toshkent.uz Toshkent.Uz - “Қайноналар” Анжумани
Фотогалерея
Видеогалерея
“Қайноналар” анжумани

Бугунги кунда оилаларда маънавий муҳитни белгиловчи хотин-қизлар, айниқса қайноналар билан ишлашнинг янги механизмларини амалиётга йўналтириш, ёшларимизда оилага нисбатан миллий қадрият, муқаддас даргоҳ сифатида қараш кўникмасини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фуқаролар йиғинлари ҳузурида “Қайноналар кенгаши” жамоатчилик тузилмасини ташкил этиш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳам ана шундай эзгу мақсадга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилган “Қайноналар кенгаши” жамоатчилик тузилмаси оилалар фаровонлигини таъминлаш, муаммоларини ўрганиш, унинг маънавий-иқтисодий асосларини мустаҳкамлаш, шунингдек, оналик ва болаликни ҳимоялаш, баркамол авлодни вояга етказиш, соғлом ва юксак маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш вазифаларини қамраб олади.

Бугун Ўзбек миллий академик драма театрида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон ва Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмиталари, Шайхонтоҳур, Бектемир, Сергели, Яшнобод, Юнусобод ва Яккасарой туман хотин-қизлар қўмиталари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда уюштирган “Келин ҳам бировнинг жондек боласи” номли маънавий-маърифий тадбир ҳам “Қайноналар кенгаши” жамоатчилик тузилмасининг фаолиятига доир бўлиб, пойтахтимиз оилаларидаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, оилавий ажримларни олдини олишга қаратилгандир.

Анжуманни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева очар экан, мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ривожланишида, хусусан жамият аъзоларининг маънавий юксалишида оиланинг ўрни беқиёс эканлигини, бу борада “Қайноналар кенгаши” жамоат тузилмасининг фаолияти алоҳида эътиборга молик эканини таъкидлади. Бугунги тадбир ҳам оилаларни мустаҳкамлаш, ажрим ҳолатларининг олдини олиш,  оилаларнинг ижтимоий-маънавий ва моддий ҳолатига салбий таъсир кўрсатаётган, шунингдек, ажрим ҳолатларигача олиб келаётган дабдабали тўй-ҳашамлар ва бошқа оилавий маросимлардаги исрофгарчилик ҳолатларининг олдини олиш, ихчамлаштириш, қайнона-келин ўртасидаги ижобий муносабатларни тарғиб этиш мақсадида ташкил қилинди.  

Тадбир доирасида мавзуга оид кўргазмалар, қайнона-келин ўртасидаги муросасизлик, оилавий можаролар ва уларни бартараф этиш йўллари акс этган  саҳна кўринишлари намойиш этилди. “Машриқ-машъали” ўқув маркази психологлари томонидан пойтахт туманларидан келиб иштирок этган қайноналар билан  5 дақиқалик “Қайнона” номли тест-тренинглари ўтказилди, шунингдек, иштирокчилар турли оилавий низолардан лутф ва маҳорат билан вазиятдан чиқиб кетишни кўрсатиб бердилар.

Тадбир сўнггида Сергели туманидаги имтиёзли уй-жойлардан олиш учун ариза берган энг намунали (тор уйда кўп келинларни бошини қовуштириб, аҳил ва иноқ яшаб келаётган) 11 нафар қайноналарга навбатдан ташқари уй олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар ҳамда Энг яхши иштирок этган қайнона-келинларга Тошкент шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Хотин-қизлар қўмитасининг “Ташаккурномалари” ва эсдалик совғалари топширилди.

Ўз мухбиримиз   



Печать 08 Сентябрь 2017 Ўқилди: 1292


Конституциясининг яратилиши тарихига бағишланган архив ҳужжатлари кўргазмаси очилди
Италиялик машҳур дизайнер ёшларга кенг имконият яратилганини эътироф этди
Сайтда фойдаланувчилар сони: 295
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

06.11.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

67

 

15463

 

43687

 

16060

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

610

 

2910

 

364

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

63

 

14853

 

40777

 

15969

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

102

 

61

 

69

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар