toshkent.uz Toshkent.Uz - Тиббий Хизмат Сифати Юксалмоқда
Фотогалерея
Видеогалерея
Тиббий хизмат сифати юксалмоқда

Фарғона вилоятида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини юксалтириш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятдаги қишлоқ врачлик пунктлари мақбуллаштирилиб, 88 қишлоқ оилавий поликлиникаси ташкил этилди. 37 тез тиббий ёрдам шохобчаси ташкил этилиб, замонавий автомашиналар билан таъминланди. 

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, халқимиз турмуш фаровонлигини янада юксалтириш йўлида замонавий шароит яратишга қаратилаётган алоҳида эътибор одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашида, эртанги кунга ишончи янада ортишида муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Марғилон шаҳрида ҳам тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш мақсадида аниқ тадбирлар белгиланиб, ижроси тўлиқ таъминланмоқда. Марказий ва болалар шифохонаси, кўп тармоқли марказий поликлиника, туғруқ мажмуаси ҳамда 7 оилавий поликлиника хизматидан аҳоли мамнун. 

– Айниқса, кейинги пайтларда ҳаётимизда улкан ўзгариш ва янгиланиш жараёнлари кечмоқда, – дейди Марғилон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Авазжон Ғаниев. – Давлатимиз раҳбари жорий йил 5 январь ва 7 февраль кунлари тиббиёт соҳаси вакиллари билан учрашувларда тиббий хизмат сифатини танқидий баҳолаб, бу борада амалга оширилиши зарур бўлган вазифаларни аниқ белгилаб берди. Патронаж хизматини такомиллаштириш, ҳар бир оилага кириб бориш ва саломатлигидан хабардор бўлиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш шулар жумласидандир. Шаҳримиздаги тиббиёт муассасаларида тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида аниқ тадбирлар ишлаб чиқилган. 

Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш ғоят муҳим вазифадир. Бу борада шаҳар болалар шифохонасида чақалоқлар, педиатрия, хирургия, шошилинч тиббий ёрдам ва реанимация бўлимлари фаолият кўрсатмоқда. 33 нафар малакали шифокор тиббиётнинг сўнгги ютуқлари асосида иш олиб бориб, мураккаб жарроҳлик амалиётлари ҳам шу ернинг ўзида бажарилмоқда. 

Шаҳардаги 1-оилавий поликлиника 33 мингдан зиёд аҳолига хизмат кўрсатади. "Ёвқочар", "Ёйилма", "Ариқбўйи", "Туттаги" каби маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси тиббий хизмат кўрсатиш сифатидан мамнун. 

Поликлиника “Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида замонавий ускуналар, жумладан, рақамли ультратовуш диагностика тизими, УЗИ аппарати, дистилляторлар, лаборатория таҳлиллари учун зарур жиҳозлар билан таъминланган. Бунинг самарасида ташхис қўйиш сифати яхшиланиб, бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлиги ошмоқда. 

– Турли касалликларнинг олдини олиш фаолиятимизнинг асосий йўналишидир, – дейди поликлиника бош шифокори Валижон Маллабоев. – Оилавий шифокор ва патронаж ҳамширалар ўзларига бириктирилган ҳудудлардаги оилалар тиббий-ижтимоий ҳолатини ўрганмоқда. Беморларни уйида кўрикдан ўтказиш ва зарур муолажаларни амалга ошириш, эмлаш орқали турли юқумли касалликларнинг олдини олиш ишлари йўлга қўйилган. Ҳудудимизда рўйхатга олинган 7 минг 500 нафар фертиль ёшидаги аёл саломатлиги доимий назоратимизда. 

Поликлиникада бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ташхис қўйиш, физиотерапия, соғломлаштириш муолажаларини амалга ошириш, фитобар ва лаборатория хоналари ишлаб турибди. Айниқса, тор доирадаги мутахассисларнинг фаолият кўрсатаётгани аҳолига кўплаб қулайликлар яратмоқда. Жарроҳ, педиатр, акушер-гинеколог, стоматолог, ультратовуш текшируви мутахассиси кабилар шулар жумласидандир. 

Тиббиёт ходимларининг самарали фаолияти ва бу ерда яратилган замонавий шароитлар аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ва саломатлигини янада яхшилаш, юқумли касалликлар бўйича барқарор ҳолатни сақлаш ҳамда болалар ўртасида касалликка чалиниш ҳолатларини камайтириш имконини бераётир. 

Маъсуджон Сулаймонов, Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА

04.08.2017

http://uza.uz/oz/society/tibbiy-khizmat-sifati-yuksalmo-da--03-08-2017



Печать 04 Август 2017 Ўқилди: 533


Қозоғистон Республикаси мудофаа вазири Ўзбекистонга келади
Мақсад – ёш авлоднинг маънавий ва жисмоний камолотига хизмат қилиш
Сайтда фойдаланувчилар сони: 208
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 Ҳолати

   

      I – Чорак 2017 - йил

     

      II – Чорак 2017 - йил     

     

       III – Чорак 2017 - йил     

   

IV – Чорак 2017 - йил     

   

Кирувчи

8

11

 

 

Ижрода

1

2

 

 

Ижроси таъминланган

7

9

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар