toshkent.uz Toshkent.Uz - Ёш Авлоднинг Тарбияси Ва Бахту Иқболи Учун Ҳаммамиз Масъулмиз
Фотогалерея
Видеогалерея
Ёш авлоднинг тарбияси ва бахту иқболи учун ҳаммамиз масъулмиз

Ҳар бир оилада фарзанд дунёга келса, бу — ота-она учун катта бахт. Шу билан бир қаторда, унинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллашига эришиш масъулият ҳамдир. Айни чоғда бу жамият ва давлатнинг доимий эътиборидаги устувор масала ҳисобланади.

Бугунги кунда мазкур йўналишда амалга оширилаётган эзгу саъй-ҳаракатлар айнан келажагимиз эгалари — фарзандларимизнинг эртанги куни порлоқ бўлишини таъминлашга қаратилгани билан муҳим аҳамиятга эга.

Ёш авлод таълим-тарбияси — миллат келажаги ва тақдирига дахлдор масала. Агар боланинг ҳар томонлама уйғун шахс сифатида шаклланиш пойдевори мактаб ёшигача бўлган даврда қўйилишини ҳисобга олсак, таълим-тарбия ишлари оила ҳамда жамият зиммасига жуда катта масъулият, керак бўлса, жавобгарлик юклашини англаш қийин эмас.

Шу маънода, табиатан болажон ва оилапарвар халқимиз азалдан бола таълим-тарбиясига ҳаёт-мамот даражасида аҳамият қаратиб келиши алоҳида эътирофга моликдир. Зотан, бу масалага эътибор бермаслик нафақат ота-она ёки оилага, балки бутун жамиятга, давлатга қимматга тушиши мумкин ҳамда бунга ҳаётий мисоллар кўп.

Мамлакатимизда болаларнинг муносиб шароитда тарбияланиши, таълим олиши, жисмоний, интеллектуал, маънавий ва ахлоқий камол топиши йўлида истиқболли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бола ҳуқуқларини, манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш соҳасида ажратилаётган давлат бюджети маблағлари ҳажми муттасил орттирилаётгани, шунинг баробарида, тегишли норматив-ҳуқуқий база такомиллаштириб борилаётгани қувонарли, албатта. Жумладан, биргина ўтган йилнинг ўзида республикамизда мавжуд 4 минг 893 та мактабгача таълим муассасасини молиялаштириш учун давлат бюджетидан                                 1,6 триллион сўм ажратилган.

Сўз шу ҳақда бораркан, юртимизда мактабгача таълим соҳасида давлат сиёсати бугун янгича мазмун ва жадал суръат касб этаётганини таъкидлаш жоиз. Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрда қабул қилинган “2017 — 2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда ушбу ҳужжат асосида тасдиқланган Дастурга биноан, соҳада давр талабларига мос равишда мақсадли вазифалар рўёбга чиқарилаётир.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 9 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эса бу борадаги ишларнинг мантиқий давомини белгилаб бериши баробарида, айни жараённи янги босқичга олиб чиқишда дастуриламал ҳисобланади.

Фарзандларимизнинг онгу тафаккурини ривожлантириш, дунёқарашини кенгайтириш ва соғлом ўсишида мактабгача таълим муассасалари алоҳида ўрин тутади. Ҳозирги кунда мазкур таълим-тарбия масканларининг фаолиятини яхшилаш саъй-ҳаракатлари изчил олиб борилаётгани шу нуқтаи назардан муҳим. Лекин мактабгача таълим соҳасида давлат сиёсатини тўлиқ ҳамда самарали амалга оширишга тўсиқ бўлаётган тизимли камчиликлар ҳам борки, улардан асло кўз юмиб бўлмайди.

Президентимизнинг янги қарорида мактабгача таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш, уларнинг инфратузилмасини, моддий-техникавий жиҳозланишини яхшилаш юзасидан аниқ вазифалар назарда тутилган. 2018 йил                    1 январдан бошлаб Тошкент шаҳарида эксперимент тариқасида давлат-хусусий шериклик шартларида мактабгача таълим муассасалари ташкил этилиши, замонавий, ижтимоий жиҳатдан ҳаммабоп шундай муассасаларни очиш учун инвесторларга ер участкалари, бўш турган бинолар 50 йил муддатга беғараз ажратилиши ҳамда кенг солиқ имтиёзлари ва бошқа преференциялар, имтиёзли кредитлар тақдим қилиниши, умуман, нодавлат мактабгача таълим тизими кенгайтирилиши шулар сирасига киради.

Қарор ижроси доирасидаги комплекс чора-тадбирлар, бошланғич таълим-тарбия соҳасида янгиланишларга замин яратади, болаларни умумтаълимга тайёрлаш сифати ҳамда қамровини юксалтиради.

Мактабгача таълимни тубдан ислоҳ этишда биз депутатлар ҳам четда турмай, маҳаллий ҳокимият органлари, таълим муассасалари, нодавлат институтлар билан ҳамжиҳатликда иш олиб боришимиз даркорлиги, соҳанинг қонунчилик асосларини янада мустаҳкамлаш ишларида ташаббускор бўлишимиз зарур. Чунки келажагимиз — болаларимиз бахту иқболи учун ҳаммамиз бирдек масъулмиз.

Шулардан келиб чиқиб айтганда, бугун юртимизда жисмонан соғлом, маънан етук авлодни тарбиялаш, соғлом болалар туғилишига зарур шарт-шароитлар яратиш борасида узоқни кўзлаб амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ўз натижаларини бермоқда. Зеро, соғлом миллатгина соғлом келажакни барпо эта олади.

Умид АХМАДЖАНОВ,

халқ депутлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати



Печать 28 Сентябрь 2017 Ўқилди: 295


Ўзбекистон Республикаси Президенти "Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида" халқаро конференцияси иштирокчилари билан учрашди
Япония саҳна асари Ўзбекистонда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 700
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

04.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

44

 

14307

 

41573

 

14560

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

594

 

2473

 

307

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

41

 

13713

 

39100

 

14253

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

163

 

0

 

12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар