toshkent.uz Toshkent.Uz - Матбуот Хабарномаси
Фотогалерея
Видеогалерея
Матбуот хабарномаси

2017 йил 17 февралида Тошкент шаҳар ҳокими “Тошкент шаҳрида Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш, тиббиёт муассасалари фаолиятини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 159-сонли қарорга имзо чекди. Ушбу ҳужжатнинг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш мақсадида бугун Тошкент шаҳар ҳокимлигида брифинг уюштирилди. 

Қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2647-сонли, 2016 йил 20 декабрлаги “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 31 октябрдаги ПҚ-2647-сонли қарорига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги 2685-сонли, 2017 йил 8 февралдаги “Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2007 йил 2 октябрдаги 700-сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги 2760-сонли қарорлари ва 2017 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда республика аҳолисига юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни комплекс ривожлантириш дастурини  ишлаб чиқиш бўйича Ишчи гуруҳни ташкил этиш тўғрисида”ги Р-4837-сонли фармойиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида жорий йилнинг 5 январь ва 7 февраль кунлари Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш тизимининг ҳолати, муаммолари ва ривожлантириш истиқболлари мавзусида ўтказилган йиғилиш баёни топшириқлари ижросини таъминлаш, шунингдек аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматни ва тез тиббий ёрдам сифатини тубдан яхшилаш, оилавий поликлиникалар томонидан кўрсатилаётган патронаж хизмати сифатини янада такомиллаштириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар соғлиғини мустаҳкамлаш, тиббиёт муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, тизимда юз бераётган таъмагирлик, товламачилик, беморларга эътиборсизлик каби иллатларни олдини олиш мақсадида қабул қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сонли қарорига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги 2760-сонли қарори талабларига мувофиқ, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи, шунингдек шаҳар тиббий диагностика марказлари, туман тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари лавозимига, тегишли туман ҳокими билан келишилган ҳолда, Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тайинланиши белгиланганди.

Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий органларидаги кадрлар таркибини тубдан қайта кўриб чиқиш ҳамда юқори малакали мутахассислар, ҳалол, пок, виждонли, масъулиятли ходимлар билан мустаҳкамлаш чора-тадбирлари кўрилиб, мазкур талаблар асосида соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини ва бошқарув органлари раҳбарларининг малакаси ҳамда касбий тайёргарлиги даражасини доимий равишда ошириб бориш тизимини яратиш, уларнинг касбий тайёргарлик ва малака даражаси бўйича эгаллаб турган лавозимига муносиблиги ҳар йили тегишли давлат органлари ва жамоат ташкилотлари  билан келишган ҳолда аттестациядан ўтказиб баҳолаб борилади.

Эндиликда Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тизимидаги шифохоналарга дори-дармон ва боғлов воситаларини харид қилиш учун ажратилаётган маблағларни камида икки баробарга оширилади ва шифохонада ётиб ёки стационар тартибда даволанаётган беморларни тиббиёт муассасасида мавжуд дори-дармон воситалари билан таништириб бориш мақсадида барча палаталарда дори-дармон воситаларининг рўйхатлари ўрнатилиб, беморлар томонидан олиб келтирилишига қатъиян чек қўйилади.

Мазкур қарорга кўра, шунингдек, туман ҳокимиятлари солиқ инспекциялари билан ҳамкорликда йирик тиббиёт муассасалари жойлашган ҳудудда фаолият олиб бораётган дорихоналарда, шунингдек юридик шахслар томонидан дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларига нарх белгилаш тартиби юзасидан мониторинг ўтказиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 20 декабрдаги “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 31 октябрдаги ПҚ-2647-сонли қарорига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги 2685-сонли қарори талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланганда қонун доирасида чора кўрадилар.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

17.02.2017



Печать 17 Февраль 2017 Ўқилди: 2154


Депутатлар турли соҳаларни ислоҳ қилишга доир долзарб масалаларни кўриб чиқдилар
Ёш ўт ўчирувчилар мусобақаси
Сайтда фойдаланувчилар сони: 311
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 Ҳолати

   

      I – Чорак 2017 - йил

     

      II – Чорак 2017 - йил     

     

       III – Чорак 2017 - йил     

   

IV – Чорак 2017 - йил     

   

Кирувчи

8

11

 

 

Ижрода

1

2

 

 

Ижроси таъминланган

7

9

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар