toshkent.uz Toshkent.Uz - Маҳалла Ҳаётимиз Кўзгуси
Фотогалерея
Видеогалерея
Маҳалла ҳаётимиз кўзгуси

Мамлакатимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ва ишлаш мехнизми самарадорлигини ошириш борасида бир қатор муайян ишлар олиб борилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил
3 февралдаги «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони бу борада катта аҳамиятга эга бўлди.

Мазкур Фармон фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, маҳалла институтини аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айлантириш, фуқаролар йиғинларининг муштарак манфаатларини ифода этадиган уюшмага бирлашиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Юртимизда азал-азалдан маҳалла тарбия ўчоғи ҳисобланади. Авлоддан-авлодга ўтиб келаётган миллий қадриятларимиз, халқимизнинг турмуш ва тафаккур тарзини кўз қорачиғидек асраб-авайлашда унинг ўрни ва аҳамияти беқиёс.

Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида охирги беш йил мобайнида фуқаролар йиғинларининг 1600 га яқин хизмат бинолари жорий, 367 таси капитал таъмирланди ва 350 дан зиёди реконструкция қилинди, намунавий лойиҳалар асосида 216 та бино янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди. Хусусан, Учтепа туманида 10 га яқин маҳалла фуқаролар йиғини бинолари замонавий тарзда таъмирланди, реконструкция қилинди.    

Амалга оширилган кенг кўламли ташкилий-ҳуқуқий                       чора-тадбирлар натижасида маҳалла ноёб, дунёда ўхшаши бўлмаган тузилмага айланди, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида фаол иштирок этиши учун мустаҳкам замин яратилди.

Давлатимиз раҳбарининг Фармонида маҳалла институтини янада такомиллаштириш борасида қуйидаги энг устувор йўналишлар белгиланган:

фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини янада кучайтириш, уларни жойларда халқнинг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш;

жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантиришда, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришда маҳаллаларнинг аҳамияти ва нуфузини янада ошириш;

ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ёш авлодни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини, кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш;

жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда, фуқароларда қонунга ҳурмат ҳиссини кучайтиришда маҳаллаларнинг бевосита иштирокини кенгайтириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳамда улар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг самарали механизмларини жорий этиш, маҳалла тизимида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш.

Шунингдек, Фармонда ёшларни она Ватанга муҳаббат, халқимизнинг кўп асрлик анъаналарига ҳурмат руҳида тарбиялаш, маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, кекса авлод вакилларининг ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш борасида жойларда амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Республика кенгашида ташкилий ишлар ва услубий масалалар бўйича раис ўринбосари, шунингдек Республика кенгаши ҳамда ҳудудий кенгашларда ёшлар ишлари, диний-маърифий масалалар, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича раис ўринбосарлари лавозимларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида эса жамоатчилик асосида фаолият юритадиган маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимини жорий этиш назарда тутилган.

Мазкур Фармон билан тасдиқланган Комплекс чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилиши фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари зиммасидаги вазифаларни самарали бажариш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш имконини беради.

Албатта, 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да бир жону бир тан бўлиб, астойдил меҳнат қилиб юртимиз равнақига янада ўз ҳиссамизни қўшиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш институтини ривожлантиришда куч-ғайратимиз етгунча меҳнат қилиш ҳар биримизнинг бурчимиз бўлиб қолади деган умиддамиз.

 

 

Юнус КАРИМОВ,

халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати

01.03.2017



Печать 01 Март 2017 Ўқилди: 180


Ўзбекистон – Қозоғистон: азалий дўстлик ва стратегик шерикликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи
Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси турли тиббиёт соҳаси мутахассисларини доимий ишга таклиф этади
Сайтда фойдаланувчилар сони: 308
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 Ҳолати

   

      I – Чорак 2017 - йил

     

      II – Чорак 2017 - йил     

     

       III – Чорак 2017 - йил     

   

IV – Чорак 2017 - йил     

   

Кирувчи

8

 

 

 

Ижрода

1

 

 

 

Ижроси таъминланган

7

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар