toshkent.uz Toshkent.Uz - Суд Соҳасидаги Ислоҳотлар Амалда
Фотогалерея
Видеогалерея
Суд соҳасидаги ислоҳотлар амалда

 

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 13 июнь куни судьялар билан ўтказилган учрашувидаги Ўзбекистон Республикаси суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган “Қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш – барча эзгу мақсадларимизга эришишнинг энг муҳим шарти” деб номланган маърузаси судьялар учун суд соҳасидаги ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишда Дастур бўлиб ҳисобланади.

Президентимизнинг бевосита ташаббуси билан суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш борасида қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва кўрилган амалий тадбирлар мазкур соҳадаги давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарди, суд ҳокимиятининг фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги роли ва аҳамиятини тубдан оширди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида суд ҳокимиятининг том маънода мустақиллигини таъминлаш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, ушбу соҳадаги ислоҳотларнинг энг асосий йўналишлари этиб белгиланди.

Ҳар бир суд қарорининг ортида инсон тақдири мужассамлигини теран англаган ҳолда, келгусида бехато, қонуний, ҳар томонлама асослантирилган ва адолатли қарорлар қабул қилинишига эришишимиз лозим.

Хусусан, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар Дастури ишлаб чиқилиб, барча судьяларнинг аҳоли билан жойларда очиқ мулоқотлар ташкил этиши, “Халқ қабулхоналари”да сайёр қабуллар ўтказиши амалиёти йўлга қўйилган.

Давлатимиз раҳбарининг қайд этилган маърузаларида судьяларнинг ўз фаолиятлари юзасидан Судьялар олий кенгаши аъзолари иштирокида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ахборот берилишини амалиётга киритиш бўйича вазифалар белгиланди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раисининг вазифасини бажарувчининг ахборотларини тинглаб, судларнинг ҳисобот даврида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилганини қайд этди.

2017 йилнинг 1-ярми давомида фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар ва туманлараро судлари томонидан жами 18720та фуқаролик ишлари тамомланган. Ўтган 2016 йилнинг 1-ярмига нисбатан шаҳар ва туманлараро судлари томонидан тамомланган ишларнинг сони 4201 тага кўпайган. Туманлараро судлари томонидан 116981та аризалар бўйича суд буйруқлари чиқарилган бўлиб, бу кўрсаткич 2016 йилнинг 1-ярмига нисбатан 8654 тага камайган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан олинган статистик маълумотлар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар ва туманлараро судлари томонидан жами 24251та мурожаатлар кўрилган, кўрилган мурожаатларнинг аксарият қисми жисмоний шахслар томонидан тақдим қилиниб, 16191та мурожаат фуқаролар, яъни жисмоний шахслардан, 8060та мурожаатлар эса юридик шахслардан  келиб тушган.

Кўрилган мурожаатларнинг натижаси бўйича 13586та мурожаат қаноатлантирилган, 864та мурожаат рад этилган, 7056та мурожаатга ёзма тушунтириш берилган бўлса, 245та мурожаатга оғзаки тушунтириш берилган. 2500та мурожаат маълумот учун қабул қилинган.

Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди томонидан юқорида қайд қилинган мурожаатлардан ташқари электрон тизим орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Халқ қабулхонасига қилинган мурожаатлар ҳам ўрганилиб, жорий йилнинг ярим йиллик якунлари бўйича 5016 та мурожаатларга жавоб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2017 йил
24 июндаги “Сайёр суд мажлисларини ўтказиш бўйича услубий тавсияларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига кўра, сайёр суд мажлислари ўтказилиши мақсадга мувофиқ бўлган туркумланган фуқаролик ишлари рўйхати тасдиқланган, булар фуқарони турар жойга нисбатан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш, турар жойдан кўчириш, уй-жойни бўлиш, уй-жойдан фойдаланиш тартибини белгилаш, ишга тиклаш, мерос низолари, ер участкасининг чегараларини белгилаш, ер участкасини бўлиш, мол-мулкни рўйхатдан чиқариш,мол-мулкни бўлиш, фуқарони ўлган деб эълон қилиш, фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ҳақида.

Статистик маълумотларга кўра, фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судлари томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида жами 1238та сайёр суд мажлислари ўтказилган. Тошкент шаҳар ва туманлараро суди томонидан ўтказилган мазкур сайёр суд мажлислари сони 2017 йил
1-чорагида 36 тани ташкил қилса, туманлараро судлари томонидан ўтказилган мазкур сайёр суд мажлислари сони 341 тани ташкил қилган.

Бироқ, бу кўрсаткичлар хали ҳамон давлатимиз раҳбари томонидан олдимизга қўйилаётган талабларга тўлиқ жавоб беради деб бўлмайди.Шу боис, Президент томонидан берилган кўрсатмаларга риоя қилган ҳолда профилактика ишларини бунданда жадаллаштириш, халқ билан кўпроқ очиқ мулоқотлар ўтказиш, халқнинг ичига кириб, уларнинг дарду-ташвишларини эшитиш судьялар фаолиятининг асосини ташкил этиши лозим.

Бахтинур САИДОВ,

халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши аъзоси

24.08.2017

 



Печать 24 Август 2017 Ўқилди: 388


Ўзбекистон Республикаси Президенти "Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида" халқаро конференцияси иштирокчилари билан учрашди
Япония саҳна асари Ўзбекистонда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 700
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

04.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

44

 

14307

 

41573

 

14560

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

594

 

2473

 

307

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

41

 

13713

 

39100

 

14253

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

163

 

0

 

12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар