toshkent.uz Toshkent.Uz - Устувор Вазифалар Ижроси – Тараққиётнинг Муҳим Омили
Фотогалерея
Видеогалерея
Устувор вазифалар ижроси – тараққиётнинг муҳим омили

Яқинда бўлиб ўтган халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўн тўққизинси сессиясида Тошкент шаҳар ҳокимининг шаҳарнинг 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишлари бўйича Тошкент шаҳар ҳокими Р.Ж.Усмановнинг ҳисоботи депутатлар томонидан танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилди.

Унга кўра Тошкент шаҳрида 2016 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,1 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 13,1 фоизга, истеъмол моллари ишлаб чиқариш 14,3 фоизга
чакана савдо айланмаси 13,3 фоизга,  хизматлар 13,4 фоизга,  пудрат-қурилиш ишлари 10,2 фоизга, асосий капитал инвестициялар 41,8 фоизга
ўсган.

2016 йилда 7492 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, уларнинг сони 48673 тага етган. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 58,9 фоизни, саноатдаги улуши 71,4 фоизни, хизматдаги улуши 55,8 фоизни, аҳоли бандлигида улуши 57 фоизни ташкил этди. Бандлик дастурига асосан жорий йилда 95 907 та янги иш ўринлари яратилди, шундан 33 413 таси кичик бизнес субъектларида яратилди.

Лекин 2016 йилда асосий саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш суръатларини оширишга йўналтирилган чораларга қарамасдан, Бектемир туманидаги “Кока-кола ичимлиги Узбекистон ЛТД”, Мирзо Улуғбек тумнидаги “Тошкент лок буёк зоводи”АЖ, “Астел” ҚК, “БФ Текстил Продакшн”, Миробод туманидаги “ЗТЕ инвестмент”, “Хуавей тек. Инвестмент Ташкент”, Олмазор туманидагт “Оникс” АЖ, Учтепа туманидаги “Артекс Тикарет” МЧЖ ХК, Юнусобод туманидаги “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ, Чилонзор туманидаги “Радикс”, Шайхонтоҳур туманидаги “Мурувват-текс”, Яшнобод туманидаги “Қўйлиқ кўприклар темирбетон қурилмалар тажриба заводи” корхоналарида  ишлаб чиқариш маълум маънода сусайиб кетганлигининг сабаб ва оқибатлари  ҳар тарафлама таҳлил қилинди.

“2016-2018 йилларда Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури” доирасида 2016 йилда кўзда тутилган 1560 та лойиҳаларни ишга туширилиб, 24 301 та қўшимча иш ўринлари ташкил этилди.

Тошкент шаҳар Кенгаши аъзолари томонидан 2017 йилда амалга оширилиши белгиланган асосий вазифалар белгилаб олинди. Жумладан, жорий йилда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,7 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 14,0 фоизга, истеъмол моллари ишлаб чиқаришни 15,0 фоизга, чакана савдо айланмасини 14,2 фоизга, хизматлар  ҳажмини 13,0 фоизга, пудрат-қурилиш ишларини 10,1 фоизга, асосий капиталга инвестициялар ҳажмини 7,0 фоизга ўсишини таъминлаш белгиланди.

Шунингдек,  Тошкент шаҳрида саноат соҳасида фаолият кўрсатаётган 10842 та корхоналарни инвентаризациядан ўтказиб, 1600 дан зиёд корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларини экспортга йўналтириш қайд этиб ўтилди.  

“2016-2018 йилларда Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури” доирасида жорий йилда жами 1233 та лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда 23 168 та иш ўринлари ташкил этиш, банк кредитлари ва хорижий инвестициялар ҳисобидан 216,9 млн долларлик инвестицияларни ўзлаштириш лозимлиги белгиланди.

Ҳисоботда 2017 йилда кичик бизнеснинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улушини 62,0 фоизга, саноатдаги улушини 72,0 фоизга, хизматлардаги улушини 60,0 фоиз даражасига етказиш таъкидланди.

Сессияда “2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури”га мувофиқ, Тошкент шаҳрида жорий йилда 75 747 та иш ўринлари яратиш белгилаб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги қарорига асосан Тошкент шаҳри бўйича жами 81 та объектларда қурилиш монтаж ишлари олиб борилиб, уларни белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилади. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2017-2020 йилларда Тошкент шаҳрида жами 500 та кўп қаватли уй-жойлар қурилиши белгиланган бўлиб, шундан 2017 йилда 102 та етти қаватли уй-жойлар қурилиб, 4 088 та ёш ва кам таъминланган оилалар уй-жой билан таъминланади.

Шунингдек, хусусий мулкни ҳимоя қилишни кучайтириш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик жадал ривожланишини қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, янги иш ўринларини яратиш шаҳарнинг ривожланишига муносиб ҳисса қўшиши билан биргаликда аҳолининг ҳаёт даражасини оширишга долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбарининг жойларда “Халқ қабулхоналари”ни  ташкил этиш ташаббуслари асносида Тошкент шаҳрида 497 та  “Фуқаролар қабулхоналари” ташкил этилганлиги, барча мутасадди раҳбарлар, жумладан депутатлар халқ билан бевосита яқиндан мулоқотда бўлиб, ҳамшаҳарларимиз томонидан кўтарилган барча масалалар ўз вақтида ҳал этилиши  мансабдор шахсларнинг энг муҳим вазифаларидан бири эканлигига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Баҳодир ГАИБНАЗАРОВ,

халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг  Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш  масалалари  бўйича доимий комиссияси раиси, сенатор

 

 



Печать 03 Февраль 2017 Ўқилди: 1132


Ўзбекистон Республикаси Президенти "Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида" халқаро конференцияси иштирокчилари билан учрашди
Япония саҳна асари Ўзбекистонда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 336
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

04.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

44

 

14307

 

41573

 

14560

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

594

 

2473

 

307

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

41

 

13713

 

39100

 

14253

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

163

 

0

 

12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар