳиятини жойларда кенг тарғиб этишимиз даркор.

Юнус КАРИМОВ,

халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати

 



Печать 28 Сентябрь 2017 Ўқилди: 343


Ўзбекистон Республикаси Президенти "Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида" халқаро конференцияси иштирокчилари билан учрашди
Япония саҳна асари Ўзбекистонда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 649
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

04.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

44

 

14307

 

41573

 

14560

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

594

 

2473

 

307

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

41

 

13713

 

39100

 

14253

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

163

 

0

 

12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар