toshkent.uz Toshkent.Uz - "ICTWEEK UZBEKISTAN – 2017" АКТ Ҳафталиги Бўлиб Ўтади
Фотогалерея
Видеогалерея
"ICTWEEK UZBEKISTAN – 2017" АКТ ҳафталиги бўлиб ўтади

Илғор технологиялар ярмаркалари, фестиваль ва кўргазмалари доим жамият ривожи ва инновацион ишланмалар интеграциясига янги суръат бағишлаган, олим ва ихтирочиларни янги ғояларга илҳомлантирган. "ICTWEEK UZBEKISTAN" анъанавий ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги ҳам айнан шу мақсадларга хизмат қилади. 

18-22 сентябрь кунлари мамлакатимиз ахборот коммуникация технологиялари соҳасида йилнинг энг муҳим воқеаси бўлиб ўтади. Унда юртимиз ва хориж олимлари томонидан яратилган юзлаб ишланма ва технологиялар намойиш этилади. АКТ ҳафталиги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. 

Президентимизнинг 2017 йил 30 июндаги «Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони АКТ учун дастурий таъминот саноатининг халқаро стандартларга мос ривожланиши, маҳаллий рақобатбардош дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқувчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва кенгайтиришда муҳим омил бўлмоқда. 

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, мамлакатимизда «Mirzo Ulugbek Innovation Center» ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга кўмаклашиш инновацион маркази очилди. Марказнинг мақсади ахборот технологиялари соҳасидаги хўжалик субъектлари ҳамда дастурий маҳсулот ишлаб чиқувчилар бошини қовуштиришдан иборат. У ўзига хос тамойил асосида фаолият юритади, яъни АКТ соҳасидаги корхоналар юртимизнинг қайси ҳудудида жойлашганидан қатъи назар, марказ резидентлари бўла олади. 

«ICTWEEK Uzbekistan» 2004 йилдан эътиборан ҳар йили сентябр ойи охирида ўтказиб келинади. Ҳафталик нафақат соҳаларни такомиллаштиришга йўналтирилган тадбирларни ўз ичига олади, балки мутахассислар ва ахборот технологияларининг кўплаб истеъмолчиларида ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Жорий йилда АКТ ҳафталигини «ICTSUMMIT – 2017» ахборот-коммуникация технологиялари саммити очиб беради. Саммит 19 сентябрь куни "Ўзэкспомарказ" анжуманлар залида раёсат йиғилиши шаклида ўтказилади. Анъанавий саммит ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш, ютуқ ва муаммоларни муҳокама қилиш, шунингдек, АКТ ривожланишига доир долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш мақсадида юртимиз ва хориждан юзлаб иштирокчиларни жалб этади. Иштирокчилар Ўзбекистонда АКТ ҳолати ва АКТнинг ривожланиш истиқболлари, давлат бошқарувига информацион технологияларни жорий қилишдаги ютуқ ва камчиликлар, "Электрон ҳукумат" тизими ва унга кириш инфратузилмаси тараққиёти, шунингдек, мамлакатимизда электрон тижоратни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар. 

Анъанага кўра, бу йил ҳам «ICTExpo – 2017» ахборот-коммуникация технологиялари миллий кўргазмаси ташкил этилмоқда. Кўргазма 19-21 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади. Бу йил унда 100 дан ортиқ компания, 35 минг иштирокчи қатнашиши кутилмоқда. Компаниялар ташриф буюрувчиларга ахборот технологиялари соҳасидаги энг сўнгги ишланмаларни намойиш этиб, кенг турдаги ўзига хос хизмат ва ечимлар таклиф қилади. Шундай янгиликлардан бири – "Ўзэкспомарказ" залларидан бирида иш бошлайдиган демоҳудуддир. У компанияларга охирги ишланмаларининг техник ютуқлари ва ўзига хослигини кўргазмали равишда намойиш қилиш имконини беради. "Электрон ҳукумат" технологиялар йўналиши кўргазманинг мавзуга оид муҳим қисмига айланади. Кўргазма экспонентлари ушбу йўналишда амалга оширилган энг яхши лойиҳалардан намуналар тақдим қилади ва бу ягона давлат маълумотлар базасини яратиш ҳамда аҳолига зарур интерактив хизматлар тақдим этишни ташкил қилиш масалаларининг самарали ҳал этилишига хизмат қилади. Кўргазма дастури кенг ва ранг-баранг бўлиб, таълим семинарлари, давра суҳбатлари, АКТ соҳасида эришилган сўнгги ютуқларни намойиш қилишга қаратилган кўнгилочар тадбирлар ташкил этилади. 

«ICT FORUM – 2017» ҳафталиги доирасида ахборот технологиялари ва коммуникация соҳасини янада тараққий эттиришнинг замонавий тенденциялари муҳокама қилиниши кўзда тутилган. Форумга хориждан мазкур соҳада бой тажриба тўплаган эксперт ва мутахассислар таклиф этилган. Шунингдек, форум дастуридан нафақат ёш авлод, балки катта авлод вакиллари орасида ҳам АКТни кенг татбиқ этишга қаратилган турли интерактив тадбирлар ўрин олган. 

АКТ ҳафталиги доирасидаги асосий тадбирлардан ташқари, қатор қизиқарли намойишлар бўлиб ўтиши ҳам кўзда тутилган. АКТ ҳафталиги мамлакатимизда АКТ соҳасининг ривожланиши, бу соҳадаги халқаро хамкорликнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилиши шубҳасиз. 

Роман Бондарчук, ЎзА

13.09.2017

http://uza.uz/oz/tech/ictweek-uzbekistan-2017-akt-aftaligi-b-lib-tadi-12-09-2017



Печать 13 Сентябрь 2017 Ўқилди: 1817


Конституциясининг яратилиши тарихига бағишланган архив ҳужжатлари кўргазмаси очилди
Италиялик машҳур дизайнер ёшларга кенг имконият яратилганини эътироф этди
Сайтда фойдаланувчилар сони: 270
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

06.11.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

67

 

15463

 

43687

 

16060

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

610

 

2910

 

364

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

63

 

14853

 

40777

 

15969

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

102

 

61

 

69

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар