toshkent.uz Toshkent.Uz - Аҳоли Билан Мулоқот Самараси
Фотогалерея
Видеогалерея
Аҳоли билан мулоқот самараси

 

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари Тошкент шаҳрида жойлардаги муаммоларни ўрганмоқда ҳамда халқ билан мулоқот қилмоқда. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари олдида турган ғоят муҳим вазифалардан бири – бу қабул қилинган қонунлар ва давлат ҳамда ҳудудий дастурларнинг жойларда қандай бажарилаётгани устидан қатъий назоратни ўрнатишдан иборатдир.

Шуни таъкидлаш жоиски, одамларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси таъминланмаса, аҳоли мурожаатларига жиддий эътибор қаратилмаса, улар ўз вақтида қонуний ечим топмаса у шаклланади ҳамда оқибатда жамиятимиз ривожи учун хавф солади. Бугун айтиш мумкинки, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, асосли ўрганиш, таҳлил этиш аҳоли манфаатларини кафолатлаш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларнинг бош мақсадига айланди.

Зеро, ҳар бир мурожаат ортида ўнлаб, ҳатто юзлаб одамлар тақдири турибдики, бу улар билан ишлашда юксак масъулиятни ҳис қилиш заруратини тақозо этади. Шундагина фуқароларнинг давлат ҳокимиятига, жамиятга, эртанги кунга ишончи янада мустаҳкамланади.

Албатта, буларнинг барчаси халқимиз манфаатларини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Бироқ шуни айтиш керакки, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг ўз вақтида ҳамда сифатли кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида кенг кўламли чора-тадбирлар рўёбга чиқарилаётганига қарамасдан, уларни кўриб чиқиш масаласини айрим раҳбарлар ҳали ҳам пайсалга солиб келаётгани, халқ арзини эшитишга панжа ортидан қараётганлиги кўринади. Бу эса такрорий мурожаатлар сонининг ортишига сабаб бўлаяпти.

Шундан келиб чиқиб, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари жойларда ўтказилаётган мулоқотлар чоғида туманларда иқтисодий инфратузилмани ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, молия-кредит ташкилотлари фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли бандлигини кафолатлаш масалалари диққат-эътиборда бўлмоқда.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан жойларда нафақат қабул кунлари, балки долзарб масалалар юзасидан инсон манфаатлари йўлида давра суҳбатлари ва мавжуд муаммоларни манфаатдор ташкилотларни вакилларини жалб этган ҳолда ҳал этиш чора-тадбирларини амалга ошириб келмоқда.

Зеро, депутат аҳоли билан қанчалик яқин бўлса, яъни, очиқ ва самимий мулоқот натижасида уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини топиш учун имконият яратилади. Одатда яхши таклиф ва муаммоли масалалар самимий мулоқот ва суҳбатларда етилади ва ечимини топади. Халқ манфаати билан ёниб яшаган депутатнинг журъати, қатъияти эса уни амалий ишларга, ташаббускорликка, янгидан-янги ғоялар рўёбига хизмат қилишга ундайди. Депутат ана шундагина халқ вакили деган номга муносиб бўлади, сайловчилар билдирган юксак ишончни оқлайди.

Халқ билан мулоқот ўтказиш давомида аҳолининг ўзларини қизиқтирган ва ҳал этилиши лозим бўлган  муаммолар юзасидан турли савол ва таклифларини умумлаштирган ҳолда таҳлил этиш ва Кенгашнинг доимий комиссияларида манфаатдор давлат ташкилотларини мазкур муаммоларни юзага келиш сабаблари ва амалга оширилаётган ишлари юзасидан хисоботларини эшитиш ва муҳокама этиш ҳамда мавжуд муаммоларни  бартараф этиш чора-тадбирлари белгилаб олинмоқда.

Хулоса ўрнида, халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида ҳар бир депутат ўз фаолиятини танқидий кўз билан кўриб чиқиб, аҳоли билан кўпроқ мулоқот қилишини, уларнинг қалбига қулоқ солиб, муаммоларини ечиш учун амалий кўмак беришда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан  ҳам камарбаста бўлишини истардим.

Абдумавлон КАСИМОВ,

халқ депутлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати

 

 



Печать 11 Сентябрь 2017 Ўқилди: 463


Маҳаллага бепул ҳуқуқий ёрдам
Талабалар давомати қаттиқ назорат қилинмоқда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 264
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

12.12.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

67

 

94

 

15463

 

43687

 

16060

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

14

 

610

 

2910

 

364

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

63

 

70

 

14853

 

40777

 

15969

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

10

 

102

 

61

 

69

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар