toshkent.uz Toshkent.Uz - Пойтахтда Наврўзи Айёмга Тайёргарлик
Фотогалерея
Видеогалерея
Пойтахтда Наврўзи айёмга тайёргарлик

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мамлакатимизда шарқона янги йилнинг бошланиши, табиат уйғонишининг рамзи, асл миллий, энг ардоқли байрам бўлмиш Наврўзни кенг нишонлашга тайёргарлик кўрилмоқда.

Халқимизнинг эзгу ва олийжаноб орзу-интилишларини ўзида мужассам этган, инсонлардаги ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва бунёдкорлик, хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётган Наврўзи олам мустақиллик йилларида мамлакатимизда яшаётган миллати, тили ва динидан қатъий назар, барча ватандошларимиз орзиқиб кутадиган, том маънодаги умумхалқ байрамига айланиб қолди. 

Бебаҳо маданий  мерос сифатида авлоддан авлодга ўтиб келаётган Наврўз байрами – халқ сайли, майдон томошалари байрами сифатида қадрланади ва эъзозланади.

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига кўра, 2017 йилда бу қутлуғ айёмни янада юксак савияда нишонлаш бўйича шаҳар ишчи гуруҳи тузилган бўлиб, тадбирлар режаси тасдиқланди.

Унга кўра, шаҳардаги ҳар бир корхона ва ташкилотлар жамоада  узоқ йиллар меҳнат қилган фахрийларини, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини, уруш ва меҳнат фахрийларига, ёши улуғ инсонлар, таббарук отахон ва онахонларни ҳар томонлама эъзозлаш, кўмакка муҳтож инсонларга беғараз ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ хайрия тадбирларини амалга ошириш режалаштирилган.

Пойтахтимизда доимий равишда олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини янада жадаллаштирилиб, ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари “Озодалик куни” деб эълон қилинди. Шу ўринда ҳамшаҳарларимизни ўзимиз яшаб турган кўча, маҳалла, фаолият юритаётган иш жойи, қолаверса шаҳримизда  ўтказиладиган хашарларда фаол иштирок этиб, уйғониш ва яшаришдан дарак берувчи қутлуғ Наврўз байрамини муносиб кутиб олишга чорлаймиз.

21 март куни туманлар кесимида 20 дан зиёд майдон ва истироҳат боғларида махсус тайёрланган саҳналарда қадимий урф-одатларимизга хос бўлган дорбозлар, қизиқчилар, халқ театри вакиллари, аскиячилар, бадиий ҳаваскорлик жамоалари,  фольклор-этнографик ансамбллар, цирк артистлари, бахшилар, шоирлар, шунингдек профессионал ижрочилар ва истеъдодли эстрада артистларининг чиқишлари ҳамда оммавий спорт ўйинлари (полвонлар мусобоқаси, арқон тортиш ва ҳоказо)  ташкил этилади. Наврўз сайиллари бўлиб ўтадиган майдонлар, сайилгоҳлар, истироҳат боғларида миллий ва баҳор таомлари савдоси йўлга қўйилади.

Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари диққатига байрам тадбирлари ўтказиладиган жойларни ҳавола қиламиз:

  1. Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Локомотив – Анҳор” маданият ва истироҳат боғи ёнидаги майдон
  2. Бектемир туманида жойлашган “Қуёшча нури” маданият ва истироҳат боғи ҳудуди
  3. Бектемир туманидаги Бинокор шаҳарчаси
  4. Миробод туманида жойлашган “Фурқат” номидаги маданият ва истироҳат боғи
  5. “Темирйўлчилар” маданият саройи
  6. “Мирзо Улуғбек” номидаги маданият ва истироҳат боғи
  7. М. Шастри майдони ёнидаги ҳудуд (собиқ Ҳайвонот боғи)
  8. “Локомотив” маданият ва истироҳат боғи
  9. Академиклар шаҳарчасидаги Мирзо Улуғбек ҳайкали орқасидаги майдон
  10.  Сергели туманида жойлашган “Green Park” маданият ва истироҳат боғи
  11.  Сергели тумани ҳокимлиги ёнидаги “Камолот” боғи ҳудуди
  12.  Учтепа туманида жойлашган “Боғи шамол” маданият ва истироҳат боғи
  13.  Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи
  14.  Олмазор туманида жойлашган “Нурафшон” маданият ва истироҳат боғи
  15.  Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий боғи
  16.  Ғафур Ғулом номидаги мадният ва истироҳат боғи
  17.  Ўзбек Давлат цирки олди майдони
  18.  Шайхонтоҳур туманидаги “Ибн Сино” мавзесида янгиташкил этилган боғ ҳудуди
  19.  Юнусобод туманидаги Сайлгоҳ майдони
  20.  Тошкент Ҳайвонот боғи олди майдони
  21.  Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи
  22.  А. Пушкин боғи ҳудуди Республика Байналмилал маданият маркази биноси олди
  23.  Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Маънавият маърифат маркази (собиқ “Авиасозлар” маданият саройи) майдони

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати



Печать 09 Март 2017 Ўқилди: 1786


Тошкент шаҳар сайлов комиссиясида
Ўзбекистон миллий кўргазмаси тожикистонликларда катта қизиқиш уйғотди
Сайтда фойдаланувчилар сони: 224
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 Ҳолати

   

      I – Чорак 2017 - йил

     

      II – Чорак 2017 - йил     

     

       III – Чорак 2017 - йил     

   

IV – Чорак 2017 - йил     

   

Кирувчи

8

 

 

 

Ижрода

1

 

 

 

Ижроси таъминланган

7

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар