toshkent.uz Toshkent.Uz - Қулай Ишбилармонлик Муҳити Кафолати
Фотогалерея
Видеогалерея
Қулай ишбилармонлик муҳити кафолати

Бугунги кунда мамлакатимизда миллий ахборот тизимини ривожлантиришга оид концепция ҳаётга изчил татбиқ этилаётир. Бунда ахборот соҳасида давлат сиёсатини белгилайдиган, юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборот маконидаги муносабатларини тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга алоҳида эътибор берилмоқда.

Жамият ҳаётининг барча жабҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилишда “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги, “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги, “Алоқа тўғрисида”ги, “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги, “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа ҳужжатлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 майдаги “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, иқтисодиёт ва жамият ҳаётининг барча жабҳасида замонавий ахборот технологиялари, компьютер техникаси ва телекоммуникация воситаларини оммавий равишда жорий этиш ҳамда улардан фойдаланиш, фуқароларнинг ахборотга бўлган талаб-эҳтиёжларини тўлақонли қондириш мақсадида ахборотлаштиришнинг миллий тизими шакллантирилди.
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида, биринчи навбатда, дастурий воситалар, маълумотларнинг ахборот базалари ишлаб чиқилди, республика, тармоқ ва маҳаллий ахборот-коммуникация тизими шакллантирилди, юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.
Давлатимиз раҳбари мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланган инфратузилмасини жорий этмасдан туриб, иқтисодиётимизни таркибий жиҳатдан ўзгартиришга эришиш мумкин эмаслигини алоҳида қайд этганди.


Дарҳақиқат, ахборот-коммуникация технологияларининг жадал ривожланиши ва ҳаётга фаол татбиқ қилиниши аҳолининг турмуш тарзини ўзгартириб, тадбиркорлик имкониятларини кенгайтирди. Хусусан, тижорат битимларини тузишнинг барча босқичида эски — қоғоз усулидан воз кечилиб, янги илғор йўналишлар пайдо бўлди.
Электрон тижорат бугунги кунда бозорнинг ажралмас қисмига айланиб, нафақат дунёда, балки юртимизда ҳам изчил ривожланиб бормоқда. Мамлакатимизда “Uzcard”, “Websum” сингари тўлов ва электрон савдо тизимлари ҳамда “Click” мобиль банкинг кенг қўлланилиб, тобора оммалашмоқда. Ҳозирги вақтда интернетда ўз маҳсулот ҳамда хизматларини тақдим қилаётган ва “Websum” чакана савдо тўловидан фойдаланаётган компаниялар сони 
80 дан ортиқни ташкил этади. Юридик ҳамда жисмоний шахслар илғор ахборот-коммуникация технологиялари воситасида ўзларига қулай усулда — масофадан туриб банк хизматларидан фойдаланишаяпти. Мобиль ва интернет-банкинг соҳасида хизматлар кўлами тобора кенгайиб бормоқда. Онлайн-карта эгалари уйларидан чиқмаган ҳолда керакли нарсани харид қилиши, буюртма бериши, мобиль телефон орқали турли тўловларни амалга ошириши мумкин.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг изчил такомиллаштириб борилаётгани, соҳага ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилаётгани электрон тижоратни янада ривожлантиришда муҳим омил бўлмоқда. “Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонун билан бирга, “Электрон тўлов тўғрисида”ги, “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги ва бошқа қонунлар қабул қилинди. Аммо шуни алоҳида қайд этиш керакки, ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш узлуксиз инновацион жараён бўлиб, электрон тижорат субъектлари фаолиятининг норматив-ҳуқуқий механизмларини мунтазам такомиллаштириб боришни талаб этади. Ахборот технологиялари тараққиётининг бугунги даражаси мамлакатимизда ҳам электрон тижорат соҳасидаги муносабатларни янада аниқ тартибга солиш ҳамда амалдаги қонунчиликка тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш заруратини кун тартибига олиб чиқди.
Шу боис жорий йилнинг май ойида янги таҳрирдаги “Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Ушбу ҳужжат электрон тижоратни янада ривожлантиришга хизмат қилиши билан ниҳоятда аҳамиятлидир. Бинобарин, унда электрон ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда шартномалар тузишнинг ўзига хос хусусиятлари тартибга солинди, электрон тижорат иштирокчиларига, шу жумладан, ахборот воситачисига қўйилган талаблар аниқлаштирилди. Ушбу ҳужжатда белгиланган янги ҳуқуқий нормалар асосида кичик бизнес субъектлари бозорда янада самарали рақобат олиб боришлари мумкин. Айни пайтда тадбиркорликда ахборот тизимларига таяниб фаолият юритиш имкониятлари кенгайтирилиб, тижоратда инновацион усуллардан кенг фойдаланиш учун зарур шарт-шароитлар яратилди.
Янги таҳрирдаги “Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонун хўжалик субъектлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини янада кенг қўллаш ҳамда давлат ва корпоратив харидларини электрон шаклда амалга оширишнинг янги имкониятларини очади. Электрон тижорат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг янги усуллари жорий қилингани тадбиркорлик йўлидаги ортиқча ғов ва тўсиқларнинг олдини олишга хизмат қилади. Қонун тадбиркорликни янада равнақ топтириш, ишбилармонлик муҳитини бундан-да яхшилаш, халқаро стандартларга жавоб берадиган технологик бозор инфратузилмасини ташкил қилиш учун қўшимча шарт-шароитлар туғдиради. Ушбу ҳуқуқий ҳужжат Ўзбекистонда электрон тижорат соҳасини халқаро босқичга кўтариш имконини яратиб, тадбиркорларнинг интернетдан замонавий бозор майдони сифатида самарали фойдаланишига туртки беради.

Қонуннинг бевосита ижрочилари ҳамда сенаторлар олдида турган муҳим вазифалардан бири, шак-шубҳасиз, қонун нормаларининг жойларда сўзсиз бажарилишини таъминлаш, мазкур жараёнда парламент назорати имкониятларидан самарали фойдаланиш, юзага келадиган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида ҳуқуқни қўллаш амалиётини доимо ўрганиб бориш ҳамда аҳолига ушбу ҳужжат қоидалари мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш ҳисобланади. Бинобарин, қонун қатъий ижро этилсагина, электрон тижорат тизими барқарор ривожланади, унинг бозор иқтисодиёти таркибидаги роли ошади. Буларнинг барчаси пировардида юртимизда тадбиркорликнинг янада ривожланиб, мамлакатимиз иқтисодиётнинг бундан-да юксалишига хизмат қилади.

Агрепина ШИН,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

8.07.2015



Печать 08 Июль 2015 Ўқилди: 555


Конституциясининг яратилиши тарихига бағишланган архив ҳужжатлари кўргазмаси очилди
Италиялик машҳур дизайнер ёшларга кенг имконият яратилганини эътироф этди
Сайтда фойдаланувчилар сони: 460
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

06.11.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

67

 

15463

 

43687

 

16060

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

610

 

2910

 

364

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

63

 

14853

 

40777

 

15969

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

102

 

61

 

69

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар