toshkent.uz Toshkent.Uz - Тошкент Шаҳрида Бунёдкорлик Салоҳияти Юксалмоқда
Фотогалерея
Видеогалерея
Тошкент шаҳрида бунёдкорлик салоҳияти юксалмоқда

Бугун Тошкент шаҳрининг қайбир гўшасига борманг, ўзгача файзу тароватдан дилингиз яйрайди. Туманлардаги бири-биридан кўркам, айни дамда замонавий архитектура меъёрлари асосида қурилган ижтимоий-иқтисодий объектлар, маданий-маърифий масканларнинг ажиб қиёфаси, аҳоли уй-жойларинингорасталиги, шинамлиги ҳамда ҳар оиланинг муносиб шароитда яшаши учун барча қулайликка эгалиги ўтган қисқа даврда халқимиз бунёдкорлик салоҳияти нақадар юксалганлигидан далолат беради.

Республикамиз аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини янада оширишга йўналтирилган арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш борасидаги тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 январдаги “2017 — 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2728-сонли қарори қабул қилинди. Албатта, инсон манфаатлари йўлида қабул қилинаётган мазкур қарорлар негизида аҳолисининг турмуш даражасини ошишиш кўзда тутилгани бежис эмас.

Хабарингиз бор, Сергели ва Юнусобод туманларида олиб бориладиган қурилиш ишлари ҳамда янги метро қурилиши аҳоли томонидан кўтаринки руҳда қабул қилинди.

Бинобарин, мамлакатимизҳудудидабешюзданортиқғишт, цемент, керамзит, гипс, оҳактош, қум, шағал сингари хом ашё конлари аниқланган ва ушбу табиий захира манбаларининг катта қисми айнан мустақиллик йилларида очилган.

Қувонарлиси шундаки, бундан йигирма беш йил илгари хориждан валюта эвазига келтирилган бинокорлик материаллари ўрнини эндиликда маҳаллий маҳсулотлар эгаллаб, деярли барча турдаги бўёқлар ўзимизнинг  корхоналар  томонидан етказиб берилмоқда. Улар  кучли рақобат шароитида харидорлар ишончини қозонгани яна бир эътиборли жиҳатдир. Бу чуқур иқтисодий ислоҳотлар доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, тадбиркорларга тақдим этилаётган имтиёз ҳамда преференциялар, яратиб берилаётган кенг имкониятларнингсамараси, албатта.

Дарҳақиқат,юртимизда бунёдкорлик ишлари қамрови ва салмоғи ортиб бораётгани баробарида, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноати ҳам тараққий этаяпти. Бундай маҳсулотларни тайёрловчи субъектлар ҳамда уларни харидорларга етказувчи махсус бозорлар сони  кўпаймоқда. Ҳозир деярли ҳар бир тумандаги қурилиш материаллари бозорига дуч келасиз ва бу ердаги маҳсулотлар ранг-баранглиги, шунга мос равишда сифати ҳамда нархи талаб даражасида эканидан кўнглингиз тўлади.

Шу ўринда, шуни таъкидлаш жоизки, юртимизда қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришда 2015 — 2019 йилларга мўлжалланган Маҳаллийлаштириш дастури алоҳида аҳамият касб этмоқда. Унга кўра, бугунги кунда, асосан, хориждан келтирилаётган гулқоғозлар, композит материаллар, металли ва металлсиз графитдан, фторопластдан тайёрланган, жами йигирма турдан ортиқ қурилиш материалларини ўзлаштириш назарда тутилган.

Ҳозирги кунга келиб, Тошкент шаҳрида хорижникидан қолишмайдиган шарт-шароитларни ўзида жамлаган замонавий  тураржойлармаҳаллийқурилишматериаллариасосидабарпоэтилаётганиэътирофгамолик.

Дарҳақиқат, мустақиллик шарофати билан узоқни кўзлаб рўёбга чиқарилаётган ислоҳотлар, халқимизнинг меҳнати ва фидокорлиги самарасида эришилаётган ютуқ ҳамда бунёдкорлик ишларида ҳам яққол ифодасини топмоқда.

Бунинг замиридаги эзгу мақсад шуки, бизқураётганбиноларданнаинкибугунги, балки келгуси авлодлар ҳам баҳраманд бўлиши, албатта, инсон манфаатлари биринчи навбатдалигини этиш муболаға бўлмайди.

Абдумавлон ҚОСИМОВ,

халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати



Печать 03 Февраль 2017 Ўқилди: 1116


Ўзбекистон Республикаси Президенти "Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида" халқаро конференцияси иштирокчилари билан учрашди
Япония саҳна асари Ўзбекистонда
Сайтда фойдаланувчилар сони: 336
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

beta(test statistika)

 

04.09.2017

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Ҳокимлигларига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

MY.GOV.UZ порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

44

 

14307

 

41573

 

14560

 

Ижродаги мурожаатлар

 

3

 

594

 

2473

 

307

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

41

 

13713

 

39100

 

14253

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

163

 

0

 

12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ

 

Иш тартиби:

Иш соат 09:00 - 18:00

Тушлик                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                    13:00 - 14:00

дам олиш куни Шанба ва якшанба

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар