toshkent.uz Toshkent.Uz - Энг Яхши Ёшлар Ташаббуслари Аниқланди
Фотогалерея
Видеогалерея
Энг яхши ёшлар ташаббуслари аниқланди

Мамлакатимизда ёшларнинг ижтимоий лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Барқарор ривожланиш мақсадларида энг яхши ёшлар ташаббуси» кўрик-танлови эълон қилинган эди. 

Пойтахтимизда ана шу кўрик-танловнинг якуний натижалари ҳамда ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ҳамкорлигида ўтказилган кўрик-танловга 22 ўқув муассасасидан қарийб 450 талабанинг 150 та лойиҳаси тақдим этилди. 

Лойиҳаларда органик, пластик, қоғоз ва шиша чиқиндиларни тўплаш орқали чиқиндиларни бошқариш, маҳаллий барқарор иқлимга мослашган ўсимликларни экиш натижасида университет ҳудудини кўкаламзорлаштириш сингари долзарб масалаларга эътибор қаратилган. 

– Талабалар ишларида университетларда «яшил» архитектура ва дизайн яратиш, атмосфера ҳавосини тозалаш, ўқув жараёнига электрон ечимни, қишлоқ хўжалигига инновацион технологияларни жорий этиш, ижтимоий тадбирларни ташкил қилиш, энергия альтернатив манбаларидан фойдаланиш ва самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар етакчилик қилади, – дейди Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бўлим бошлиғи Хания Асилбекова. – Келгусида мазкур лойиҳани янада такомиллаштириш, иштирокчилар сафини кенгайтириш, лойиҳалар савиясини ошириш ниятидамиз. 

Ҳайъат аъзолари хулосасига кўра, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Бухоро давлат университети талабалари кўрик-танлов ғолиби, деб топилди. Танлов ғолибларига диплом, гуруҳ сардорига жорий йилда Буюк Британияга сафар қилиш ва у ердаги олий ўқув юртлари талабалари билан барқарор ривожланиш масалалари бўйича фикр алмашиш имконияти ҳамда танлов лойиҳасини амалиётга татбиқ этиш учун пул мукофоти берилди. Энг яхши лойиҳалар муаллифлари ҳам совғалар ва сертификатлар билан тақдирланди. 

Тадбирда азон қатламини муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши масалаларига бағишланган халқаро фотосуратлар танлови эълон қилинди. 

Моҳигул Қосимова, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА

3.08.2017

http://uza.uz/oz/society/eng-yakhshi-yeshlar-tashabbuslari-ani-landi-02-08-2017



Печать 03 Август 2017 Ўқилди: 1148


Ўзбекистон Республикаси Президенти "Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида" халқаро конференцияси иштирокчилари билан учрашди
Япония саҳна асари Ўзбекистонда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 259
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

04.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

44

 

14307

 

41573

 

14560

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

594

 

2473

 

307

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

41

 

13713

 

39100

 

14253

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

163

 

0

 

12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар