toshkent.uz Toshkent.Uz - Барча Ютуқ Ва Марраларимизнинг Негизи
Фотогалерея
Видеогалерея
Барча ютуқ ва марраларимизнинг негизи

Халқимиз энг улуғ, энг азиз айёмни беҳад кўтаринки кайфиятда, ўз Ватанидан фахрланиш ҳамда шукроналик туйғуси билан нишонлади. Айни кунларда ҳам мамлакатимизда байрам шукуҳи ҳукм сурмоқда.

Айтиш жоизки, ўтган йигирма тўрт йил мобайнида ҳаётининг маъно-мазмуни ва онгу шуури тубдан ўзгарган, яратувчанлик, бунёдкорлик, мамлакат равнақига дахлдорлик ҳисси билан яшаётган юртдошларимизни бугун муштарак мақсадлар янада жипслаштирган.

Бу давлатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, тинчлик-осойишталигимизни кўз қорачиғидек асраш, буюк ишларга қодир ёш авлодни тарбиялаб, Ўзбекистоннинг жаҳондаги обрў-эътиборини, нуфузини янада юксалтиришдан, қисқача айтганда, ҳеч қачон ҳеч кимдан кам эмаслигимизни намоён этишдан иборатдир.

Жамиятимиз ҳаётининг барча жабҳасида кузатилаётган ана шу ўсиш ва янгиланишлар мустақиллик шарофатидан, албатта. Қолаверса, “Ислоҳот — ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун” тамойили асосида тадрижий ривожланиш йўлидан собитқадамлик билан борилаётгани Ўзбекистоннинг юқори суръатларда тараққий топишига замин бўлмоқда.

Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўрт йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги сўзида, жумладан, шундай дейилади: “Ҳеч кимга сир эмас — биз юртимизда ўзимизга хос, ўзимизга мос ҳаёт қуришда шошмашошарлик, калтабинлик ҳолатларига, палапартиш ишларга асло йўл қўймадик. Бошқаларга ўхшаб, маррани ким тезроқ эгаллайди, деган мусобақаларга қўшилмадик, узоқни кўзламайдиган “маслаҳатчи”лардан йироқ бўлдик. Энг муҳими, ўз тақдиримизга, келажагимизга енгил-елпи қараб, таклиф этилаётган кредитларга учиб, қарзга ботганимиз йўқ”.

Таъкидлаш ўринлики, машҳур беш тамойилдан иборат “ўзбек модели” бозор муносабатларига асосланган ҳуқуқий демократик давлат қуриш стратегияси сифатида бугун дунёда юксак баҳоланаётир. Давр синовларидан муваффақиятли ўтган мазкур модель иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ислоҳотларнинг ҳаётийлигини, бардавомлигини таъминлаб, барча соҳада эришилаётган марраларнинг асосий негизи бўлаётир.

Хусусан, ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш ҳамда ривожлантиришга қаратилган, босқичма-босқич олиб борилаётган умуммиллий дастурларнинг беқиёс самаралари халқаро ҳамжамиятда ҳавасу ҳайрат уйғотаяпти. Айниқса, таълим, соғлиқни сақлаш, болалар спорти, ижтимоий инфратузилмани равнақ топтириш, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳа асосида уй-жойлар қуриш борасидаги комплекс чора-тадбирлар нақадар пухта, самарадор ҳамда узоқни кўзлаб ишлаб чиқилганини бугун ҳаётнинг ўзи исботлаяпти. Бинобарин, Ўзбекистон “Бутунжаҳон бахт индекси”да 158 мамлакат ўртасида 44-поғонани, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида эса биринчи ўринни эгаллагани бежиз эмас.

Таъкидлаш ўринлики, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, меҳр-оқибат, миллатлараро тотувлик муҳити кенг кўламли ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилишида ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда. Миллий иқтисодиётимизнинг ва табиийки, аҳолининг реал даромади ҳамда турмуш даражаси барқарор ўсиб бориши — буларнинг барчаси тинчлик туфайлидир. Дунёда мураккаб ва қалтис вазият ҳукмрон бўлиб турган бугунги шароитда тонгларимиз осуда ҳамда осмонимиз мусаффолиги, болаларимиз бахтиёрлик, кексаларимиз эса ғамхўрлик оғушида экани, турмушимизда ҳам, кўнглимизда ҳам ҳаловат борлиги нечоғли бебаҳо неъмат эканини янада теран англаймиз. Тинчлик бор экан, юксалиш бўлади, эзгу ва ёруғ ниятлар рўёбга чиқаверади. Ана шундай файзу баракали ҳаётнинг қадрига етиш эса ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир. Зеро, давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, бизга, халқимизга тинчлик ва омонлик керак. 

Бу — ўзбек халқининг истаги, 
бу — ўзбек халқининг мақсади, бу — ўзбек халқининг қароридир.
Ҳеч шубҳасиз, парламент аъзолари ҳам ўз фаолиятида ушбу эзгу мақсад йўлида фидойилик, жонбозлик кўрсатишади.

М. ЗУФАРОВ,
Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

05.09.2015



Печать 05 Сентябрь 2015 Ўқилди: 297


Китоблар дунёсига завқли саёҳат: "Болалар китоби" III Республика фестивали бошланди
“Ўзэкспомарказ”да Марказий Осиёдаги энг йирик экспозиция намойиш этилмоқда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 268
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

04.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

44

 

14307

 

41573

 

14560

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

594

 

2473

 

307

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

41

 

13713

 

39100

 

14253

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

163

 

0

 

12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар