toshkent.uz Toshkent.Uz - Китоблар Дунёсига Завқли Саёҳат: "Болалар Китоби" III Республика Фестивали Бошланди
Фотогалерея
Видеогалерея
Китоблар дунёсига завқли саёҳат: "Болалар китоби" III Республика фестивали бошланди

Пойтахтимиздаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида "Болалар китоби" III Республика фестивали бошланди. 

Мазкур тадбир Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Маданият, Халқ таълими вазирликлари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бошқа қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилди. 

Мамлакатимизда халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, ёшларнинг миллий адабиётимизга, китоб ўқишга бўлган меҳрини тобора ошириш масаласига доимий эътибор қаратилмоқда. 

"Болалар китоби" III Республика фестивали "Соғлом ва маънавий етук авлод – юрт келажаги" шиори остида ташкил этилган бўлиб, ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад нашриётларимизда чоп этилаётган китоб маҳсулотлари билан халқимиз, айниқса, ўқувчи-ёшларни кенг таништиришдан иборат. Бу каби китоб байрамлари Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятларда бўлиб ўтмоқда. 

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги маълумотларига кўра, юртимиз нашриётлари томонидан ҳар йили 4 минг номдан зиёд, умумий адади 50 миллионтадан ортиқ турли китоб маҳсулотлари чоп этилмоқда. Элликдан зиёд нашриёт болаларга бағишланган китоб маҳсулотларини тайёрламоқда. 

...Сўлим боғ китобларнинг мўъжаз мамлакатига айланган. Китоблар дунёсига саёҳат жараёнида адабий-бадиий, илмий-маърифий, қомусий, ўқув-услубий нашрларнинг ранг-баранглигидан, билимга ташналик билан китоб варақлаётган, улардаги завқли саргузаштлардан ҳайратланаётган болаларнинг иштиёқи ва мутолаага интилишидан кўз қувнайди. 

– Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 135 номга яқин китоб нашриётимизда чоп этилган бўлса, уларнинг 80 га яқини болалар учун мўлжалланган, – дейди Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи бош муҳаррири Даврон Улуғмуродов. – Китобга бўлган қизиқиш тобора ортиб бораётгани нашриётимизга келаётган мактублар, мурожаатларда ҳам яққол намоён бўлмоқда. "Менинг биринчи китобим" лойиҳаси бўйича катта тиражда китоблар чоп этилди. Шунингдек, "Болалар шеърияти антологияси", "Болалар насри антологияси", "Синфдан ташқари ўқиш" каби нашрлар ҳам ёш китобсеварлар учун ўзига хос туҳфадир. 

– Фестиваль давомида болаларнинг китобга бўлган меҳри нечоғли кучли эканини кўриш мумкин, – дейди Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 5-умумтаълим мактабининг ахборот-ресурс маркази ходими Клара Аҳмедова. – Мактабимизда "Бир фарзандга уч китоб", "Фарзандимга китоб совға қиламан" каби лойиҳалар, ижодий викториналар тез-тез ўтказиб турилади. Мазкур китоб байрами янги чоп этилган адабиётлардан ёш китобхонларни бохабар этишда муҳим аҳамият касб этади. 

– Мен тасвирий санъат, адабиётга жуда қизиқаман, – дейди Чилонзор туманидаги 131-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Муниса Адҳамова. – Фестивалда китоб кўргазмаларини айланиб, Ойбекнинг "Навоий" романини харид қилдим. Китоб байрами жуда қизиқарли ўтмоқда. Янги китоблар тақдимоти, турли ижодий танловлар, шеърхонлик кечалари менда катта таассурот қолдирди. 

Фестивалда китоблар намойиши, кўргазмаси, тақдимоти, ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлар, адабий викториналар, танловлар, болалар бадиий жамоалари иштирокидаги концертлар, театр жамоаларининг чиқишлари, учрашув ва суҳбатлар бўлиб ўтади. 

Назокат Усмонова, Аъло Абдуллаев (сурат), ЎзА

15.09.2017

http://uza.uz/oz/society/kitoblar-dunyesiga-zav-li-saye-a-bolalar-kitobi-iii-respubli-14-09-2017



Печать 15 Сентябрь 2017 Ўқилди: 2495


Маҳаллага бепул ҳуқуқий ёрдам
Талабалар давомати қаттиқ назорат қилинмоқда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 306
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

12.12.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

67

 

94

 

15463

 

43687

 

16060

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

14

 

610

 

2910

 

364

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

63

 

70

 

14853

 

40777

 

15969

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

10

 

102

 

61

 

69

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар