toshkent.uz Toshkent.Uz - Ёш Ўт Ўчирувчилар Мусобақаси
Фотогалерея
Видеогалерея
Ёш ўт ўчирувчилар мусобақаси

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида «Ёш ўт ўчирувчи» мусобақасининг республика босқичи ўтказилди. 

Тадбирнинг очилишида ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари И.Шарипов, Ёнғин хавфсизлиги институти бошлиғи А.Қўлдошев ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш, уларни спортга кенг жалб қилиш, спорт билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. 

Бу борада «Ёш ўт ўчирувчи» мусобақасининг ҳам аҳамияти катта. Мусобақа Ички ишлар вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати билан ҳамкорликда ташкил этилди. Беллашувнинг якуний босқичида мамлакатимизнинг барча вилоятларидан жамоалар иштирок этди. 

Ушбу мусобақани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини ёнғин ўчирувчи касбига қизиқтириш, ушбу йўналишда тарғибот-ташвиқот ишларини бажариш, ўқувчиларнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича амалий кўникмалари ҳамда жисмоний тайёргарлигини ошириш, ёнғин хавфсизлиги хизматига муносиб, жисмонан соғлом ва жасур ўсмирларни тайёрлаш, ёнғин чоғида тўғри ҳаракат қила билиш кўникмалари ва маҳоратини мустаҳкамлаш, ёшлар ўртасида ёнғин ўчириш амалий спортини янада ривожлантиришдан иборат. 

Мусобақанинг биринчи босқичи шаҳар, туманлар миқёсида ўтказилиб, ўқувчилар умумжисмоний тайёргарлик бўйича сараланди. Иккинчи босқич, яъни вилоят босқичида мусобақа назарий ва амалий шартлар асосида ўтказилди. Назарий шартга кўра, иштирокчиларнинг билим савияси тест синовлари орқали аниқланди. Ғолибликни қўлга киритган жамоа якуний босқичга йўлланма олди. 

Мазкур босқичда иштирокчилар «Ёнғин ўчирувчилар эстафетаси», «Ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасига кўтарилиш» ҳамда «100 метрга тўсиқлар оша югуриш» шартлари бўйича ўз маҳоратларини синовдан ўтказди. 

Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида Андижон вилояти жамоаси ғолиб, деб топилди. Жиззахлик ёшлар иккинчи, Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси аъзолари учинчи ўринни эгаллади. 

Ғолиб ва совриндорларга диплом ва совғалар топширилди. 

Нурилло Насриев, Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА

23.06.2017

http://uza.uz/oz/society/yesh-t-chiruvchilar-musoba-asi-22-06-2017



Печать 23 Июнь 2017 Ўқилди: 2703


Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент шаҳар Перинитал марказининг вакант директори лавозимига танлов эълон қилади
Денис Истомин «Australian Open – 2018» турнирини ғалаба билан бошлади
Сайтда фойдаланувчилар сони: 409
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

15.01.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

 12

 

16

 

86

 

178

 

112

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

7

 

31

 

69

 

36

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

9

 

9

 

55

 

109

 

76

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

0

 

0

 

0

 

0

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар