toshkent.uz Toshkent.Uz - Учтепа: Жамаотчилик Назорати Амалда
Фотогалерея
Видеогалерея
Учтепа: жамаотчилик назорати амалда

Маълумки, жамиятда барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни қарор топтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш, ҳуқуқий демократик давлат қуриш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан кўзланган мақсадларга эришишнинг муҳим шарти ҳисобланади. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича комиссиянинг Тошкент шаҳар ҳудудий комиссияси томонидан Учтепа туман Ички ишлар бошқармасининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш натижалари бу борада муайян ишлар амалга ошириб келинганлигини, бироқ, маҳаллий ҳокимликлар, ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда бир қатор давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликнинг етарлича йўлга қўйилмаганлиги боис, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасида айрим камчиликларга йўл қўйилганлигини кўрсатди.

Жумладан, туманда 60 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, улардан 27 тасининг шароити қониқарли, 24 тасиники яхши, “Жарбулоқ”, “Найман”, “Хожиобод”, “Тинчликобод”, “Заргарлик”, “Кўксарой”, “Хуросон”, “Бирлик”, “Тепақўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳволи қониқарсиз ҳолатда.

Аксарият маҳалла фуқаролар йиғинларида кадрлар танқислигига барҳам берилган бўлса-да, айрим маҳаллаларда ҳанузгача вакант иш ўринлари мавжуд. Масалан, тумандаги 2 та маҳалла фуқаролар йиғинларида маслаҳатчи, 4 та маҳаллада “маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси сардорлари, 3 та маҳаллада профилактика инспектори, 1 та маҳаллада котиб иш ўринлари вакант.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари ва улар ҳузуридаги 8 та комиссиянинг иш режалари ва ҳисоботлари мавжуд бўлиб, аммо уларнинг бажарилиш ҳолати қониқарсиз аҳволда. Хусусан, “Ўрикзор”, “Янгийўл”, “Дийдор” маҳалла фуқаролар йиғинларининг иш режалари тасдиқланмаган, “Кўксарой”, “Оқмачит”, “Истироҳат” маҳалла фуқаролар йиғинининг иш режаларига бирорта профилактик тадбирлар киритилмаган. Содир этилган жиноятлар таҳлили комиссияларнинг иш фаолияти ҳисоботларда ўз аксини топмаган.

Маҳалла фуқаролар йиғинларида ички ишлар идоралари билан республика “Маҳалла” фонди томонидан тузилган меморандум “Ўткир”, “Зулфизар”, “Нишабариқ”, “Кўркамобод”, “Хуршид”, “Қуйидархон”, “Зарафшон”, “Катта Қаъни”, “Фозилтепа”, “Кўксарой”, “Гузар”, “Хамдўст”, “А.Соғуний”, “Дийдор”, “Янгийўл” маҳалла фуқаролар йиғинларига етказилмаган. “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси сардорларининг 15 таси “сардор”лик гувоҳномасига эга эмас.

2017 йил 9 февралдан бошлаб содир этилган жиноятларни эртасигаёқ маҳалла фуқаролар йиғинларида кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этилиб, таҳлил қилинган. Бироқ, “Янгийўл”, “Дийдор”, “Ўткир”, “Зулфизар”, “Нишабариқ”, “Кўркамобод”, “Қуйи Дархон” маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан мазкур масалада сусткашлик кузатилган.

Суд, прокуратура ва ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган сайёр суд мажлислари ва давра суҳбатлари ҳолати ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан келиб тушган суд ҳукмлари, хусусий ажримлар ва тақдимномаларини кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама этилганлик ҳолати бўйича жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан
30 тадан ортиқ сайёр суд мажлислари ва 38 маротаба суд-ҳуқуқ соҳасида давра суҳбатлари ўтказилган.

Вояга этмаганлар, хотин-қизлар орасида жиноятчиликни олдини олиш ҳамда ҳудудда истиқомат қилувчи фуқароларнинг ўз жонига қасд-суиқасд қилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича муайян ишлар амалга оширилган.

Туман Ички ишлар бошқармасининг хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими билан маҳалла фуқаролар йиғинларидаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Ушбу масала яқинда бўлиб ўтган халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида кўриб чиқилди. Сессияда қабул қилинган қарорда шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари, депутатлар томонидан Учтепа туман ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолиятида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан доимий депутатлик назорати ўрнатилиши белгилаб қўйилди.

Шунингдек, тегишли ташкилотларга ўрганишда аниқланган камчиликлардан келиб чиқиб, ҳудудда қонунийликни таъминлаш, жиноятчиликни олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларнинг ижросини таъминлаш чораларини кўриш лозимлиги таъкидланди.

Даврон МИРТОЖИЕВ,

халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши аъзоси



Печать 24 Август 2017 Ўқилди: 650


Маҳаллага бепул ҳуқуқий ёрдам
Талабалар давомати қаттиқ назорат қилинмоқда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 273
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

12.12.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

67

 

94

 

15463

 

43687

 

16060

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

14

 

610

 

2910

 

364

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

63

 

70

 

14853

 

40777

 

15969

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

10

 

102

 

61

 

69

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар