toshkent.uz Toshkent.Uz - Тадбиркорлик Ва Ташқи Савдо Учун Яратилаётган Имкониятлар
Фотогалерея
Видеогалерея
Тадбиркорлик ва ташқи савдо учун яратилаётган имкониятлар

Юртимизда валюта сиёсатини либераллаштириш – тадбиркорлик субъектларига ташқи савдо фаолиятини олиб боришда давлат томонидан кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил                              2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5177-сонли Фармони билан, аввало, амалдаги валютани тартибга солиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, валюта сиёсатини либераллаштириш, барча тадбиркорлик субъектларига ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда тенг шароитлар яратишга қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармони қабул қилинишига мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ошириш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, хорижий инвестицияларни жалб қилишга тўсқинлик қилаётган қатор муаммо ва камчиликлар мавжудлиги асосий сабаб бўлди.

Жумладан, валютани тартибга солишга ҳаддан зиёд маъмурий аралашув, ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда иқтисодиётнинг айрим тармоқлари ва хўжалик юритувчи субъектлари учун алоҳида имтиёз ва преференциялар мавжудлиги оқибатида тадбиркорлик субъектлари ўртасида бизнесни юритишга доир тенг бўлмаган шарт-шароитлар пайдо бўлди ҳамда параллел чет эл валютаси бозори ва айирбошлаш курси вужудга келди.

Валюта курси сиёсатининг ташқи савдони рағбатлантиришдаги ролининг сусайиши маҳаллий ишлаб чиқарувчилар товар ва хизматлари нархларининг ташқи ва ички бозордаги рақобатдошлигини пасайтирди.

Мамлакатимизда фақатгина бозор механизмлари асосида фаолият кўрсатадиган валюта бозорини шакллантириш барча банкларнинг мижозлар (юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлар) эҳтиёжларини қондириш мақсадида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш учун валюта биржаси савдоларида эркин иштирок этишини, шунингдек, мижозларнинг чет эл валютасини сотиб олиш бўйича амалдаги тартиб ва техник регламентларига риоя этган ҳолда ўз валюта маблағларини ҳеч қандай чекловсиз тасарруф этишини тақозо этади.

Мазкур Фармон билан юридик ва жисмоний шахслар томонидан чет эл валютаси жорий халқаро валюта операцияларини амалга ошириш учун банкларда эркин сотиб олиниши ва сотилиши кафолатланади.

Хусусан, юридик шахслар ўз маблағларини банкларда жорий халқаро валюта операцияларини, шу жумладан, товар, иш ва хизматлар импорти, фойдани репатриация қилиш, кредитларни қайтариш, хизмат сафари харажатларини тўлаш ва бошқа савдо характерига эга бўлмаган операцияларни амалга ошириш учун чет эл валютасига чекловларсиз эркин конвертация қилишлари мумкин.

Халқ истеъмол товарларини импорт қилиш билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар банклардаги ҳисобварақларида савдо тушумини ва бошқа даромадларини жамғариб борган ҳолда кейинчалик уни жисмоний шахслар учун ўрнатилган тартибда, яъни сотиб олинган валюта маблағларини халқаро тўлов карталарига ўтказиш ва чет элда чекловларсиз, шу жумладан, товарларни импорт қилиш учун ишлатиши мумкин.

Шу билан бирга, маҳсулот ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ва фермер хўжаликларининг экспорт фаолиятини рағбатлантириш мақсадида уларга чет эл валютасидаги даромадларини ўз хоҳишига кўра эркин тасарруф этиш, бунда банк ҳисобварақларидан нақд чет эл валютасини ечиб олишгача бўлган ҳуқуқ берилади.

Кейинги йилларда экспортчиларни рағбатлантириш учун кўплаб ишлар амалга оширилди, уларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича кўплаб имтиёзлар берилди, экспорт фаолиятини ташкил этиш бўйича қатор тартиботлар бекор қилинди. Экспорт борасида мавжуд имтиёзларга қарамасдан валюта тушумини мажбурий сотиш талаби экспортни янада рағбатлантириш йўлида асосий тўсиқ бўлиб, экспортчилар ўз валюта тушумини тўлиқ тасарруф этиш имкониятига эга эмас эди, бу эса экспортни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган сиёсатга мос келмайди.

Шу сабабли мазкур Фармон билан товарлар (иш, хизматлар) экспортидан тушган валюта тушумини мажбурий сотиш тартиби мулкчилик шакли ёки экспорт қилинаётган маҳсулот туридан қатъий назар, барча экспортчи ташкилотлар учун бутунлай бекор қилинди.

Бозор тамойиллари асосида валюта ресурслари оқимининг самарадорлигини ошириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун қулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, шунингдек, ташқи савдода валюта сиёсатининг рағбатлантирувчи ролини ошириш мақсадида миллий валютанинг хорижий валютага нисбатан айирбошлаш курси фақатгина валюта биржасининг банклараро электрон савдоларида валютага бўлган талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Шунингдек, мазкур Фармонда:

хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисобварақларидаги чет эл валютасидаги маблағларини қайта баҳолаш натижасида вужудга келадиган молиявий натижа солиққа тортиш базасига киритилмаслигини кўзда тутувчи вақтинчалик тартиб жорий этиш;

иқтисодиётнинг устувор тармоқларини молиявий қўллаб-қувватлаш, уларни солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда банкларнинг кредитларини реструктуризация қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқиш белгиланган.

Халқаро валюта фондининг баҳоларига кўра, валюта сиёсатини либераллаштириш ўрта ва узоқ муддатли истиқболда иш ўринлари яратиш ва иқтисодиётнинг ўсиш суръатларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатади.

Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг қисқа муддатли истиқболда аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламларига нисбатан вужудга келиши мумкин бўлган салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида аниқ манзилли ва шаффоф ижтимоий нафақа ва субсидиялар жорий этиш, касаначиликка, томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланишга кенг жалб қилиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, шунингдек, кам таъминланган оилаларнинг турмуш шароитларини имтиёзли микрокредитлар ажратиш орқали яхшилаш каби чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Банд бўлмаган аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг уларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш, жумладан, уй-жой фонди объектлари ва уй-жой коммунал инфратузилмаси, кўчалар, йўллар, маҳаллалар ҳудудлари, ижтимоий-маданий аҳамиятдаги объектлар, ирригация тармоқларини ободонлаштириш ва таъмирлаш, шунингдек, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари ва имконияти чекланган шахсларга ёрдам беришга жалб қилиш кўзда тутилган янги механизми жорий қилинаётганини қайд этиш лозим.

Валюта айирбошлаш курсини либераллаштиришнинг товар ва хизматлар, айниқса, халқ истеъмоли товарларига ички нарх-навонинг шаклланишига таъсирини камайтириш мақсадида амалдаги божхона меъёрлари ва тўловлари ставкаларини тубдан қайта кўриб чиқиш вазифаси белгиланди.

Тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишига қулай шароитлар яратиш мақсадида мазкур Фармон билан чет эл валютасида ажратилган кредитларни банкнинг кредит сиёсати ва томонларнинг келишуви асосида миллий ёки чет эл валютасида қайтарилишига рухсат берилди.

Валюта бозорини либераллаштириш жараёнида давлат иқтисодий сиёсатининг мазкур Фармонда белгиланган устувор йўналишларининг тўлиқ ижроси таъминланиши барча ташқи савдо фаолияти қатнашчиларига тенг шароит яратади ҳамда Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг мавқеини кучайтиради, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштиришга, аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш даражасини оширишга хизмат қилади.

Қабул қилинган мазкур Фармоннинг ҳаётга татбиқ этилиши тадбиркорлик субъектларининг янада ривожланиши, ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда тенг шароитлар яратилиши, чет эл инвестицияларининг кенг жалб қилиниши ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи бозорларга чиқишига хизмат қилиши ҳамда бу борада биз депутатлар мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда ўз чора-тадбирларимизни белгилаш ва қарорнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишда ижтимоий шерикчиликни йўлга қўйишимиз зарур.

Юнус КАРИМОВ,

халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати



Печать 11 Сентябрь 2017 Ўқилди: 322


Ўзбекистон Республикаси Президенти "Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида" халқаро конференцияси иштирокчилари билан учрашди
Япония саҳна асари Ўзбекистонда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 303
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

04.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

44

 

14307

 

41573

 

14560

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

594

 

2473

 

307

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

41

 

13713

 

39100

 

14253

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

163

 

0

 

12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар