toshkent.uz Toshkent.Uz - Китоб Ёшларнинг Маънавият Тафаккурини Юксалишига Хизмат Қилади
Фотогалерея
Видеогалерея
Китоб ёшларнинг маънавият тафаккурини юксалишига хизмат қилади

 

Мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 12 январдаги "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги фармойиши миллатимизнинг маънавий баркамоллиги учун жон куйдираётган зиёлиларнинг айни юрагидаги ташаббус бўлди.

Шу мақсадда Тошкент шаҳрида, хусусан Шайхонтоҳур тумани ҳудудида ёшларнинг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқилди. Унга мувофиқ, эндиликда барча таълим муассасаларида китоб байрамларини ташкил этиш белгиланди. Байрам доирасида талаба-ўқувчилар ўртасида "Йилнинг энг яхши китобхони", маҳалла хонадонлари ўртасида "Йилнинг энг яхши китобхон оиласи", ёзувчи ва шоирлар ўртасида "Йилнинг энг яхши асари", "Йилнинг энг яхши болалар китоби" кўрик-танловлари ташкил этилиши белгилаб олинди.

Бундан ташқари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялар иш режаларига  ёшларни китобга меҳр туйғусини шакллантиришда ахборот-ресурс марказларининг фаолияти ва улардан фойдаланиш аҳволини ўрганиш бўйича масалалар киритилган ва бу борада таҳлилий ўрганишлар олиб борилмоқда.

2017 йил январь-февраль ойларида Шайхонтоҳур туманидаги уюшмаган ёшларни саводхонлигини ошириш мақсадида маҳаллаларда намуна тариқасида “Жамоатчилик кутубхонаси” ташкил этилиб, унга бир қатор ёшлар жалб этилди. Мазкур ташаббусни барча туманларда ҳам амалга ошириб, ёшларни китобхонлик бўйича кенг дунёқараши ва чуқур билимларини оширишга эришиш мумкин.

Бундан ташқари, олий ўқув юртлари, лицейлар, коллежлар ҳамда халқ таълими муассасаларида "Китобхонлик кечалари", Тошкент шаҳрида ижодкорларининг янги китоби тақдимотлари ўтказиш ҳамда ушбу кечалар ва тақдимотларда талаба-ўқувчилар иштирокида машҳур адибларнинг асарларидан парчалар ўқиш, асарда ёритилган мавзуни ҳаётий воқелик билан боғлаш, саҳна кўринишлари тайёрлаш бўйича кўрик-танловлар, викториналар ташкил этилиб, ғолиблар тақдирланади.

Китобхонлик тадбирларига депутатлар, таниқли ижодкорлар, профессор-ўқитувчилар, олимлар, тегишли идоралар мутасаддилари таклиф этиш ҳамда пировард натижада китоб ёшлар маънавияти, тафаккурининг юксалишига хизмат қилишини кўрсатиш бўйича биз депутатлар томонимиздан елкама-елка ишларни олиб боришишимиз зарур.

Абдуманноп ҚОСИМОВ,

халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати

01.03.2017



Печать 01 Март 2017 Ўқилди: 1879


Президент Бухоро вилоятига жўнаб кетди
Мирзо Улуғбек туманидаги 8-оилавий поликлиника врачлари мажбуран кўча тозалашга чиқарилмаган
Сайтда фойдаланувчилар сони: 320
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

 

13.04.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

 

Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимликга ёзма келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар 

 

46

 

51

 

282

 

671

 

180

 

Ижродаги мурожаатлар

 

6

 

2

 

63

 

95

 

37

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

40

 

48

 

205

 

475

 

143

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

1

 

14

 

101

 

21

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар